Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

5. Маълумотнинг ноаниқлиги. Тарқоқ, мантиқий боғлиқлиги йўқ ва 
узундан-узун маълумотни нафақат узатиш, балки қабул қилиш ҳам қийин 
6. Хотиранинг заифлиги. Аниқланишича, итоатдаги ходим берилган 
маълумотнинг 50% ни, раҳбар эса 60% ни хотирасида сақлар экан. Шунинг 
учун маълумот қабул қилишда аниқлаштириш, такрорлаш ва ёзиб олиш 
зарурати туғилади. 
7. Қайта алоқанинг йўқлиги. Қайта алоқа маълумот узатишда иштирок 
этаётган икки ходим ўзаро муносабатида ва бутун ташкилот миқёсида 
тушунилиши мумкин. Икки ходим мисолида 
гапирилганда, 
маълумот 
узатувчи доимо маълумот қандай қабул қилинганлиги ҳақида тасаввурга эга 
бўлиши лозим ва бу қайта алоқанинг бир шаклидир. Бажарилаётган вазифа 
қандай оралиқ натижага олиб келганлиги, уни амалга оширишда қандай 
қийинчиликлар пайдо бўлаётгани ҳақида вақтида берилган хабар ижрони 
тўғрилаб туришга, унга ўз вақтида ўзгартириш киритишга ёрдам беради. 
Маъмурият ўз мавқеидан келиб чиққан ҳолда бутун ташкилот ва унинг 
бўлимлари ҳақида доимий қайта алоқага эга бўлиб туриши лозим. Ўз вақтида 
олинган натижа ташкилот кай йўналишда бораётганлиги, унинг фаолиятига 
қандай ўзгаришлар киритиш зарурлиги ҳақида ўз вақтида хулоса чиқаришга 
ёрдам беради. 
Юқорида айтиб ўтилган фикрлар ташкилотда коммуникацияни чекловчи 
омиллардан бўлиб, раҳбар иложи борича маълумот алмашуви жараёнини 
жадаллаштирувчи услублардан фойдаланиши лозим. Бундай услублардан бири, 
раҳбарият ва ходимлар муносабатини иложи борича горизонтал йўналишга 
яқинлаштиришдир. 
Ташкилотнинг норасмий муносабатини ривожлантириш ва “раҳбар- 
ходим” тизимига тенглик аломатини киритиш маълумот ҳажми ва алмашиш 
тезлигига ижобий таъсир этади. Шу муносабат билан раҳбарнинг ходимлар 
билан бевосита муносабатини амалга оширишда фаоллик таклиф этилади. 
Масалан, ўз хонасига чақиргандан кўра, раҳбар ўзи ходимнинг олдига бориши, 
нафақат шу ходим билан, балки унинг атрофидагилар билан бўладиган 
муносабат доирасини янада кенгайтиради, маълумот алмашиш имкониятини 
оширади. 
Кўп ташкилотлар раҳбарияти, ходимлар ўртасида мулоқотни кўпайтириш 
ва маълумот алмашувини таъминлаш мақсадида алоҳида тадбирлар уюштириб 
туришади. Баъзи бир йирик компаниялар амалиётида ҳатто фазовий
тузилмалар шакллантириш орқали ходимлар муносабатини «зичлаштириш»га 
эришдилар. “Форинг гласс” фирмаси қаватлар ўртасида лифт ўрнига эскалатор 
ўрнатишди ва бу орқали ходимларнинг ўзаро муносабатини янада 
ривожлантиришга эришишди. Умумий овқатланиш хонасини катталаштириш 
ва ҳатто ходимларни умумий иш хоналарига кўчириш орқали ўзаро алоқалар 
зичлиги таъминланади. Тадқиқотларда аниқланишича, агар ишлаётган 
ходимлар орасидаги масофа 10 метр бўлса, уларнинг ҳафта мобайнида ўзаро 
мулоқотда бўлиши эҳтимоли 8-9 % га тенг, агар бу масофа 5 метрга қисқарса, 
эҳтимоллик 2 5%ни ташкил этади. Контактлар сонининг кўпайиши маълумот 
алмашуви ҳажмини ошишига ва натижада ходимнинг ташкилот билан 


117 
якдиллигини янада кучайтиришга олиб келади. 
Энг содда кўринишдаги коммуникацион тармоқ икки хил шаклга эга: 
марказлашган ва марказлашмаган тармоқлар. Қуйидаги расмда марказлашган 
коммуникацион тармоқ келтирилган бўлиб, унда маълумот манбаи доимо 
раҳбардан куйи бўғинларга қараб боради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling