131
қониқмасликка олиб келмайди. Буларни мотивацион омиллар деб аталади ва
улар қуйидагилардан иборат: ходимнинг фикри билан ҳисоблашиш; масъулият
ва мустақиллик бериш; ўз-ўзини такомиллаштириш ва қобилиятларини
ривожлантириш учун имконият яратиш. Шуниси аҳамиятлики,
ходимлар
иккинчи тоифа шароитлардан қониққан пайтида ва меҳнатга юксак мотивация
кузатилганда гигиеник омилларга хос камчиликлар таъсирига берилмас
эканлар.
Эътибор берилса, Маслоу ва Херцберг таълимотларидаги ўхшаш томонни
кўриш қийин эмас: Мотивацион омилларни Маслоу таълимотидаги ўз-ўзини
такомиллаштириш ва ҳурмат-эътиборга бўлган эҳтиёжларга қиёслаш мумкин,
гигиеник омиллар эса – физиологик, хавфсизлик ва ижтимоий эҳтиёжларга мос
келади.
Ходимларни мотивациялашда Мак-Грегор назарияси. Ходимларда
мавжуд эҳтиёж ва лаёқатни билишга оид яна бир таълимот муаллифи Д. Мак-
Грегор бўлиб, унинг фикрича ходим табиати ҳақида икки хил фикр шаклланган.
Шу муносабат билан Мак-Грегор қуйидаги кўринишга эга бўлган икки қутбли
тавсифни таклиф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: