Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Ҳамкорлик ва рақобат. Ходим жамоада ишлар экан, кўп ҳолларда ўз 
хатти- ҳаракатини бошқалар билан мувофиқлаштириб боради ва бу жараён 
рақобат ёки ҳамкорлик тарзида ўтади. Ҳамкорлик ва рақобат қарама-қарши 
шакл касб этиб, маҳсулот кўрсаткичларида қисман яқин келсалар-да, 
ходимнинг ўз ишидан қониқиши ва маҳсулотнинг сифатида фарқ юзага келади. 
Ҳамкорлик ходимда, ўз ишидан кўпроқ қониқиш ҳиссини уйғотади, гуруҳ 
олдидаги вазифани ҳал қилишда унга сидқидиллик бахш этади. 


93 
Агар, меҳнат якка тартибда бажарилса, бир ходимнинг фаолияти 
бошқаларга боғлиқ бўлмаса, у ҳолда рақобатга асосланган муносабатнинг 
салбий оқибатлари камроқ кузатилади. Аммо, жамоа бир маҳсулот устида 
гуруҳий тарзда фаолият юритса, бир ходимнинг ишлаш меъёри ва меҳнат 
сифати, умумий маҳсулотда ўз аксини топса, бунда ҳамкорлик 
муносабатларини ўрнатиш зарур. Рақобат вазиятида эса бир жамоада 
ишлаётган ходимлар орасида ким ўзарликдан келиб чиқувчи турли ғирромлик 
ва ёлғон каби салбий ҳодисалар кўзга ташланади. Ходимда ўз ишидан 
қониқмаслик ва жамоага бегоналик ҳисси уйғонади. Масалан, тажриба 
тариқасида бир жамоанинг меҳнат фаолияти, бошқаси билан таққосланган ва 
иш унумдорлигини ошириш керак дейилган бўлса, иккинчи жамоада эса, иш 
унумдорлиги ички рақобат орқали амалга оширилган ва ходимлар ўртасида 
мусобақа уюштирилган. Натижада, биринчи гуруҳда меҳнат унумдорлиги 
кўпроқ бўлган ва ишдан қониқиш ҳисси ҳам, иккинчи жамоага нисбатан 
афзаллиги аниқланган. 
Катта ижтимоий гуруҳлар 
психологияси 
Ҳар бир шахс ўз фаолиятини 
турли гуруҳлар шароитида ёки турли
гуруҳлар таъсирида амалга оширади. Чунки жамиятдан четда қолган ёки 
инсонлар гуруҳига умуман қўшилмайдиган индивиднинг ўзи йўқ, инсон 
жамиятда яшар экан, у доимо турли ўзига ўҳшаш шахслар билан мулоқотда, 
ўзаро таъсирда бўлади, бу мулоқот жараёнлари эса доимо кишилар гуруҳида 
рўй беради. Шунинг учун ҳам гуруҳлар муаммоси, уни ўрганиш ва 
гуруҳларнинг шаклланишига оид илмий хулосалар чиқариш ижтимоий 
психологиянинг асосий мавзуларидан ва муаммоларидан биридир. 
Психологик маънода гуруҳ – бу умумий белгилар, умумий фаолият

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling