Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Оила таркиби ва шахс хислатлари. Оила кичик гуруҳ сифатида миллат 
ва ҳудудга хос хусусиятларни ўзида акс эттиради. Ўзбек оилаларига хос 
хусусиятлардан бири – унинг кўпфарзандлилиги ва кўп табақалигидир. Кўп 
табақалилик деганда бир оилада бир неча авлод вакилларининг биргаликда 
ҳаёти назарда тутилади. Масалан, ота-она, фарзанд ва невара- эвараларнинг 
бирга яшаши. Оиланинг бундай таркиби бола улғайишида, фарзанднинг 
ижтимоий муҳит билан муносабатлар қуришида ўзига хос тарзда таъсир этади. 
Хусусан, кўп авлодли оилаларда улғаювчи фарзандларда катталарга иззат, 
эътибор шаклланиши учун қулай омиллар мавжуд. Бундай оилаларда бола 
иерархик муносабатлар тизимини тез ўзлаштиради. Бундай муҳит гуруҳ 
иштирокчиларининг ёшига қараб муносаабт қуришда, шахснинг гуруҳдаги 
ижтимоий мавқеини тез илғаш ва шунга мувофиқ муносабат қуришга кучли 
таъсир этади. 
Оиладаги фарзандлар сони ҳам бола характерида ўз аксини топади. 
Таҳлилимизни уч фарзандли оила мисолида давом эттиришимиз қулай. Одатда 
тўнғич фарзандга оиладаги ташкилий масалалар юклатилади ва бундай вазият 
болада масъулият ҳисси эрта шаклланишига имкон яратади. Одатда, оиладаги 
тўнғич фарзанд ука-сингилларга бош, ота-онанинг ўрнига масъул ва кези 
келганда ота-она топшириғига биноан кичикларга етакчилик қилади. Бундай 
шароит болада ташкилотчилик қобилиятининг эрта шаклланишига асос бўлиб 
хизмат қилади. 


79 
Оиладаги ўртанча фарзанднинг мавқеи ўзгача. Одатда ота-она унга 
биринчи фарзанд каби эътибор ажратиша олмайди. Оилаларни ўрганиш 
давомида тўнғич ва ўртанча фарзанд ўртасидаги муносабатларда 
келишмовчилик ҳоллари кўп учраши кузатилган. Бундай муҳитда эса, ўртанча 
фарзандда низога мойиллик шаклланишининг эҳтимоли кўпаяди. 
Оилада 
кенжа 
фарзанднинг 
мавжудлиги 
вазиятни 
янада 
кескинлаштиради. Одатда оиланинг эркатойи бўлмиш кичик фарзанд ота- 
онанинг эътиборини ўзига тортади, катта ака ва опалардан эса унга деярли 
ўйиндан бошка юмуш қолмайди. Бундай муҳит кенжа фарзандда атроф- 
муҳитга бир оз енгилроқ, ҳатто ўйиномуз муносабатда бўлишга асос яратиши 
мумкин. Албатта, ушбу тавсифларни мутлақо ҳақиқатга йўйиш хато бўларди. 
Лекин, кўп фарзандли оилага хос бўлган ички гуруҳий динамика болада у ёки 
бу характер хислати шаклланиши эҳтимолини оширади. Кўп фарзандли 
оилавий 
муҳитда 
шаклланган 
хислатлар 
эса 
албатта 
шахслараро 
муносабатларда ўз аксини топмай қўймайди ва инсон меҳнат фаолиятига қадам 
қўйганда жамоа аъзолари билан бўладиган муносабатларни шакллантиришда ўз 
аксини топади. Америкадаги бир қанча илғор тадбиркорлар биографиясини 
ўрганиш натижасида уларнинг кўпчилиги оилада тўнғич фарзанд эканликлари 
ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling