Маъмун университети” нтм, Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, и ф. н. Мадраҳимов Қаҳромон


-жадвал Даромадларнинг шаклланиш счёти (жорий баҳода) (2021 йил 1 январь ҳолатига)7


Download 236.25 Kb.
bet5/8
Sana28.10.2023
Hajmi236.25 Kb.
#1731666
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қ.Мадраҳимов, И.Маткаримова

2-жадвал
Даромадларнинг шаклланиш счёти (жорий баҳода) (2021 йил 1 январь ҳолатига)7

Фойдаланиш

млрд. сўм

Ресурс

млрд. сўм

3. Ёлланма ишчиларни меҳнат ҳақи

149233,2

1.ЯИМ, бозор баҳосида

602193,7

4.Ишлаб чиқариш ва импортга солиқ

49 726,8

5.Ишлаб чиқариш ва импортга субсидия

2 066,9

6.Ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад
(2-3-4+5)

405 299,7

7. Жами (3+4-5+6)

602 193,7

2.Жами (1)

602193,7

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, мамлакатимизда 2020 йилда 602193,7 млрд. сўмлик ЯИМ бозор нархларида яратилган бўлиб, унда ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳақи 24,7 фоизни эгаллайди. Ишлаб чиқариш ва импортга солиқлар 49 726,8 млрд. сўмлик бозор нархларидаги ЯИМда 8,2 фоизлик улушга тенг. Ишлаб чиқариш ва импортга субсидиялар эса 0,3 фоизга тенг бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Даромадларнинг бирламчи тақсимлаш счётида товар ва ҳизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш натижасида вужудга келган даромаднинг бирламчи тақсимланиши,қайта яратилган қўшилган қийматни иш ҳақи, ишлаб чиқариш соф солиқлар, фоиз, дивидентларни олиш ёки бериш ҳамда ялпи фойдага бўлиниши орқали намоён бўлади. Даромадларнинг бирламчи тақсимлаш счётининг тузилиши секторларнинг бирламчи даромадига қараб, турли кўринишда бўлади. Секторлар ўртасидаги даромадларни қайта тақсимлаш операцияларини трансфертлар орқали амалга оширилади.
Бирламчи даромадларнинг тақсимланиши счёти ишлаб чиқариш счётининг давоми ҳисобланиб, даромадларнинг бирламчи тақсимланиши ҳисобининг иккинчи ҳисобидир. У ишлаб чиқариш фаолияти ва мулкдан олинадиган бирламчи даромадларнинг иқтисодиётнинг институционал бирликлари ёки секторлари ва ташқи дунё сектори ўртасида тақсимланишини акс эттиради. Агар даромадларнинг шаклланиши счётида резидент ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариш иштирокчиларига бирламчи даромадлар (мулкдан олинадиган даромадлардан ташқари) тўланиши акс эттирилса, у ҳолда бирламчи даромадларнинг тақсимланиши счётида даромадларни бирламчи тақсимлаш билан боғлиқ кейинги жараёнлар – ишлаб чиқариш иштирокчилари (резидентлар) томонидан бирламчи даромад олишлари, шунингдек, уларнинг мулкдан даромад олиши ва тўлаши акс эттирилади.
Бирламчи даромадларнинг тақсимланиши счётининг ресурс қисмида – даромадларнинг шаклланиши счётидан ўтказиладиган ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад қайд этилади, шунингдек, резидентлар томонидан резидентлардан ва ташқи дунё секторидан олинган бирламчи даромадларнинг қуйидаги асосий турларини акс эттиради: ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар; мулкдан олинган даромадлар.
Миллий иқтисодиёт учун бирламчи даромадларнинг тақсимланиши ҳисобининг баланслаштирувчи моддаси ялпи миллий даромад ҳисобланади. Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар, даромадларнинг шаклланиши ҳисобининг ишлатилиш қисмидан бирламчи даромадларнинг тақсимланиши ҳисобининг ресурс қисмига ўтказилади. Бирламчи даромадларнинг тақсимланиши счётида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча секторларида олинган ва тўланган мулкдан олинган даромадлар сальдоси ташқи дунё секторидан олинган ва тўланган мулкдан олинган даромадлар сальдоси ҳажмига тенг (3-жадвал).

Download 236.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling