Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

3.2.Ташкилот катта гуруҳ сифатида 
Ташкилот сўзи аниқ мақсадга эришиш йўлида маълум тартибда 
мужассамлашган жамоалар бирлигини англатади. Ходимлар ташкилот 
миқёсида ўзаро муносабатлар тизимини яратади. Фавқулодда ҳар қандай 
расмий ташкилот миқёсида турли норасмий гуруҳлар мужассамлашади. Бу 
норасмий гуруҳлар ташкилотдаги умумий муҳитга, унинг ўз мақсади йўлидаги 
ташаббусига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Раҳбар норасмий гуруҳларга хос 
хусусиятларни ҳисобга олиши орқали самарали гуруҳий нормаларни 
шакллантиришга ва ходимлар фаолиятини гуруҳ манфаати билан 
уйғунлаштиришга имконият туғилади. 


85 
Ташкилот фаолияти аввалига бутунлай рационал тарзда ташкил этилиб
бу тадбирда иқтисодий омиллар ва кўрсаткичлар устувор деб топилади. 
Ҳозирга келиб бу омиллар сони анча кўпайди ва улар қаторида бошқарувнинг 
ахборот манбаалари ва ўз олдига қўйилган мақсадни шакллантириш, уни олға 
суриш ҳамда ўзгартириш механизмлари ўрин олди. Шу билан бирга, ташкилот 
қарамоғидаги ходимлар мотивацияси, яъни уларни фаолиятга ундаш, ташкилий 
муносабатларни 
мукаммаллаштириш, 
лойиҳалар 
бўйича 
тадқиқотлар, 
шунингдек ихтироларни жорий этишнинг иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий 
жиҳатлари каби омиллар келиб қўшилди. 
Ташкилотни ижтимоий тузилма сифатида қабул қилар эканмиз, бу 
қарашда янги ижтимоий-психологик жиҳатларнинг ажратиб олиниши 
замонавий бошқарув илмининг ютуғидир. Ташкилот мақсадини ва унинг 
вазифаларини аниқлаш ҳамда ходимлари томонидан қабул қилиниши назарда 
тутилган ижтимоий-психологик йўналишнинг асосидир. Шу муносабат билан 
кичик гуруҳ фаолиятини ташкил этиш бошқарувдаги энг асосий масалалардан 
бирига айланиб боради. 
Гуруҳий жараёнлар. Ижтимоий психология фани шахснинг жамоадаги 
ўрни, хулқи, гуруҳдаги шахслараро муносабатлар натижасида пайдо бўладиган 
психологик жараёнларни ўрганади. Бу ҳақдаги билим жамоани бошқариш учун 
янги имконият яратади. Масалан, меҳнат жамоасидаги ижобий муносабатларга 
асосланган психологик муҳит ходимнинг ишчанлигини 30% га ошириши 
мумкин. Ва аксинча, жамоадаги муносабатларнинг таранглашуви, салбий 
қарашларнинг устунлиги, ходим меҳнати самарадорлигини пасайтиради ва иш 
сифатига ҳам путур етказади. Гуруҳий жараёнлар, уларга хос қонунларни 
билиш, ҳатто, гуруҳ аъзоси хулқини ўзгартириш имконини беради. 
Аниқланишича, инсон ўзига қаратилган бевосита индивидуал таъсирдан кўра, 
гуруҳ фикрига кўпроқ эътибор беради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling