Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


-расм. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

5-расм. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари 
 
Психологларнинг фикрига кўра, инсондаги ўз-ўзини баҳолаш даражаси 
0,75 қийматда бўлганда оптимал ҳисобланади. Бундай ҳолат инсоннинг ўз 
олдига доимо имкониятидан юқорироқ мақсадлар қўйиш ва доимо ўз-ўзини 
такомиллаштиришга туртки бўлиб хизмат қилади. 
Ўз-ўзини баҳолашнинг негизи оилада шаклланади деб таъкидлаб ўтилган 
эди. Ота-онанинг фарзанд қобилиятларини баҳолашлари аста-секин боланинг 
ўз қобилиятини ўзи баҳолашига айланаади. Ота-она фарзанди қобилиятини 
юқори баҳолаши бола ютуқларини қайта-қайта эслатишда, унинг бирон ишни 
бошлаши ва якунлашига ишонч билдиришда ва дастлабки хатоларни иложи 
борича танқид қилмаслик орқали ифодаланади. 
Болада ўз-ўзига ишончнинг пастлиги эса мутлақо тескари оилавий 
муҳитда кузатилади. Боланинг ҳар бир камчилигига эътибор қаратиш, уни 
мустақил ҳаракатларига ишончсизлик билдириш, бола уддалаётган ишидаги 
ютуқлар ўрнига камчиликларни кўриш унда ҳаддан зиёд танқидийликни ва ўз-
ўзини паст баҳолашни шакллантиради. Фарзандни мана шу икки қутб 
ўртасидаги оптимал нуқтада улғайтириш бўлажак раҳбар муваффақиятининг 
асосини ташкил этиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Ота-она ва фарзанд муносабати моделлари. Ота-она ўз фарзандига 
бўлган муносабати бола улғайиши билан ўзгариб борувчи жараёндир. Фарзанд 
улғайиши ва ижтимоий кўникмаларга эга бўлиши билан ота-она уни ўзлари 
каби инсон сифатида идрок қила бошлайдилар, унга жамиятнинг масъул 
фуқароси сифатида мурожаат этадилар. Шаклан шундай амалга ошувчи 
муносабатлар асосида мазмунан чуқур психологик муаммолар ҳам ўрин олиши 
мумкин. Фарзанд улғайган сари унга мустақил танловни амалга ошириш 
имконини бермаётган, фарзандининг улғайганини пайқамай ҳалигача 
«йўргак»лашга уринадиган ота-оналарни учратиш қийин эмас. Уларнинг 
наздида фарзандлари ҳали ҳам уларнинг ёрдамига мухтож, мустақил ҳаётдан 
кучли дакки еб қоладигандай ва ҳатто беэътибор қолдирилса ейишга нон 
тополмайди, деган таъкидни ҳам эшитиш мумкин. 
Оиладаги бундай муносабатларнинг шаклланишини таҳлил этиш машҳур 
психолог Эрик Берн яратган транзакциялар назарияси орқали давом 
эттирилиши мумкин. 


81 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling