Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

кинестетик репрезентатив тизимлар назарда тутилади. Аниқланишича, ҳар бир 
инсон ташқи муҳитдаги маълумотни қабул қилишда уччала репрезентатив 
тизимдан фойдаланади. Лекин, ҳар бир одамнинг табиий мойиллиги ва яшаш 
муҳити унда биронта репрезентатив тизимни етакчи қилиб қўяди. Мана шу 
етакчи репрезентатив тизимнинг турлилиги ташкилот миқёсидаги ходимлар 
типологияси учун яна бир асос бўлиб хизмат қилади. Меҳнат жамоасини 
бошқарувчи раҳбар учун ўз қўли остидаги ходимда қайси репрезентатив тизим 
етакчилигини билиш муҳимдир. Бундай хусусиятни билган ҳолда ходимнинг 
одатий ҳаракатлари сабабини билишга, унинг хулқи натижаларини олдиндан 
тахмин қила олишга ва кези келганда бирон масалани унинг идрокига мос 
равишда тушунтира олишимизга имкон беради. 


123 
Ўзаро мулоқот давомида ўзганинг етакчи репрезентатив тизимини 
аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин: 
1. Кўз ҳаракатларини кузатиш. 
Америкалик машҳур амалиётчи 
психологлар Р.Бендлер ва Дж.Гриндер тадқиқотлари орқали аниқланишича, 
одам учта репрезентатив тизимнинг биронтасидан фойдаланар экан, бу жараён 
унинг кўз ҳаракатида ҳам ифодаланади. Қаршимиздаги одам кўз (гавҳари) 
ҳаракатининг йўналиши унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга 
асосланган ҳолда ўтаётганлигидан далолат беради. Масалан, кўзнинг 
горизонтал ҳолатда чапга, ўнгга ҳамда пастга-чапга йўналганлиги аудиал 
тизимга мурожаат этаётганлиги белгисидир; кўзнинг юқорига-чапга, юқорига-
ўнгга ҳамда тўғрига йўналиши визуал тизимга мойиллик белгиси; кўзнинг 
пастга-ўнгга йўналганлиги эса айни пайтда кинтестетик тизим устунлигини 
ифодалайди. 
2. Суҳбатдошнинг 
нутқини таҳлил этиш. 
Мулоқот давомида 
суҳбатдошимиз қайси репрезентатив тизимга асосланишини аниқлашнинг 
асосий услубларидан бири унинг сўзларини таҳлил этишдир. Одатда, кундалик 
мулоқот давомида одамлар гапнинг синтактик тузилмаси ва сўзларга беихтиёр 
мурожаат этадилар. Ўзга кимсанинг гапидаги сўзларга эътибор берган ҳолда 
унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий хислатларини аниқлаб олиш қийин эмас. 
Гапнинг эга, сифат ва равиш қисмлари айни пайтдаги репрезентатив тизимни 
акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажмуаси у ёки бу репрезентатив тизим 
етакчи бўлган кимсаларда турлича кўринишга эга. Қуйида турли репрезентатив 
тизимга мойил кишилар нутқида учровчи сўзлар қатори баён этилган: 

Визуал репрезентатив тизимли кимсанинг нутқида – кўриш, қараш, 
тасаввур этиш, аниқ, узоқни кўзлаб, олдиндан кўриш, нарсаларга эътибор 
бериш, кўрсатмок, хаёлан, кузатиш, қарашлар, ўхшаш, тасвир, ноаниқ ва шу 
каби сўзлар кўп учрайди. 

Аудиал репрезентатив тизимга мансуб кишининг нутқида – эшитмоқ, 
тингламоқ, эшитилмоқ, акс садо каби, шовқин, тинч, товушнинг турли 
оҳанглари, пичирлаб айтмоқ, талаффуз этмоқ, аниқ эшитмоқ каби сўзлар тез-тез 
учрайди.

Кинестетик учун эса – сезмоқ, ҳис этмоқ, синмоқ, тутиб олмоқ,
(фикрни) илғаб олмоқ, совуқ, иссиқ, қаттиқ, уринмоқ, қийин, босим, босмоқ, 
кўз югуртириб чиқиш, сезгир, тегизмоқ, тийиб туриш ёки тура олмаслик ва шу 
каби сўзлар кўп учрайди. 
3. 
Шахсий ҳисоботлар. Инсон ўзини қайси репрезентатив тизимга 
мансуб деб ҳисоблаши.
Турли репрезентатив тизимлар етакчи бўлган кимсалар мулоқотида баъзи 
бир қийинчиликлар учраши мумкин. Масалан, визуал реерезентатив тизимга 
асосланиб баён этилаётган ахборотни кинестетик одам ахборот етишмовчилиги 
сифатида қабул қилиши мумкин. 
Икки репрезентатив тизимга мансуб кимсалар мулоқотидаги зиддиятни 
кузатар эканмиз, хизмат юзасидан бўлган вазият ходим ва раҳбар 
муносабатларида қуйидаги муаммони туғдириши мумкин – раҳбар-визуал 
бирон масалани ходим-аудиалга тушунтирар экан, раҳбар ходимнинг 


124 
тинглаётганини диққат билан кузатади ва ходим бир томонга ўгирилиб қулоқ 
тутиб турганини кўриб бу ҳолатни эътиборсиз равишда тинглаш деб талқин 
этиши мумкин. Аслида эса аудиал учун айнан шундай тана ҳолати маълумотни 
тинглаш учун қулайдир. Турли репрезентатив тизимга мансуб бир оила 
аъзолари ўртасидаги муносабатлар ҳатто можароларга ҳам олиб келади. Ота 
фарзандини койир экан, фарзанд кучли ҳислар оғушида бўлади ва ерга қараб 
туради (ҳақиқий кинестетик ҳолати). Фарзандининг ҳаракатларини кузатиб 
турган ва визуал репрезентатив тизим устунлик қилаётган ота эса фарзандининг 
эътиборини суҳбатга йўналтириш мақсадида уни койий бошлайди: «Мен сенга 
гапираяпман, сен эса нима ҳақида ўйлаяпсан? Қани, кўзимга қарачи.». Айни 
пайтда ота учун фарзандининг тушунганлиги аломати унинг ота томонга нигоҳ 
ташлаши бўлиб ҳисобланади. Агар шундай ҳолат юз бермаса, демак, ота 
фарзандининг эътибори бошқа нарсаларга йўналган, деб йўяди. 
Турли репрезентатив тизимга мансуб кишилар, масалан раҳбар ва ходим 
суҳбатида қўлланувчи сўзлар ҳам орада маълум зиддиятни юзага келтиради. 
Ходим қайси репрезентатив тизим орқали маълумотни қабул қилиши, 
ёдда сақлаши ва онгида қайта ишлаши хусусиятларини билиш бериладиган 
топшириқни унга янада мослаштириб баён этиш имконини беради. Визуал 
ходимга масалани тушунтириш давомида унинг тасаввурига асосланиш
тасвирлаш ва чизмадан фойдаланган маъқул. Аудиал ходимга эса унинг идрок 
хусусиятига мос сўзларни танлаш ва маълумотнинг мантиқий томонига эътибор 
берган ҳолда баён этиш керак. Кинестетик репрезентатив тизим етакчи бўлган 
ходимга эса маълумотда ҳиссиёт ва туйғуни ифодаловчи тушунчалар, 
вазифанинг таркибий бўлакларига мувофиқ пайдо бўлувчи турли сезги
ҳислари мужассамлашган бўлгани маъқул. Масалан, «… эшикдан ичкарига 
кирганингизда қаршингизда катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган…». Ушбу 
қисқа матндаги таги чизилган сўзлар айнан кинестетикларга хос калит сўзлар 
бўлиб ҳисобланади. Етакчи ререзентатив тизимлари турлича бўлган икки 
ходимнинг телефондаги суҳбати қуйидагича ўтиши мумкин: 
«Аудиал: - Мени диққат билан эшит, муҳим топшириқ бор, яхшилаб 
тушуниб ол. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling