Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

иккиламчи гуруҳ деб фаолияти аниқ мақсадга йўналган ва ўзаро 
муносабатларда расмий жиҳатлар кузатиладиган жамоага айтилади. Бундай 
гуруҳда асосий диққат ўзаро муносабатларга эмас, балки маълум вазифани 
бажариш малакасига қаратилади. 
Раҳбар бошқарув фаолиятида турли мақсадда тузилган гуруҳларда 
турлича психологик муҳитни шакллантиришга эътибор бериши керак. Масалан, 
қисқа муддатли ва малакали меҳнат талаб қиладиган вазифаларни адо этиш 
учун тузилган гуруҳда асосий мақсад меҳнат фаолиятига қаратилади ва жамоа 
бирдамлигига боғлиқ тадбирлар чекланади. Доимий ва мунтазам фаолият 
юритувчи гуруҳда эса бажарилаётган меҳнат билан бир қаторда айни жамоада 
соғлом ва аҳил муҳит яратиш йўли танланади. 
Кичик гуруҳнинг яна бир кўриниши референт гуруҳ деб аталади. 
Референт гуруҳ, ўз мазмунига кўра, бирон кимса учун энг ардоқли ва ўзига 
яқин тутувчи жамоани англатади. Одатда ҳар ким референт гуруҳни ўзига 
намуна сифатида қабул қилади ва ўз хулқини шу гуруҳ нормалари билан 
мослаштиришга интилади. 
Ўз моҳиятига кўра референт гуруҳ салбий ва ижобий характерга эга 
бўлиши мумкин. Ижобий мазмунга хос референт гуруҳ ташкилот мақсадига 
мувофиқ ишлайди ва ундаги жараёнлар умумий мақсадга бўйсунган бўлади. 


84 
Салбий мазмун касб этган референт гуруҳдаги норма ва хулқ-
атвор шакллари жамоа манфаатига зид бўлиши ва ташкилот мақсади билан 
мос келмаслиги 
мумкин. Масалан, бу манзара меҳнат жамоасидаги 
баъзи ходимлар тўдасининг мунтазам равишда тартиббузарликка йўл қўйиши 
ёки асосий иш вақтида ўз фаолиятини бошқа йўналишга бағишлашида 
кўринади. Одатда ҳар бир жамоада бир неча референт гуруҳлар учраши табиий. 
Раҳбар бундай вақтда ушбу гуруҳнинг салбий ёки ижобий мазмунга 
йўналганини дарҳол ажратиб олиши ва шу асосда уларга нисбатан ўз 
муносабатини билдириши лозим. Ижобий йўналишга эга бўлган референт 
гуруҳни қўллаш билан бирга аста-секин ундаги аъзолар сонининг кўпайиши 
ҳақида ғамхўрлик қилиш керак. Салбий йўналишдаги гуруҳга нисбатан 
танланган асосий сиёсат эса, ушбу гуруҳ аъзоларига топшириладиган 
вазифалар асносида иложи борича уларни бир-биридан узоқлаштиришга 
қаратилган бўлиши зарур. 
Юқорида санаб ўтилганлар қаторида расмий ва норасмий гуруҳлар ҳам 
мавжуд. Расмий гуруҳ бирон мақсадга эришиш йўлида ташкил топади. 
Масалан, бригада, бўлим, маъмурият каби расмий меҳнат жамоалари... Одатда 
мазкур гуруҳларнинг фаолияти маълум бир мақсадга йўналган равишда 
бошқарилади. Бундай гуруҳнинг ташкил топиши ҳуқуқий жиҳатдан 
расмийлаштирилиб қўйилади. 
Норасмий гуруҳлар тасодифан пайдо бўлади ва бу ҳолат у ёки бу корхона 
ичида юз бериши мумкин. Норасмий гуруҳ ташкил топишининг манбаалари шу 
гуруҳ аъзоларига хос умумий манфаат ва ўзаро илиқ муносабатларнинг 
мавжудлигида кўринади. Норасмий гуруҳ корхона расмий тизимидан 
мустақиллиги, ўз олдига қўйган мақсадининг ноаниқлиги билан ифодаланади. 
Бундай гуруҳни баъзан манфаатлар бўйича бирлашиш деса ҳам бўлади. 
Ташкилот миқёсида, дадил айта оламизки, юқорида санаб ўтилган гуруҳ 
турларининг ҳамма кўриниши мавжуд. Гуруҳ ўз аъзоларига ўз таъсирини 
ўтказади ва гуруҳий нормаларга риоя қилишга шароит яратади, қолаверса, 
ижтимоий назорат олиб боради. Жамоа таркибида ходим корхона мақсадларини 
тўлароқ англайди ва умумий масъулиятга беихтиёр шерик бўлади. Жамоа 
аъзолари билан ҳамкорликда ҳаракат қилган ҳолда, у якка тартибдаги 
интилишга нисбатан кўпроқ самарага эришади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling