Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси. Ташкилот ва 
жамоани бошқариш нуқтаи назаридан Херцбергнинг икки омилли назарияси 
жуда муҳимдир. Бу назарияга биноан ташкилот миқёсида ходим фаоллигига 
таъсир этувчи омилларни икки гуруҳга жамлаш мумкин: 1) ташкилотдаги баъзи 
шароитлар бўлмаган тақдирда ходимда меҳнатдан қониқмаслик кузатилади
бироқ ушбу шароитларнинг яратилиши ходимни фаолликка ундовчи мотивация 
кучига эга эмас. Бу омиллар гигиеник деб аталиб, улар қаторига қуйидагилар 
киради: ташкилот ва маъмуриятнинг сиёсати; меҳнатни техник назорат этиш
бевосита раҳбар билан ходимлар ва шунингдек, ҳамкасабалар билан бўлган 
муносабат; қийин вазиятларда иш жойидаги хавфсизлик шароити; маош; 
меҳнат шароитлари; гуруҳдаги мавқе; шахсий ҳаёт. 2) лекин шундай шароитлар 
ҳам борки, уларнинг мавжудлиги ходимда ўз ишига нисбатан кучли 
мотивацияни юзага келтиради ва ушбу шароитларнинг йўқлиги кучли 


131 
қониқмасликка олиб келмайди. Буларни мотивацион омиллар деб аталади ва 
улар қуйидагилардан иборат: ходимнинг фикри билан ҳисоблашиш; масъулият 
ва мустақиллик бериш; ўз-ўзини такомиллаштириш ва қобилиятларини 
ривожлантириш учун имконият яратиш. Шуниси аҳамиятлики, ходимлар 
иккинчи тоифа шароитлардан қониққан пайтида ва меҳнатга юксак мотивация 
кузатилганда гигиеник омилларга хос камчиликлар таъсирига берилмас 
эканлар. 
Эътибор берилса, Маслоу ва Херцберг таълимотларидаги ўхшаш томонни 
кўриш қийин эмас: Мотивацион омилларни Маслоу таълимотидаги ўз-ўзини 
такомиллаштириш ва ҳурмат-эътиборга бўлган эҳтиёжларга қиёслаш мумкин, 
гигиеник омиллар эса – физиологик, хавфсизлик ва ижтимоий эҳтиёжларга мос 
келади. 
Ходимларни мотивациялашда Мак-Грегор назарияси. Ходимларда 
мавжуд эҳтиёж ва лаёқатни билишга оид яна бир таълимот муаллифи Д. Мак-
Грегор бўлиб, унинг фикрича ходим табиати ҳақида икки хил фикр шаклланган. 
Шу муносабат билан Мак-Грегор қуйидаги кўринишга эга бўлган икки қутбли 
тавсифни таклиф этади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling