172
кутаётганлигингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш
3. Ташкилотингиз фаолияти қаерга йўналяпти?
Бу саволга аниқ жавобга эга бўлмай инсонларни бошқариш
мумкин
эмас.
Самарали фаолият олиб бораётган ташкилотларни
кузатиш натижасида
қуйидаги стандартлар аниқланди ва ҳар бир ташкилот беихтиёр
буларни
бажаришга интилади:
Мижозларга яхши хизмат кўрсатиш;
Мижозлар сонини ошириш;
Чиқимларни камайтириш;
Иш жойи ва атрофни тоза ва тартибли ушлаш;
Зарур даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ушлаб туриш.
Раҳбар ушбу рўйхатдан вазифаларни долзарблиги бўйича танлаб олиши ва
уларни тартиб билан амалга ошириши зарур.
Инсонларни билиш
Ҳамма инсонларнинг эҳтиёжлари бир хил бўлишига қарамай, улар ҳар
бир инсон учун турлича аҳамиятга эгадир. Ҳар бир инсонга тегишли эҳтиёжлар
мажмуасини билиш – шу кимса қалбига йўл топиш билан баробардир.
Аттестация
Аттестация – ходимнинг меҳнат фаолияти натижалари бўйича йил
якунида баҳолаш. Аттестация қуйидаги йўналишларда ўтади:
Бажарилган меҳнатнинг сифати;
Бажарилган меҳнатнинг иқтисодий самарадорлиги;
Хатоларга йўл қўймаслик борасида эришилган ютуқлар;
Вазифаларни бажариш тезлиги;
Коғозлар билан ишлаш;
Бошқа мутахассиларни жалб этиш ва биргаликда ишлаш;
Гуруҳда ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: