Маъмун университети” нтм, Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, и ф. н. Мадраҳимов Қаҳромон
Download 236.25 Kb.
|
Қ.Мадраҳимов, И.Маткаримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
МҲТ ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳисоблар тўпламини тузишнинг назарий-услубий жиҳатлари хорижлик олимлардан Ж.Кейнс, Р.Стоун, Ж.Маршалл, Ж.Хикс, Э.Хансен, Р.Дорбнуш, С.Фишер, В.Леонтьев, М.Фридмен, К.Р.Макконелл, С.Л.Брю, М.Спинс, Р.Солоу ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида ўрганилган. МҲТ доирасида ҳисоблар тўпламни тузиш, макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳажми ва ўсиш суръатларини ҳисоблашнинг илмий-амалий жиҳатларини ўрганиш Б.И.Башкатов, В.И.Видяпин, Г.П.Журавлева, Ю.Н.Иванов, О.И.Образцова, О.В.Копейкина, Г.С.Кулагина, М.Г.Назаров, А.И.Пономоренко, Б.Т.Рябушкин, В.Н.Салинларнинг илмий изланишларида ўрганилган. Ўзбекистонлик олимлар томонидан миллий ҳисоблар тизими тамойиллари асосида счётлар тўпламини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари С.С.Ғуломов, С.В.Чепель, А.В.Вахабов, Г.Х.Разыкова, А.А.Маматов, С.А.Абдуллаев, Р.А.Алимов, Б.К.Ғойибназаров, Ё.Абдуллаев, А.Набихўжаев, Б.М.Махмудовларнинг тадқиқот ишларда баён этилган. Аммо, амалга оширилган тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий- назарий изланишлар асосан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳажми ва ўсиш суръатларини ошириш, унга таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш ва шу асосда прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилган. Уларда халқаро ташкилотлар томонидан тавсия қилинган МҲТ доирасидаги усуллар ва андозалар бўйича умумий маълумотлар берилган бўлиб, МҲТ доирасида ҳисоблар тўпламини тузиш, уларнинг ахборотлар базасини назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари етарлича ёритиб берилмаган. Мазкур ҳолат мақоланинг долзарблик даражаси янада ошишига ва ушбу мавзуни танлашга асос бўлди. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Тадқиқотнинг методологик асосини статистика фанининг фундаментал қонунлари, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 августдаги “Расмий статистика тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони, 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли “Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизими фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 691-сонли қарори асосида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда замонавий статистик усуллар ва услубиётларни кенг жорий этиш йўли билан,статистик кузатувлар тизимини умумқабул қилинган халқаро амалиётга янада мослаштириш ташкил этади. Download 236.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling