Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти


Хамзаев Абдушукур Худойқулович (Экологик партия)


Download 0.9 Mb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625945
1   2   3   4
Bog'liq
Сайлов кулланма

Хамзаев Абдушукур Худойқулович (Экологик партия)
2 022 йил декабрь ойидан бери Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитасига раислик қилиб келаётган Абдушукур Хамзаев ўша пайтда 2021 йилги сайловда президентликка номзоди илгари сурилган Нарзулло Обломуродов ўрнини эгаллаганди.
Абдушукур Хамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги агроном олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор ҳисобланади.
Экопартия марказий кенгашига раислик қилгунга қадар Хамзаев ижроия қўмита раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
У фаолияти давомида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти агрономия факультети ўқув ишлар бўйича декан муовини, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректори, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори вазифаларида ишлаган.
2021 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори (ўриндошлик асосида Тошкент давлат аграр университети профессори) бўлган.


Махмудова Робахон Анваровна («Адолат» партияси)
« Адолат» социал-демократик партияси кўрсатган номзод Робахон Маҳмудова 2020 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида (10 йил муддатга сайланган) ишлаб келаётганди.
Судьялар олий малака ҳайъати унинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди. «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 62-моддасига кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси, Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган. 2020 йилда Сенат аъзоси этиб сайланган, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси бўлган.
2020 йилда президент фармони билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling