Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Мақбул услуб зарурати. Умуман олганда, бошқарув услублари мавзуси 
доимо раҳбар ва ходим, раҳбар ва жамоа муносабатларининг таркибий қисми 
сифатида тушунилиши лозим. Шунинг учун ҳам раҳбарнинг ходимлар билан 
умумий мақсад сари боришида нафақат раҳбар танлайдиган услуб, балки 
ходимларнинг хулқ-атвори ҳам етакчи роль ўйнайди. Бу деган сўз – раҳбар 
бирон услубга мойиллигини билдириб, уни қўллаши бошқарувга бир 
томонлама қарашдир. Ваҳоланки, раҳбар жамоа ҳолати ва вазиятдан келиб 
чиққан ҳолда у ёки бу услубга мурожаат этади. Услуб умумий мақсад йўлида 
бораётган раҳбар ва ходим муносабатларининг ўзаро мувофиқлашуви 
жараёнидир. У ёки бу бошқарув услубини қўллашдан мақсад, ташкилот 
манфаатини қондирувчи вазифани иложи борича тез ва самарали бажаришдан 
иборатдир. Қўлланилаётган услуб бундан кейинги шу каби топшириқнинг кай 
тарзда бажарилишига замин яратади ва жамоага вазифани бажариш имконини 
беради. Афсуски, кўпчилик жамоалар ва ҳатто раҳбарлар бирон вазиятни 
бажаришда доимо эски намунага мурожаат этишга ўрганиб қолганлар ва бу 
ҳолат шу каби вазифани бажариш услуби деб аталиши мумкин. Лекин янги 
вазифа такрорланмас бўлиб, унинг доимо бирон янги жиҳатлари мавжуд ва бу 
вазиятда эски намунадан, услубдан фойдаланиш мақсадга эришишни тўла-
тўкис таъминлай олмайди.
Демак, услубни қотиб қолган, доимий восита эмас, балки ўзгарувчан, 
ривожланувчан ва динамик жараён сифатида тушуниш ўринлидир. Мавзу 
билан танишиш давомида ўқувчиларда «қайси услуб яхши?» деган савол кўп 
туғилади. Бунга жавобан айтамизки, раҳбар услубдан юқорида туриши лозим, у 
услубларни юқоридан «томоша» қила олиши ва вазиятга мувофиқ 
келадиганини танлаб қўллай билиши лозим. Лекин, бундай таъриф ҳам ўзининг 
чекланишига эга. Раҳбар у ёки бу услубни қўллар экан, доимо гуруҳ устидан 
назорат этиш, уни «етаклаш» вазифасини олади. Бу эса жамоа фаоллигини, 


46 
унинг ташаббусини бошқаришдир. Беихтиёр, деярли афсонага айланган воқеа 
эсга тушади. Айтишларича, АҚШнинг бир йирик компанияси бир вақтнинг 
ўзида ҳамма филиалларидаги юқори бўғин раҳбарларини меҳнат таътилига 
чиқариб юборган. Орадан бир ҳафта ўтгач, баъзи ташкилотларда ишлаб 
чиқариш ҳажми ўзгармай, олдин қандай бўлса шундайлигича давом этаверган. 
Айримларида эса ишлаб чиқиш суръати бирданига пасайиб, раҳбарнинг 
«йўқлиги» сезилиб қолган.
Демак, замонавий бошқарувнинг маҳорати – жамоанинг мақсадга 
интилишини таъминлашдир. Ушбу фикрни педагогик психологиядаги ҳолат 
билан қиёсласак, қуйидаги мисол ўринли бўларди. Бола ўз ривожланишида 
ҳамма меъёрлар бўйича улғайиб бораётган бўлса, ота-она унинг ўсишига 
деярли аралашмайди ва лекин улғайишида бирон муаммо юзага келса, дарҳол 
керакли чоралар кўрилади. Жамоани бошқаришда ҳам раҳбар, биринчи 
навбатда, мақсадга эришиш шароитини яратиши ва ходимлар ҳаракатига кам 
аралашуви юксак бошқарув маҳорати белгисидир. 
Қўл остидаги ходимларга хос бўлган психологик хислатлар ҳам у ёки бу 
услубни қўллашга асос яратади. Масалан, авторитар типга мансуб шахс 
анъанавий қарашларга мойиллиги, ходимнинг ҳиссиётига бефарқлиги, 
ўзгаришларга қаршилиги ва ҳокимликка интилувчанлиги билан ажралиб 
туради. Айнан шу тавсифларга эга бўлган кимса, ўз навбатида, авторитар 
раҳбар қўли остида ишлашга мойиллик билдиради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling