Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


-расм. Ташкилотдаги вазифаларни бошқариш ва бажаришга


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

16-расм. Ташкилотдаги вазифаларни бошқариш ва бажаришга 
сарфланадиган вақтнинг турли бўғин раҳбарлари орасида тақсимланиши 
 
Раҳбарнинг вақтни бошқариши муаммони малакали тарзда аниқлай олиш, 
мақсад ва вазифани тўғри белгилаш, ходимлар ўртасида ишни тақсимлай олиш 
қобилиятларига асосланади. 
Юқорида санаб ўтилган тадбирлар кўпроқ технологик мазмунга эга 
бўлиб, вақт етишмаслигининг психологик сабаблари хам мавжуд. Куйида санаб 
ўтиладиган шахс психологик муаммоларини малакали ҳал этиш орқали раҳбар 
ўз вақтидан янада унумли фойдаланишда қўшимча имкониятларга эга бўлиши 
мумкин: 
1. Доимий шошилиш. Шошилинч ҳолатдаги кимса бирон масала устида 
тўхтаб, батафсил мулоҳаза юритолмайди, манзур қарор қабул қила олмайди ва 
кўп ҳолларда учраганидек, ушбу масалага яна ва яна қайтиш зарурати туғилади. 
2. Чарчаш. Доимий шошилинч шароитида узоқ вақт ишлаш натижасида 
юзага келадиган ҳолат. 
3. Ҳаддан ташқари кўп вазифаларни ўз зиммасига олиш. 
4. Пала-партишлик. Ишни ёмон ташкил этиш, режалаштирмаслик 
натижасидир. Баъзи ҳолларда инсон ўз ҳиссиётини бошқара олмаслик 
оқибатида хам намоён бўлади. 
5. Доимо уйга иш олиш. Жисмоний ва руҳий чарчоқ пайдо бўлиши ва 
70% 
30% 
Бажариш 
Бошқариш 
10% 
90% 
ВАҚT 


170 
натижада иш вақтида меҳнат қилиш қобилиятининг сусайишида намоён 
бўлади. 
6. Ишни режалаштирмаслик. Кўп ҳолларда бу хислат алоҳида шахс эмас, 
балки у ишлайдиган ташкилот муаммоси ҳамдир. 
7. Меҳнат қилишга бўлган мотивациянинг сустлиги. Бу омил иш 
унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъёрдаги вазифаларни вақтида 
бажара олмасликка сабаб бўлади. 
8. Ирода сустлиги. Диққатни жамлай олмасликда, беқарорликда намоён 
бўлади. қарор қабул қилишнинг қийинлиги унинг ижросини ҳам орқага чўзиб 
юборади. 
9. Ишни 
бажаришда касбий моҳирлик – профессионализмнинг 
етишмаслиги. Вақтдан унумли фойдаланишга салбий таъсир этувчи шундай 
омиллар ҳам борки, улар кўпроқ ижтимоий -психологик мазмун касб этади: 

Жамоада ижобий ўзаро муносабатларни сақлаш ва ривожлантиришга 
вазифадан кўра кўпроқ эътибор берилади; 

Ҳамкорликдан кўра мусобақа/қарама-қарши туриш сиёсати устунроқ 
туради; 

Вазифани муваффақиятли ҳал этишга ишончнинг йўқлиги ёки 
камлиги; 

Вазиятни қандай ҳал этиш ҳақида бировнинг кўрсатмасини тазйиқ 
остида қабул қилиш; 

Вазифани қандай ҳал этиш бўйича раҳбарликнинг, йўриқноманинг 
шаклланмаганлиги. 
Демак, вақтни тўғри тақсимлаш ва ажратилган вақтдан унумли 
фойдаланиш инсондан маълум психологик билимларни билишни талаб қилиш 
билан бирга ушбу муаммолар бўйича шахснинг ўз устида мунтазам иш олиб 
бориши орқали ҳал этиш имконятини беради. Юқорида таклиф этилганидек, 
қоғоз ва қалам олиб қайси муаммолар туфайли вақт йўқолиши сабабларини 
аниқланг ва шу сабабни бартараф этиш бўйича янги хулқ шаклларини 
ўзингизда ривожлантиринг. Бу тадбирни амалга оширишда кичик бир 
психологик машқ таклиф этишимиз мумкин. У ёки бу тадбирга киришар 
экансиз, масалан, тез қарор қабул қилмоқчисиз ва қабул қилинган қарорга 
бошқа қайтмоқчи эмассиз. ҳаётингизда ишончли ва тез қарор қабул қилган 
бирон вазиятни эсланг. Шу вазиятни эслаш орқали ўша пайтдаги ҳолатни қайта 
пайдо қилишга ҳаракат қилинг. Ишончли қарор қабул қилганингизда қандай 
вазиятда эдингиз, атрофингизда қандай одамлар бор эди, турган жойингизни 
кўз одингизга келтиринг, қандай товушлар келаётганини эсланг ва 
жонлантиринг. ўша вазиятдаги атроф-муҳит ва тасаввурларни максимал 
даражада қайта тиклаш натижасида шу вазиятга хос бўлган ҳислар яна тиклана 
бошлайди. Мана шу қайта тикланган ишонч ҳисси билан мавжуд муаммога 
қаранг ва ечим ўз-ўзидан, тез келганини ҳис этасиз. 
Ушбу мавзуни якунлар эканмиз, вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар 
бир раҳбар ва ходим ёдда тутиши лозим бўлган қоидаларни эслатиб 
ўтмоқчимиз: 


171 
1. Вақтингизни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга 
сарфланг. 
2. Кунингизни 
режалар билан тўлдириб юборманг, белгиланган 
ишларингиз орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун оралиқлар қолдиринг. 
3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни 
режалаштиринг. 
4. Кунингизни қийин, муҳим ва ёқимсизроқ ишлардан бошланг ва 
якунлашда оддийроқ, ёқимлироқ ишларга ўтинг. 
5. Вақтни шошилтирманг. Иш вақтидан керагидан ортиғини сиқиб 
чиқаришга ҳаракат қилманг. 
6. Агар вақтингиз бўлса вазифани ҳал этишга бугуноқ кириша қолинг. 
Муаммони тезроқ ва батафсилроқ ҳал этишга киришинг. қолган вақтни дам 
олиш ёки бошқа ишларни ҳал этишга сарфлайсиз. 
7. Вазифани ёки унинг бир қисмини ходимларга бўлиб бериш 
имкониятини изланг. 
8. Эски ишни тугаллаб кейин янгисига кириишинг. Янги ишни бошлар 
экансиз, ҳар қандай шароитда уни тугатишга ишончингиз комил бўлсин. 
9. Вақтингизни оладиган ёки ўз вақтини сизнинг ҳисобингизга 
тежайдиган кимсалардан узоқроқ бўлинг. 
10. Вақтни бошқаришга оид қобилиятларингизни таҳлил қилишга 
ўрганинг. 
11. Вақтнинг ҳатто энг кичик бўлакларини ҳам тежанг. 
12. 
Ўзингизни «ҳаракатсизликда» айблайверманг. Раҳбар фаолиятида 
ижодий танаффуслар бўлиб туриши керак. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling