конформлилик – индивид гуруҳ фикрига номигагина қўшилади, аслида руҳан у
гуруҳда қарши туради: ички конформлилик – индивид гуруҳ фикрига тўлиғича
қўшилади ва руҳан қабул қилади. Ана шундай ҳолларда индивид билан
бошқалар ўртасида зиддият ёки конфликтлар пайдо бўлмайди. Бу ўринда яна
бир тушунча ҳам бор, у ҳам бўлса “негативизм” тушунчасидир, бу
индивиднинг ҳар қандай шароитда ҳам гуруҳ фикрига қарши туриши ва ўзича
мустақил фикр, мавқени намоён қилишидир. Бу табиий индивид учун ноқулай,
лекин мустақил фикр, одил ҳаракатлар доимо ҳурмат қилинадиган жамоаларда
негативизм ҳодисаси ёмон иллат сифатида қабул қилинмайди.
Гуруҳлардаги яна бир жараён – бу гуруҳнинг уюшқоқлиги муаммосидир.
Гуруҳ аъзоларининг бир-бирларини яхши билишлари, бир- бирларининг
дунёқарашлири, ҳаётий принциплари, қадриятларини яхши тасаввур
қилишлари бундай уюшқоқликнинг биринчи омилидир. Иккинчи асосий омил –
бу ўша гурҳни бирлаштириб турган фаолият мақсадларини, унинг йўналиши ва
мазмунини
билишдаги
ғоявий
бирликдир.
Умуман,
экспериментал
тадқиқотларда қайд этилган гуруҳга оид фикрлардаги умумий уюшқоқликка
ижобий замин ҳисобланади.
Гуруҳлардаги лидерлик ва умумий қарорларга келиш ҳам динамик
жараёнларга киради, лекин бу масалаларни бошқариш психологияси
масалалари доирасида кейинги бҳлимларда ўрганамиз.
Этник гуруҳлар психологияси
Ижтимоий психологияда катта гуруҳлар
ичида этник гуруҳлар психологияси, яъни этнопсихология бўйича кўпроқ
тадқиқотлар ўтказилди. Айниқса, ҳозирги даврда ҳар бир республикалар
алоҳида, мустақил давлат мавқеини олган, лекин бошқа томондан қараганда,
ҳамдўстлик мамлакатлари иттифоқи шароитида миллатлар ўртасида муттасил
алоқалар мавжудлигидан келиб чиқиб, миллий психология масалалари кун
тартибида аввалгидан ҳам муҳим масала сифатида қўйилмоқда. Шунинг учун
ҳам катта гуруҳлар ичида миллий гуруҳларга кўпроқ эътибор беришни лозим
топдик, бундай эътиборнинг яна бир боиси – Ўзбекистонда бу соҳада нисбатан
тадқиқотларнинг кўпроқ ўтказилганлиги, лекин улар кўп ҳолларда миллий
психология даражасига олиб чиқилмаганлигидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |