Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Гуруҳнинг 
ривожланиши
Ижтимоий 
психология 
соҳасидаги 
олимлардан Б. Такман ва М Дженсонларнинг аниқлашларича, гуруҳлар ўз 
ривожланишида бешта босчқични босиб ўтади: ташкил топиш, низо босқичи, 
нормалар шаклланиши босқичи, фаолият юритиш босқичи ва фаолиятни 
тугаллаш босқичлари. Ҳар қандай гуруҳ ўз фаолияти давомида ушбу санаб 
ўтилган босқичлардан ўтади. Раҳбарнинг бу жабҳадаги асосий вазифаси
гуруҳни иложи борича «фаолият юритиш» деб номланган юксак босқичга 
тезроқ ва самарали тарзда олиб чиқишидир. Бунинг учун раҳбар ҳар бир 
босқичга хос белгиларни билиши ва уларни тезда пайқаб олиши лозим. қуйида 
ушбу босқичларга батафсил тўхталиб ўтамиз. 
1. Ташкил топиш босқичи. Гуруҳ ташкил топиши пайтида янги аъзолар 


91 
ўртасида ўзаро муносабатлар тизими ўрнатилади ва гуруҳдаги вазият 
ўрганилади: гуруҳдаги устувор қадриятлар, нормалар ва установкалар 
аниқланади. Бу даврда ўзаро мулоқот нормалари шаклланади. Ўзаро ҳамкорлик 
тартибларини аниқлаш мақсадида ходимлар раҳбар билан тез-тез учрашишга
ўз вазифа ва масъулиятларига аниқлик киритишга эҳтиёж сезадилар. 
2. Низо босқичи. Бу босқичда ҳар бир ходим жамоадаги ўз мавқеини 
тасдиқлашга интилади, аъзолар ўртасида ўзаро мусобақа ва ўзаро ҳимоя, кичик 
гуруҳларга бўлиниш ва ўзига шериклар топиш, ғолибликка интилиш 
кузатилади. Натижада, жамода низолар келиб чиқади, раҳбарият томонидан 
шакллантирилаётган қадриятлар ва мажбуриятларга путур етади. Лекин, вақт 
ўтиши билан ходимлар бир-бирларини тушуниб борадилар, ўзаро келишувга 
келадилар, жамоа умуммақсадларга эришиш йўлида ҳамкорлик ҳаракатларини 
ишлаб чиқа бошлайди. 
3. Нормалар шаклланиши босқичи. Бу босқичда ходимларнинг диққат 
марказида маҳсулот ишлаб чиқариш, мавжуд технологияларни ўзлаштириш 
масаласи туради. Роллар тақсимоти асосида ўзаро ҳамкорлик шартлари қабул 
қилинади. Муносабатлар илиқлашади ва ўзаро ишонч, ёрдам учун замин 
яратилади. Жамоага мансублик кайфияти шакллана бошлайди ва гуруҳ мақсад 
сари йўналишга имкон топади. 
4. Ижро босқичи. Бу босқичда гуруҳ самарали фаолият олиб боради, 
тизим ташкил топади, ўзаро муносабатлар мустаҳкамланади, ҳар бир 
ходимнинг меҳнат имконияти, шунингдек, қобилияти аён бўлади. Жамоа 
умуммақсад йўлида ўзаро ёрдам қўлини чўзади ва ҳамкорлик негизида фаолият 
юритади. Шу тарзда гуруҳ самарали функционал бирикмага айланиб боради. 
5. Тугалланиш босқичи. Бу гуруҳ ривожланишининг якуний босқичи 
бўлиб, лойиҳа устида олиб борилган фаолият тугайди, гуруҳнинг малакали 
мутахассислари тарқалишади ёки янги жамоа ташкил топади. 
Психологларнинг фикрича, агар жамоа бирон босқичдан узил-кесил 
шаклланиб ўтмаган бўлса, бу шаклланмаганлик жамоани доим безовта қилиб 
туради. Гуруҳнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан мазкур босқичларда 
амалга ошиши лозим бўлган гуруҳий динамикага оид вазифаларнинг қанчалик 
тўла-тўкис адо этилганлигига боғлиқ. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling