Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикрлаш услубига кўра
Тазйиқ (босим) шароитида ишлаш. Одатда ташкилот миқёсида тазйиқ
шароити юзага келганда ходимларнинг икки хил хулқи кўзга ташланади. Баъзи бир ходимлар тазйиқ шароитида самарали фаолият юрита оладилар, вақт танқислиги шароитида тезда ўринли қарор қабул қиладилар, ўз меҳнат ҳаракатларини мақсадга мувофиқ тарзда ташкил эта оладилар. Аммо, айрим ходимлар бундай шароитда ўзларини мутлақо ноқулай ҳис этадилар ва ишга қўллари бормайди, бажараётган ишлари қовушмайди. Шу боис, ташкилотдаги ходимларни яна икки тоифага – тазйиқ муҳитида самарали ишлайдиган ва самарасиз фаолият юритувчи шахсларга ажратиш мумкин. Таъкидлаб ўтилган биринчи тоифа, яъни тазйиқ муҳитида самарали меҳнат қиладиган ходимлар (ва ҳатто раҳбарлар ҳам) айнан шундай шароитда ишчанлик қобилиятларини намойиш эта оладилар. Улар ҳатто ўзлари сезмаган ҳолда шу каби вазиятни юзага келтирадилар ҳам. Масалан, бирон ишни бажаришни охирги кунгача чўзиб юрадилар ва вазифани адо этиш муддати яқинлашганда бутун куч ва имкониятларни сафарбар этадилар. Бу тоифа раҳбарлар берадиган топшириқлар ҳам доимо тезкор талабларга эга. Улар натижаси узоқ муддатга белгиланган вазифаларни унча хуш кўришмайди ва муддати ноаниқ ишга ҳам енгил қарайдилар. Фикрлаш услубига кўра эса ходимларни қуйидаги тоифага ажратиш мумкин. Аналитиклар – ишнинг мазмунини қадрлайдилар, касб маҳоратини ўстириш, малакани ошириш ва лавозимнинг доимийлигига эътибор қаратадилар. Бамайлихотир бажариладиган, вақти чекланмаган ва батафсил таҳлил талаб этувчи ишлар уларга ёқади. Шу жумладан бирон янги тажрибага эга бўлиш имконини берувчи вазифаларга жон-диллари билан киришадилар. Прагматиклар – бундай кимсаларга лавозимда ўсиш-у, маош биринчи ўринда туради. Агар ташкилотда уларнинг эҳтиёжига мос шароит бўлса улар ишлайдилар, акс ҳолда тезда ишдан бўшаб кетадилар. Танқидий фикрловчилар, критиклар – эксперт мавқеига эга бўлиш ва бошқа ходимларнинг меҳнат маҳсулларини баҳолашни хуш кўрадилар. Ўз фикр ва қарашларини очиқ ойдин айтиш имкониятини излайдилар, ташкилотдаги обрўли кимсаларга менсимай қарайдилар. Ҳар нарсага танқидий назар билан 127 қараш эвазига кутилаётган муваффақиятсизлик ҳақида олдиндан фикр билдирадилар. Реалист – лидерликка ва бошқарувга интиладиган шахс. Бундай одам раҳбарлик қобилиятига эга. Агар раҳбарлик лавозимидаги ўрин бўшаши кутилаётган бўлса улар ишлайдилар, акс ҳолда бўшаб кетадилар. Ушбу мавзуда ёритилган фикрлар ташкилотдаги ходимлар ва раҳбарларга хос индивидуал-психологик хислатларни асосли тарзда тушуниш имконини яратади, ҳар бир ходимга мос вазифани тақсимлаш билан бирга ташкилот фаолиятини ходимлар хусусиятига мос тарзда мувофиқлаштириш борасида маълумот беради. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling