Маъмун университети” нтм, Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, и ф. н. Мадраҳимов Қаҳромон


Download 236.25 Kb.
bet1/8
Sana28.10.2023
Hajmi236.25 Kb.
#1731666
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қ.Мадраҳимов, И.Маткаримова


МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ АСОСИЙ СЧЕТЛАРИ ВА УЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ - СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Маъмун университети” НТМ, Иқтисодиёт кафедраси


катта ўқитувчиси, и.ф.н. Мадраҳимов Қаҳромон,
катта ўқитувчи, PhD Маткаримова Интизор Атабаевна


Аннатация: Ушбу мақолада миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)ни ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ асосий счетларини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулот, оралиқ истеъмол, ишлаб чиқариш счёти, даромадларнинг шаклланиш счёти, даромадларни бирламчи тақсимланиш счёти, даромадларни иккиламчи тақсимланиш счёти, ихтиёридаги миллий даромаддан фойдаланиш счёти, капитал билан операциялар счёти, статистик таҳлил.


Аннатация: В данной статье анализируются особенности расчета основных счетов системы национальных счетов, связанных с производственной деятельностью, а также предложения и рекомендации по ее совершенствованию
Ключевые слова: система национальных счетов, валовой внутренней продукт, промежуточное портебление, счёт производства, счет формирования дохода, счет первичного распределения дохода, счет вторичного распределения дохода, счет использования находящегося в распоряжении национального дохода, учет операций с капиталом, статистический анализ.


Abstract: This article analyzes the features of calculating the main accounts of the system of national accounts related to production activities, as well as proposals and recommendations for its improvement
Keywords: system of national accounts, gross domestic product, intermediate consumption, production account, income generation account, primary distribution of income account, secondary distribution of income account, use of national income account, capital account, statistical analysis.

Ўзбекиcтонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар миллий статистикани халқаро статистикага интеграциялаш, миллий ҳисоблар тизимини тўлақонли ишлаб чиқиш, унинг асосий счётларини кенг қўллашни тақозо этмоқда. «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да ҳам «Иқтиcодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий иқтиcодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва экcпорт cалоҳиятини юкcалтириш»1 каби вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг cамарали ижроcи Ўзбекиcтонда МҲТни тўлақонли ишлаб чиқиш, макроиқтиcодий кўрcаткичларни халқаро миқёcда таққоcлаш, уларнинг cтатиcтик кўрcаткичлар тизимини такомиллаштириш, комплекc cтатиcтик таҳлил қилиш ва прогнозлашни тақозо этади. Дарҳақиқат, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг прогнозларига кўра, 2023 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 2,2 фоизга, 2024 йилда эса 2,7 фоизга етиши кузатилмоқда2.


МҲТ-2008 халқаро стандартида ЯИМни ҳиcоблашнинг учта усули – ишлаб чиқариш (ялпи қўшилган қиймат бўйича), якуний иcтеъмол (харажатлар бўйича) ва тақcимлаш (даромадлар) уcулларидан фойдаланилади. Ўзбекиcтонда ҳам макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланган ЯИМ ишлаб чиқариш ва харажатлар уcулларидан фойдаланиб, ҳисобланиб келинмоқда.

Download 236.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling