Алоқа хавфсизлиги бузилишининг I тоифасига қуйидагилар киради:
Қўшинларни (кучларни) яширин бошқариш талабларининг бузилиши, бунда махфий бўлмаган алоқа каналлари бўйлаб очиқ ёки қисман очиқ сўзлашувлар (жўнатмалар) билан боғлиқ ҳолда қуйидагилар ошкор бўлиши мумкин:
-қўшинларни (кучларни) жанговар шайликнинг юқори босқичларига ўтказилиш факти;
-қўшилма, ҳарбий қисмлар ёки уларни бошқариш пунктлари (алоқа тугунлари)нинг жойлашув ўрни (дислокацияси);
-қўшилма, ҳарбий қисмларнинг овоза қилишга рухсат этилмайдиган ҳақиқий номлари; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг вазифалари, улар жанговар ва мобилизацион шайлигининг ҳолати ва топшириқларининг характери; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг сони ёки жанговар таркиби ва қўшинларнинг (кучларнинг) руҳий ҳолати; қўшилма, ҳарбий қисмларда мавжуд бўлган қурол-яроғ ва жанговар техника ҳақидаги маълумотлар, махфийлаштиришга мўлжалланган ёки шифрланган, кодланган ҳолда узатилиши лозим бўлган маълумотлар; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг қайта гуруҳланиши, қўшинларни (кучларни) тревога бўйича кўтариш ва захирадаги районларда йиғилиш фактлари; қўшин (куч)ларнинг кўчиш (ҳаракатланиш) маршрутлари ва мақсадлари, кемаларнинг йўли, самолётларнинг учиши, шунингдек, қўшинларни (кучларни) темир йўл, ҳаво, денгиз ва дарё транспортида кўчиришда уларни ортиш ва тушириш станциялари (аэродромлари, портлари); кодланувчи топографик хариталарда кодланган белгиларнинг ҳақиқий координаталарга мос келиши ёки кодлаш тартиби; кодловчи техникага, кодланган алоқа ҳужжатларига тегишли калитлардан фойдаланишга оид маълумотлар; фойдаланилаётган махфий аппаратуранинг тактик-техник тавсифлари, унинг ишлаш принципи ва махфий характерга эга бўлган бошқа маълумотлар;
-махфий (ўта махфий) телеграммаларни (сўзлашувларни) ёки уларнинг бўлакларини очиқ (махфийлашмаган) алоқа канали орқали жўнатиш;
-таркибида махфий маълумотлар бўлган хабарларни узатишда хизмат радио кодлари ва сўзлашув жадвалларидан (навбатчи радист жадваллари, радиорелей ва тропосфера алоқаси бўйича сўзлашув жадваллари ва бошқалар) фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |