Маъмун университети” нтм, Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, и ф. н. Мадраҳимов Қаҳромон


-жадвал Даромадларни иккиламчи тақсимланиш счёти (жорий баҳода, млрд. сўмда) (2021 йил 1 январь ҳолатига)9


Download 236.25 Kb.
bet7/8
Sana28.10.2023
Hajmi236.25 Kb.
#1731666
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қ.Мадраҳимов, И.Маткаримова

4-жадвал
Даромадларни иккиламчи тақсимланиш счёти (жорий баҳода, млрд. сўмда) (2021 йил 1 январь ҳолатига)9

Фойдаланиш

млрд.сўм

Ресурс

млрд. сўм

4.«Ташқи дунё»га берилган жорий трансфертлар

4 478,8

1.Ялпи миллий даромад

599 768,7

5.Ялпи миллий мавжуд даромад (3-4)

651 449,4

2Ташқи дунё» дан олинган жорий трансферт

56 159,5

6. Жами (4+5)

655 928,2

3.Жами (1+2)

655 928,2

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, счётнинг ресурс қисмида жойлашган ялпи миллий мавжуд даромад 651449,4 млрд.сўм бўлиб,
кейинги асосий счётга яъни ихтиёридаги миллий даромаддан фойдаланиш счётига марказий кўрсаткич бўлиб ўтказилади. Ихтиёридаги миллий даромаддан фойдаланиш счёти услубий кўрсатмага асосан ҳисоблаб чиқилди (5-жадвал).
5-жадвал
Ихтиёридаги миллий даромаддан фойдаланиш счёти (жорий баҳода, млрд. сўмда) (2021 йил 1 январь ҳолатига)10

Фойдаланиш

млрд. сўм

Ресурс

млрд. сўм

3.Якуний истеъмол харажатлари:

450 317,0

1.Ялпи миллий мавжуд даромад

651449,4

- уй хўжалиги

348 708,1

- давлат муассасалари

97 455,9

-уй хўжалигига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар

4 153,0

4. Ялпи миллий жамғариш (2-3)

201 132,4

5. Жами (3+4)

651 449,4

2.Жами (1)

651449,4

Счётнинг фойдаланиш қисмидаги таҳлиллар умумий якуний истеъмол харажатларини асосий қисмини уй хўжалиги харажатлари (77,4 фоизи), қолган қисми давлат бошқарув органлари (21,6 фоиз) ҳамда уй хўжалигига хизмат кўрсатувчи нотижорат (ижтимоий) ташкилотлар (1,0 фоиз) ҳиссасига тўғри келганлигини кўрсатади. Ўрганилаётган йилда мамлакатимизда ялпи миллий жамғариш кўрсаткичи 201 132,4 млрд.сўм бўлиб, унинг ялпи миллий мавжуд даромаддаги улуши 30,8 фоизни ташкил этган.
Капитал билан операциялар счёти институционал резидент-бирликларнинг операциялардаги иштироки натижасида орттириладиган ёки сотиладиган номолиявий активлари қийматини ифодалайди ҳамда жамғарма ва капитал трансфертлар ҳисобига капитал соф қийматидаги ўзгаришни акс эттирувчи миллий ҳисоблар тизимидаги тўртта жамғарма ҳисобларининг биринчиси ҳисобланади.Мажбуриятлар ва капиталнинг соф қийматидаги ўзгаришлар ҳисобнинг ўнг тарафида акс эттирилади. ихтиёрдаги даромадни ишлатилиши ҳисобидан ўтган баланслаштирувчи моддаси – ялпи жамғариш ҳисобланади. Ушбу операцияларнинг бошқа молиялаштириш манбаи бўлиб, бериб юборилган капитал трансфертларни айирган ҳолдаги олинган капитал трансфертлар капитал билан операцияларнинг асосий молиялаш манбаи ҳисобланади.Шу билан бирга, ҳисобнинг чап қисмида асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши, моддий айланма воситалари захирасининг ўзгариши, сотиб олинган қимматбаҳо буюмларнинг соф қиймати, сотиб олинган ишлаб чиқарилмайдиган номолиявий активларнинг соф қиймати каби номолиявий активларга киритилган турли инвестициялар ва асосий капиталнинг истеъмоли ҳосил бўлади.
Соф кредитлаш жамғариш ва капитал трансфертлар ҳисобига капитал соф қийматидаги ўзгаришлар ва сотиб олинган номолиявий активларнинг соф қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади ва у капитал билан операциялар счётининг баланслаштирувчи моддаси ҳисобланади. Олинган натижа манфий бўлса, у соф қарздорликни ифодалайди. Бу кўрсаткич кредит сифатида тақдим этилиши мумкин бўлган ёки қарз сифатида олиниши керак бўлган ресурслар қийматини билдиради. Иқтисодиёт миқёсида ушбу балансловчи модда мамлакатнинг “ташқи дунё” сектори ихтиёрига тақдим этган ёки “ташқи дунё” сектори ушбу мамлакатга тақдим этган ресурслар миқдорини акс эттиради.Миллий иқтисодиёт кесимидаги капитал билан операциялар счёти ички иқтисодиёт ва “ташқи дунё” ўртасидаги капитал трансфертларни акс эттиради (6-жадвал).

Download 236.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling