48
гуруҳ
таркибини, ундаги муносабатлар тизимини таҳлил этиш орқали
аниқланадиган шахс ҳолатидир. Лекин лидерга хос бўлган фазилатни
ифодаловчи яна қатор жиҳатлар борки,
уларни муносабатлар тизими
доирасидагина таҳлил этолмаймиз. Бундай талқинда лидерга хос бўлган
асосий жиҳатлардан яна бири – шахснинг вазиятга мувофиқ равишда ҳаракат
қилиш қобилиятини ҳисобга олиш зарурати туғилади. Бирон-бир муаммоли
вазиятда пайдо бўлган қийинчиликни бартараф этишдаги ташаббус, топқирлик
ва моҳирлик лидерга хос фазилатлардир. Муаммони ечиш билан боғлиқ қийин
вазиятда лидер бошқаларга нисбатан ўзининг илғорлиги, пешқадамлиги билан
ажралиб туради. Фикримизча, ўзбек тилида айнан шу икки ибора – «пешқадам»
ва «етакчи» сўзлари мажмуаси лидер моҳиятини тўла ифодалаши мумкин.
Назаримизда, «Етакчи» сўзи шахснинг гуруҳни етаклашга, бошчилик
қилишга бўлган иштиёқи мавжудлигидан келиб чиқади. «Пешқадам»
ибораси
эса маълум фазилатларга эга бўлган шахс кетидан гуруҳнинг эргашишини,
жамоанинг ўз ихтиёрига кўра ўзи ишонган одам бораётган йўлни танлашини
англатади. Айнан шу холат «лидер» иборасига нисбатан ҳам
ишлатилиши
зарур. Лидернинг бу хусусияти унинг ҳиссий жозибадорлигида, ўзгаларни
ўзига жалб этиш фазилатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, «лидер» сўзини фақат «етакчи»
атамаси билан
алмаштириш лидерлик ҳолатининг психологик талқинини тор доирага киритиб
қўяди. Ушбу мулоҳазадан келиб чиққан ҳолда қўлланмамиз матнида «лидер»
сўзидан фойдаланишни маъқул деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, «лидер»
сўзидаги изоҳий маънони англаб олиш ўзбек китобхони учун таниш ҳолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: