Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИ


Download 0.9 Mb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625945
1   2   3   4
Bog'liq
Сайлов кулланма

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИ


66-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.



Президент сайлови нега муддатидан аввал ўтказилмоқда:

  • А сосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда

  • Янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

  • Халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

  • Дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.


5 та сиёсий партиядан 4 таси ўз номзодини илгари сурди:


  • Экологик партиядан – Абдушукур Худойкулович Хамзаев,

  • Халқ демократик партиясидан – Улуғбек Ильясович Иноятов,

  • «Адолат» социал-демократик партиясиданРобахон Анваровна Маҳмудова 

  • Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП) – Шавкат Миромонович Мирзиёев

  • «Миллий тикланиш» партиясиШавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб- қувватлашини билдирди.

Мирзиёев Шавкат Миромонович — амалдаги президент




2016 йил декабридан бери (88,61 фоиз овоз билан) Ўзбекистон президенти сифатида фаолият юритиб келаётган Мирзиёев бундан аввалги — 2021 йилги сайловда (80,1 фоиз овоз билан) ҳам ғалаба қозониб, 5 йил муддатга қайта сайланганди. 2023 йилда бўлиб ўтган Конституциявий ўзгаришлар сабабли эса Ўзбекистонда президентлик ваколати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилояти Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Олий маълумотли,
1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.
Сиёсий фаолият доирасида турли йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими сифатида фаолият олиб борган.
2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланган ва ушбу лавозимга яна уч марта — 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланган.
2016 йил 8 сентябрь куни Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ президентнинг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча бош вазир Мирзиёев зиммасига юкланган.
4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайлови якунлари бўйича президент этиб сайланган, 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришган. 2021 йил
24 октябрь куни иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланган.
Шавкат Мирзиёев оилали, 2 қиз, 1 ўғли, 6 нафар набираси бор. Рафиқаси Зироат Мирзиёева — мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.
Амалдаги президент «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling