Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Мавзу бўйича савол ва топшириқлар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Мавзу бўйича савол ва топшириқлар 
1. Гуруҳ тушунчаси нимани ифодалайди? 
2. Гуруҳий динамика ва гуруҳий назорат нима? 
3. Гуруҳдаги ходимлар фаолиятига кўра қандай ролларга ажратилади? 
4. Гуруҳ фаолиятида «синэргетик эффект» деганда нимани тушунасиз? 
5. Гуруҳни ривожланиш босқичлари? 
6. Команда турлари? 
7. Ғоялар генераторининг функциялари нималардан иборат? 
8. Координатор қандай вазифани бажаради? 
9. Гуруҳий нормалар нима? 
10. Бирламчи ва иккиламчи гуруҳлар қандай гуруҳлар? 
Мавзуга оид адабиётлар 
1. Бандурка А. М., Бочарова С. П., Землянская Е. В. Основы психологии 
управления: Учебник. – Харьков, 1999. 
2. Боймуродов Н. Раҳбар психологияси. Олий таълим, халқ таълими 
соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаларининг 
маъмурий ходимлари учун қўлланма.- Т.: “Янги аср авлоди”, 2007. 
3. Каримова В., Ҳайитов О, Джалолова С. Бошқарув психологияси. ўқув 
қўлланма. Т. 2008. 208 б. 
4. Махмудов И.И. Бошқарув психологияси: Ўқув қўлланма/ Масъул 
муҳаррир: А.Холбеков. – Т.:ДЖҚА “Раҳбар” маркази, “YUNAKS- PRINT” 
МЧД, 2006. 
5. Махмудов Р.М., Бекназаров А.А.Ички ишлар идоралари бошқарув 
психологияси: ИИВ Академияси Олий академик курслари учун дарслик. 
– Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 284 б. 
6. Шерстнёв М. П. Психологическое управление людьми. – М.,2003. 
7. Шейнов В.П. Искусство управлять людьми. – М., 2010. 


109 
Ташкилотнинг функционал стратегияси: ишлаб чиқариш, маркетинг, 
молия, кадрлар ва х.к. 
Бўлимларнинг мақсад ва вазифалари 
Ходимларнинг мақсад ва вазифалари 
IV. ЖАМОАНИ ВА ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ 
ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 
 
4.1.Ташкилот ижтимоий тузилма сифатида 
Ташкилот миссияси. Кадрлар сиёсатидаги энг муҳим жиҳатлардан бири 
ушбу сиёсатда ташкилот қадриятлари, унинг юксак мақсади – миссиясининг 
мужассамлашганлигидир. Маълум маънода миссия - мукаммал ишланган, аниқ 
қадриятларга асосланган ташкилот фалсафасидир. Дунёдаги деярли барча 
иқтисодий тетик ва нуфузли ташкилотлар ўз миссияси орқали ифодаланувчи 
фалсафаси (мафкураси)га эга. Шу боис, ҳар бир компания ўз миссиясини 
кучайтириш, 
такомиллаштириш 
орқали 
ўз 
нуфузини, 
салоҳиятини 
мустаҳкамлайди. Ўйлашимизча, ташкилотдаги кадрлар сиёсатининг негизи 
айнан шу корхона миссиясига бориб тақалади ва шу сабабли ташкилот 
миссияси тушунчасини ҳақида батафсилроқ сўз юритмоқчимиз. 
Миссия – ташкилотнинг ижтимоий фойдали томонини акс эттирувчи олий 
мақсад бўлиб, унда корхона ўзи кўз олдига келтирувчи энг олий ютуқ 
ифодаланади. 
Ташкилот миссияси аниқ ифодаланган ижтимоий эҳтиёжларга йўналган 
бўлиб, корхона бутун куч-ғайратини шу йўналишдаги вазифаларни амалга 
оширишга сарафлайди. Аслида кўзга ташланмайдиган, аммо кучли таъсир 
аҳамиятига эга жараённи миссия ўзида мужассамлаштиради. 
Бугунги кунда ҳар бир таъсир этиш объектига қаратилган, уларни 
миссиясига мос келадиган хизматларни, маълумотларни йўналтириш энг 
асосий ўрин эгаллайди. Менежмент соҳасидаги йирик арбобларнинг фикрича
муайян бизнесни ифодаловчи ва унинг аҳамиятлилигини белгиловчи энг юксак 
омил - маҳсулот ва хизматни истеъмол қилувчи мижоздир. Мижозни 
қониқтиришиш ҳар қандай бизнеснинг миссиясидир. Қуйида корхона 
миссиясининг ташкилот барча бўғинларини ўз ичига олган ҳолда амал қилиш 
тасвири келтирилган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling