Маъмун университети” нтм, Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, и ф. н. Мадраҳимов Қаҳромон


Download 236.25 Kb.
bet3/8
Sana28.10.2023
Hajmi236.25 Kb.
#1731666
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қ.Мадраҳимов, И.Маткаримова

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
МҲТда такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини: ишлаб чиқариш, даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, унинг якуний истеъмолини истеъмол ва жамғармаларига ажратилишини ифодалайди. Бу асосий иқтисодий муносабат ва тенгликни,товар ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш орасидаги, ишлаб чиқариш ва истеъмол орасидаги, истеъмол ва жамғариш,бирламчи, иккиламчи ва мавжуд даромадлар орасидаги муносабатларни кўрсатиб беради3.
Ишлаб чиқариш счёти-миллий ҳисобчилик тизимининг биринчи ва асосий счётидир. Бу счёт ишлаб чиқариш жараёнида юз берадиган операцияларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш счёти асосида чораклик ва йиллик ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни иқтисодий кўрсаткичлари ифодаланади. Ишлаб чиқариш счёти корхона ва ташкилотларда бевосита ишлаб чиқариш жараёнида қатнашган операцияларни қайд қилиш ва уни натижаларини таҳлил қилиш учун ифодаланади. Ишлаб чиқариш счёти ёрдамида корхоналар, тармоқлар,секторлар ва яхлит иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасини ифодалаб беради. Ишлаб чиқариш счёти ҳамма счётлар қатори ресурс ҳамда ресурслардан фойдаланиш қисмларидан иборат.
Тармоқлар ва секторларнинг ишлаб чиқариш счёти ресурс қисмида ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар (ЯИЧ)ни асосий баҳодаги қийматидан иборат. ЯИЧ кўрсаткичи ҳисоб давридаги резидентлар ишлаб чиқарган маҳсулот ва хизматларнинг пул кўринишдаги қийматидир.Счётни фойдаланиш қисмида ЯИЧни ишлаб чиқариш учун сарфланган оралиқ истеъмол (ОИ) ва счётни баланслаштирувчи моддаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичларидан иборат4.
Юқорида келтирилган усуллардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ЯИМни ҳисоблашни амалиёт билан боғлаб келтириб ўтамиз. Жорий баҳоларда ишлаб чиқариш счётини аниқлашда ресурс ва улардан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаб олиш зарур. Бунда бозор баҳосидаги ялпи ишлаб чиқаришни асосий баҳодаги ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларга маҳсулот ва импортга солиқларни қўшиб, маҳсулот ва импортга субсидияларни чегириб ташлаб аниқланади ва олинган натижа жами ресурслар суммасига тенг бўлади. Жадвалда келтирилган фойдаланиш қисмида оралиқ истеъмол ва бозор баҳосидаги ЯИМ қийматлари йиғиндисидан олинган натижа ресурслардан фойдаланишни кўрсатиб беради (1-жадвал).

Download 236.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling