Маънавий ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири
Download 0.56 Mb.
|
М.Холбоева
Тошкент архитектура –қурилиш институти Қурилишни бошқариш факултети 110-20-гуруҳ талабаси М.ХолбоеваМавзу: Республика ҳудудларида иновация ва инвестициа фаолиятини жадаллаштиришРежа:
Республикада мавжуд амалдаги ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги, замонавий, юқори технологик ишлаб чиқаришни яратишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини ўтказишга катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлаш ҳамда, тадбиркорларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, улар учун замонавий шарт-шароитларга эга ўқув-ишлаб чиқариш комплексини яратиш ва олий таълим муассасаларида илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида ҳукумат қарорлари қабул қилинмоқда. Республика иқтисодиёти тармоқларини жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига замонавий технологияларни кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, шунингдек, жойларда юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида: Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки (кейинги ўринларда — технопарк) шаклидаги технопаркларни 2023 — 2026 йилларда босқичма-босқич замонавий инфратузилмага эга ҳолатда барпо этиш; мазкур технопаркларда 8 та стартап акселератор, 4 та бизнес инкубатор, 4 та ишлаб чиқариш майдони, 12 та коворкинг маркази фаолиятини йўлга қўйиш; ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағларини, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағларини молиялаштириш манбаи этиб белгилаш; б) Тошкент шаҳрида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази»ни ташкил қилиш; в) Сурхондарё вилоятида республика даражасидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга «Инвесторларга кўмак маркази»ни ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади: инвестиция фаолиятининг нормативҳуқуқий базасини такомиллаштириш; инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус иқтисодий зоналарни ва кичик саноат зоналарини барпо этиш; ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш. техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш; рақобатни қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш; асосий фондларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш; Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling