Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Қайта алоқа. Ташкилотнинг барча бўлим раҳбарлари ва ҳатто ходимлар 
ўртасидаги мавжуд алоқа корхона умумий мақсадига интилиш ҳақида 
маълумот бериб туради. Аввал айтилганидек, бошқарувнинг асосий мазмуни – 
ходимлардан умумий мақсадга эришишда фойдаланишдир. Бу жараённинг 
самарали ўтишини белгиловчи икки шарт мавжуд: биринчидан, умумий мақсад 
ҳамма ходимлар томонидан нафақат маълум бўлиши, балки қабул қилинган 
бўлиши шарт. Иккинчидан, шу мақсадга қандай эришаётганлик ҳақида доимий 
маълумот олиб туриш лозим. Биринчи шарт қарор қабул қилиш ва унда 
ташкилот аъзоларининг иштироки билан белгиланса, иккинчи шарт шу қарор 
қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги қайта алоқадир. 
Баъзи бир раҳбарлар қарор қабул қилишга алоҳида ходимни, жамоани 
таклиф этишади-ю, лекин мақсадга эришиш йўлида қандай қийинчилик юзага 
келгани, қандай муваффақият қўлга киритилди-ю, қаерда хатога йўл 
қўйилганлиги ҳақида деярли гапиришмайди. Натижада ходимларда жараён 
ҳақида узуқ-юлуқ маълумот тўплана бошлайди. Ташкилотда қарорнинг ижро 
этилиши ва умумий мақсадга эришиш жараёни ҳақидаги мунтазам 
маълумотнинг йўлга қўйилиши, самарали қайта алоқанинг ишлаётганидан 
далолат беради. Корхонада қайта алоқанинг мавжудлиги қатор ижобий 
томонларга эга: 


115 
1. Ходим ўзини корхона учун керакли, деб ҳис этади ва ўзини 
ташкилотнинг бир бўлаги сифатида кўради. 
2. Ходим умумий мақсадга эришиш йўлида яна қанча масофа қолганлиги 
ҳақида объектив маълумотга эга бўлади ва бу маълумот янада қўшимча 
кучларни сафарбар этишга сабаб бўлади. 
3. Умумий 
мақсадга 
эришишни 
тезлаштиришнинг 
янада 
янги 
имкониятини излашга туртки бўлади. Новаторлик ғоялари, ихтиролар кўпаяди. 
4. Гуруҳ аъзолари ўртасида якдиллик, ҳамфикрлик, ягона мақсад сари 
ўзаро жамоавий жипслашиш кучаяди ва натижада гуруҳий кайфият янада 
кўтарилади. Гуруҳий ўзаро назорат ва ташкилотга вафодорлик ўсади. 
5. Доимий ва ўзгариб борувчи маълумотнинг мавжудлиги гуруҳ 
аъзоларини фикрлашга, доимо сергак бўлишга ва демак, жамоавий ақлий 
салоҳиятнинг ошишига олиб келади. 
Мана шу устунликлар эвазига ташкилотда мавжуд маълумот алмашиш 
жараёни, яъни коммуникацияни ривожлантириб ва такомиллаштириб бориш 
мақсадга мувофиқдир. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling