Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


-расм. Марказлашган коммуникацион тармоқ


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

8-расм. Марказлашган коммуникацион тармоқ 
 
Кўриниб турганидек, ҳар қандай маълумот узатиш марказида раҳбар ёки 
ахборот узатиш учун масъул ходим турибди ва ҳар бир ходимга маълумотнинг 
қай ҳажмда етиб келиши ягона шахсга боғлиқ. Тизимдаги марказий қисмнинг 
вақтинчалик бўлса ҳам йўқолиши қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур 
қилиш қийин эмас. Бундай ҳолларда ахборотни мазмунан ўзгариши, ёки кеч 
узатилиши кузатилмаса-да, аммо ахборотни турғунлиги, бир хиллиги юзага 
келади. 
Қуйидаги расмда эса марказлашмаган коммуникацион тармоқлар 
намунаси келтирилган: 
9-расм. Марказлашмаган коммуникацион тармоқлар 
 
Марказлашмаган тармоқда муносабат тизими жамоанинг ҳамма аъзолари 
орасида тенг тарқалган. Бундай шароитда узатилаётган маълумот гуруҳнинг 
ҳамма аъзоларига тенг ва ўзгармаган ҳолда етиб боради. 
Аниқланишича, марказлашган тармоқларда яккаҳокимлик ҳолати кўп 
учрайди, бундай муносабатлар ўрнатилган жамоада нисбатан содда ечим талаб 
этувчи масалалар тез ва самарали ҳал қилинар экан. Лекин, муаммо қийин ечим 
талаб қилса, бу хил муносабатлар ўйланган натижага тез олиб келмайди ва 
гуруҳ аъзоларида бажарилган вазифадан қониқиш кам бўлади. 
Марказлашган тармоқда марказга яқин ходимнинг меҳнатдан қониқиш 


118 
даражаси, чеккадаги ходимга нисбатан юқори эканлиги аниқланган. Мураккаб 
ечим талаб этувчи вазифалар эса, марказлашмаган коммуникация шаклидаги 
жамоаларда тез ва унумли ҳал қилиниши исботланган. 
Коммуникация роллари. Жамоада коммуникацияларга оид яна бир 
ёндошувда асосий эътибор, маълумот узатиш жараёнида бажариладиган ролга 
қаратилган бўлиб, бу таълимотга биноан ташкилотдаги маълумот узатиш а) 
“қоровул”, б) “ғоявий етакчи”, в) “алоқачи” ва г) “чегарачи” каби касблар билан 
қиёсланади. 
Ушбу ролларнинг ҳар бири, у ёки бу ташкилотга хос коммуникацияни 
ифодалайди. 
Масалан, 
“қоровул” 
шаклидаги 
тармоқли 
ташкилотда 
маълумотнинг ҳаракати бир ходим томонидан кузатилиб, ва ҳатто, бошқарилиб 
туради. Бундай ролни одатда котиба, телефон станцияси оператори, 
диспетчерлар бажаради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling