Коммуникацияни чекловчи омиллар. Хўш, ташкилотларда қониқарсиз
коммуникациянинг мавжудлигига сабаб нима? Бошқарув соҳасини тадқиқ
этувчи мутахассислар фикрига кўра бу қуйидагилардан иборат:
1. Коммуникациянинг
нақадар
аҳамиятлилигини
раҳбарият
билмаслиги. Кўп ҳолларда ташкилот раҳбари ўрта ва қуйи бошқарув бўғинлари
баъзи бир масалалар юзасидан хабар топиши шарт эмас, деб ҳисоблайди.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, бундай раҳбарлар ходимларни хабардор
қилишни муваффақиятли фаолиятнинг омили сифатида охирги ўринга
қўядилар. Ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари эса ташкилот ва маъмурият ҳақидаги
маълумотга эга бўлишни иккинчи-учинчи ўринга қўйганлар.
2. Жамоадаги носоғлом психологик муҳит. Ходимлар ўртасида адоватли
муносабатлар бир-биридан маълумотни яширишга, маълумотни ўзгарган ҳолда
узатишга олиб келади. Ҳатто маълумот ва уни қай тарзда узатиш қасос олиш
услубига айланган ҳоллар ҳам учраб туради.
3. Маълумот алмашинувида иштирок этаётган ходимларнинг шахсий
сифати. Кимдир ўзининг лавозими юзасидан бошқа ходимлар олдида ҳисобот
беришни эп кўрса, кимдир бу маълумотни қабул қилаётиб турли стереотиплар,
яъни, чекланишлар таъсирида бўлади ва натижада маълумот асл ҳолатига
мутлақо мос келмайдиган ҳоллар ҳам учрайди. Масалан, “Раҳбар бугун
келмади” деган хабар “Раҳбаримиз касал бўлиб қолибди” деган иборага ва
натижада “Раҳбарнинг касалидан хабар олишимиз керак” деган ўзгаришгача
етиб бориши мумкин.
4. Узатилаётган маълумотнинг чалалиги. Кўп ҳолларда маълумот
узатувчи хабарнинг айрим қисмини ҳаммага тушунарли деб ўйлаб, атайлабдан
қисқартирилган ҳолда узатади. Натижада узатувчи савиясига эга бўлмаган
қабул қилувчи, уни чала қабул қилиши ва етмайдиган қисмига ўз талқинини
қўшиб қўйиши мумкин. Оқибатда охирги натижа, ва ҳатто қарор ижроси
аслига мос келмайди. Ҳатто маълумотнинг бир қисмини яшириб, ходимни
ўзига тобеъ равишда ушлаб турувчи кимсалар ҳам учраб туради.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |