Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Визуал: - Бундай муҳим масалани телефон орқали ҳал қилиб бўлмайди, 
кел кўришиб гаплашиб олайлик». 
Кези келганда шуни айтиш керакки, одатда аудиал типига мансуб 
кимсалар телефон орқали ишларни ҳал этишни маъқул кўришади. Телефоннинг 
ишламай қолиши улар учун иш кунининг самарасиз ўтиши белгисидир. Визуал 
кимса битта чироқ ёниб турган жойда иккинчисини излайди ва ҳамма нарса кўз 
остида бўлишини хоҳлайди. «Минг бор эшитгандан кўра, бир марта кўрган 
афзал» мақоли визуалларнинг ҳаёт тамойилидир. Кинестетик учун эса хонадаги 
жиҳозларнинг қулай жойлашганлиги, айниқса ўтирадиган стул ва суянадиган 
столининг қулайлиги катта аҳамиятга эга. 
Ходимларнинг етакчи репрезентатив тизимга мансублигини билиш улар 
ўртасидаги баъзи тушунмовчиликлар, муқаррар булган зиддиятларни олдини 
олиш имконини беради. 
Ташкилот миқёсида ходимларни классификациялашга оид яна бир 


125 
ёндошув машҳур психолог К.Юнг томонидан яратилган психотиплар ҳақидаги 
таълимот бўлиб, бунга мувофиқ инсон характерининг айрим хислатлари туғма 
асосга эга. Масалан, улардан бири инсон ўзига куч-қувват олишда қаерга 
йўналганлиги билан боғлиқ ҳолатдир. Кимдир шу қувватни ташқи муҳитдан 
олса, кимдир ўз ички дунёсига мурожаат этади. Ташқи муҳитга йўналган 
кимсалар экстраверт деб аталади, эътибори ўз ички дунёсига қаратилган шахсга 
эса интроверт ибораси қўлланади. Ушбу икки типнинг батафсил тавсифи 
қуйидагича: 
Экстраверт – ўзгалар билан мулоқотда бўлишга эҳтиёжи катта ва бу 
орқали ўзига ғайрат олади, танҳо қолиш уни қувватсизликка олиб келади; аввал 
гапириб, кейин эса ўйлайди; фаол ва мулоқотга киришувчан; атроф- муҳитдаги 
кўп нарсаларни билишга интилади. 
Интроверт – якка, танҳо қолганда ўзини яхши ҳис этади, фикр ва 
ўйларини бошқалар билан ўртоқлашмайди, кучли муҳокама жараёни уларни тез 
толиқтиради, гапиришдан кўра тинглашни яхши кўради, суҳбатдан сўнг 
фикрлари ва ҳиссиётларини жамлаб ва тартиблаб олиш учун танҳо қолишни 
маъқул кўради. 
К.Юнгнинг типологиялар ҳақидаги таълимоти ўзининг узоқ давомига эга 
ва юқорида таъкидланганларга («экстраверт ва интроверт») қўшимча равишда 
«сезгир ва интуитив», «фикрловчи ва ҳис этувчи», «баҳоловчи ва идрок этувчи» 
каби типлар ҳам қайд этилади. Кейинчалик бу услуб янада такомиллашиб 
Майерс-Бригс услубида типологиялаш деган номга эга бўлди. Юнг 
типологиясидаги тўрт кўрсаткичга кўра тоифалаш шунчалик аҳамиятлики, 
ҳатто 
АҚШнинг 
«Форд» 
автомобиль 
компаниясидаги 
меҳнат 
жамоаларитаркиби айнан шу услубда бир-бирига мувофиқ келувчи 
ходимлардан ташкил этилганлиги маълум. 
Россиялик психолог Самоукина таклиф этадиган типологияга биноан 
ходимларни ўз ичига йўналган – “ички” ҳамда ташқи муҳитга йўналган - 
“ташқи” шахсларга тоифалаш мумкин. Бундай таърифга биноан “Ички” 
кимсалар бажараётган меҳнатнинг мазмунига катта эътибор беришади ва 
ҳиссий қониқишни устувор деб ҳисоблашади. Улар у ёки бу меҳнат тури, 
вазифани танлашда унинг натижаси хамкасабалари олдида обрў-ътибор 
қозонишга ёрдам беришига эътибор қаратишади. Ўз имкониятини намоён этиш 
ва қобилиятларни ривожлантириш улар учун етакчи мотивация омили бўлиб 
ҳисобланади. Улар маошни етакчи ўринга қўймайдилар, агар катта пул эвазига 
зерикарли ишни бажариш лозим бўлса, улар бундан воз кечишлари табии й ҳол. 
Бундай ходимлар учун кам маош тўланса ҳам, уларнинг қобилияти ва ғоясини 
амалга ошириш муҳим ҳисобланади. 
“Ташқи” ходимлар – улар учун бажарилаётган меҳнат ҳаётда 
муваффақиятга эришганлик белгиси эканлиги, жамиятда юқори нуфузга 
эгалиги жуда муҳимдир. Улар маошни қадрлайдилар. Мансабда ўсиш, 
раҳбарият томонидан рағбатлантириш ва мақтов бундай ходимлар учун катта 
аҳамиятга эга. Улар муваффақият тимсолларини эгаллашни хоҳлайдилар – 
яхши кабинет, замонавий автомобиль, чиройли кийим ва шу кабилар. 
Юқорида таъкидланган икки тоифадан ташқари “аралаш” типга мансуб 


126 
ходимлар хам эслатиб ўтилади. Улар учун иккала омил ҳам аҳамиятга эга. 
Лекин, бундай ходим учун меҳнат мазмуни етакчи бўлиб ҳисобланади. 
Ташкилот ҳаёти доимо режаланган тарзда кечмайди. Хом ашё танқислиги, 
вақт ва имкониятларни тақсимлашдаги қийинчиликлар ва бошқа бир қанча 
омиллар таъсирида ташкилотда зўриқиш муҳити юзага келиши мумкин. Бундай 
муҳитнинг ходимлар фаолиятига таъсирини таҳлил этиш мақсадида “тазйиқ 
кўрсатувчи” омиллар деган иборани қабул қилишимиз мумкин. Тазйиқ 
кўрсатувчи омиллар қаторига шахснинг ички психологик муаммолари, ходимни 
ўраб турган шарт-шароитнинг қониқарсиз аҳволда эканлиги, жамоадаги 
шахслараро муносабатларнинг тажанглиги, меҳнатни ташкил этиш билан 
боғлиқ бўлган муаммолар ҳамда ходимнинг оиласидаги қийинчиликлар 
кириши мумкин. Бу омиллар ўзаро боғлиқ ва ходимнинг бир соҳадаги 
қониқарсиз ҳолати бошқа жабҳаларда ҳам шундай натижани юзага келтириш 
эҳтимоли баланд. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling