3-жадвал
Даромадларни бирламчи тақсимланиш счёти (жорий баҳода, млрд. сўмда) (2021 йил 1 январь ҳолатига)8
Фойдаланиш
|
млрд. Сўм
|
Ресурс
|
млрд. Сўм
|
7.«Ташқи дунё» га берилган мулкий даромадлар
|
18 084,3
|
1. Ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад
|
405 299,7
|
8.Ялпи миллий даромад (6-7)
|
599 768,7
|
2. Ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳақи
|
149233,2
|
|
|
Шу жумладан:
«Ташқи дунё»дан олинган (берилган) иш ҳақи
|
14173,6
|
|
|
3. Ишлаб чиқариш ва импортга солиқлар
|
49 726,8
|
|
|
4. Ишлаб чиқариш ва импортга субсидиялар
|
2 066,9
|
|
|
5. «Ташқи дунё»дан олинган мулкий даромадлар
|
1 486,4
|
9. Жами (7+8)
|
617 853,0
|
6.Жами (1+2+3-4+5)
|
617 853,0
|
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, даромадларни бирламчи тақсимланиш счётининг асосий кўрсаткичи ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад бўлиб, унинг мутлақ қиймати мамлакатимизда 2020 йилда 405299,7 млрд.сўмга тенг. Ишлаб чиқаришга соф солиқлар 47659,9 млрд.сўмни ташкил этган. Ўрганилаётган йилда «Ташқи дунё»дан олинган мулкий даромадлар 1 486,4 млрд.сўм, бўлиб, «Ташқи дунё»га берилган мулкий даромадлар 18084,3 млрд.сўм бўлиб, улар орасидаги қолдиқ -16597,9 млрд.сўмни ташкил этган. Ушбу счётнинг баланслаштирувчи моддаси ялпи миллий даромад бўлиб, 599 768,7 млрд. сўм бўлиб, кейинги асосий счёт яъни даромадларни иккиламчи тақсимланиш счётига марказий кўрсаткич бўлиб ўтказилади.
Даромадларнинг иккиламчи тақсимланиши ҳисоби даромадларни тақсимлаш жараёнининг иккинчи босқичини акс эттиради ва миллий иқтисодиётнинг институционал бирликлари ёки секторларининг бирламчи даромадлар сальдосига олинган ва тўланган жорий трансфертларнинг (натура кўринишидаги ижтимоий трансфертлардан ташқари) сальдосини қўшиш орқали ихтиёрдаги даромадга ўзгаришини кўрсатади. Даромадларнинг иккиламчи тақсимланиши счётининг ресурс қисмида бирламчи даромадларнинг тақсимланиши счётидан ўтказиладиган ялпи миллий даромад ва олинган жорий трансфертлар акс эттирилади.Даромадларнинг иккиламчи тақсимланиши счётининг фойдаланиш қисмида тўланган жорий трансфертлар акс эттирилади. Даромадларнинг иккиламчи тақсимланиши счётининг баланслаштирувчи моддаси ялпи миллий ихтиёрдаги даромад ҳисобланади. (4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |