Ma’naviyatshunos!IK


“MA'NAVIYATSHUNOSLIK” FANINING METODOLOGIK ASOSI MASALASI


Download 0.61 Mb.
bet5/10
Sana19.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1612974
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
001 маънавиятшунослик

3. “MA'NAVIYATSHUNOSLIK” FANINING METODOLOGIK ASOSI MASALASI.

Маънавият тушунчаси, унинг моҳияти ҳақида турли адабиётларда билдирилаётган фикрлар ҳақида олдинги мавзуда тўҳталиб, уларнинг методологик асоси сифатида Ислом Каримов томонидан берилган таърифни кўрсатиб ўтган эдик. Уни маънавият тушунчасига берилаётган таърифлар, унинг жамият ва шахс камолатга ўрнини кўрсатиб беришда методологик асос бўлишининг икки сабаби бор:
Биринчидан, Президентимиз мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин нафақат мамлакатимизда, шунингдек бутун МДҲ мамлакатлари раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб, «Маънавият» тушунчасини илмий истемолга киритди ва унинг жамият ва инсон камолотидаги ўрнини илмий асослади ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиб келмоқда.
Иккинчидан, у мамлакатда олиб бориладиган ислоҳотларни маънавий соҳада олиб борадиган ислоҳотлар билан узвий равишда олиб бориш зарурлигини илмий асослади ва унга ўзи раҳбарлик қилиб келмоқда. Президентимиз маънавиятнинг жамият тараққиёти ва комил инсонни тарбиялашдаги ролини айрим давлатлар раҳбарлари ва олимларидан олдин кўра билди. Бу энди тараққиёт йўлига кираётган мамлакат учун катта назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Буларнинг ҳаммасини жамлаганда айтиш мумкинки, Президентимиз томонидан «Маънавият»га берилган таъриф тўла қонли илмий - фалсафий таъриф бўлиб, унинг барча қирраларини ўзида қамраб олган.
У «Маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон - эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.»20 - деб таъкидлайди. Мазкур таъриф ўзининг мазмуни ва моҳияти билан «Маънавият» нинг барча қирраларини ўзига қамраб олган. Унда инсоннинг ички руҳий оламини ифодаловчи барча компонентлар ўз ифодасини топган ва унинг инсон баркамоллигини таъминлайдиган катта куч эканлиги белгилаб берилган.
Ислом Каримов «Маънавият»га таъриф беришда, унинг жамият тараққиётига ўтказадиган таъсирини ҳам ҳисобга олади ва уни ривожлантириш заруриятини ўз асарларида ҳар доим таъкидлаб келмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маънавиятни шахс, миллат давлат ва жамиятнинг қудратли кучи сифатида ҳамда шаклан ва мазмунан уйғун ҳолатда ўрганиш фақат мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейингина бошланди. Маънавиятни бу шаклда ўрганиш эса ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, мустақиллик шароитидаги миллий тафаккур тараққиётимизда янги йўналишдир. Бу йўналишнинг пайдо бўлиши ва унинг концептуал ғояларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. Унинг асарлари, рисолалари, маърузаларида маънавият тушунчасининг моҳияти очиб берилган. Бу маънавиятни мустақил омил сифатида ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлди. Чунки ҳар қандай илгари сурилаётган ғояларнинг моҳияти очиб берилмас экан, унинг жамият тараққиётида миллат ва шахс камолотидаги ролини белгилаш мумкин бўлмайди
Президентимиз миллий тараққиётимизнинг дастури даражасига айланган биринчи асари «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» даёқ маънавиятнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини очиб бериб шундай ёзган эди: «Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. Саҳродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади. Худди шунингдек инсон ҳам неча – неча азоблар ва қийинчилик билан маънавият чашмасини излайди».21
Мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар ва унинг вазифаларини белгилаб беришда Президентимиз яна маънавиятни ривожлантириш масаласига қайтиб шундай ёзади: «Моддий ислоҳотлар, иқтисодий ислоҳотлар- ўз йўлига.Уларни ҳал қилиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин, аммо маънавий ислоҳотлар – қуллик, муътелик исканжасидан озод бўлиш, қаддини баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга ворис бўлиш – бундан оғирроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ, бу дунёда».22
Яъни, бу ерда Президентимиз ўтказилаётган ислоҳотларнинг асосий томонини миллий-маънавий тикланиш ташкил қилишини таъкидламоқда. Уларнинг бу ғояларига мувофиқ қуллик, муътелик исканжасидан озод бўлган, ўзининг кимлигини англаган, миллатининг ўзлигини тараннум этган инсонгина мамлакатни тараққиётга ўз хиссасини қўшиши мумкин.
Президентимиз маънавият тушунчаси мазмунини очиб берар экан: «Ер, оила, ота-она, болалар, қариндош-уруғлар, қўни – қўшнилар, халқ, мустақил давлатимизга садоқат, инсонларга ҳурмат, ишонч, хотира, виждон, эркинлик- маънавиятнинг маъноси ана шундай кенг»23 - деб таъкидлайди.
Маънавият ўз-ўзидан шаклланадиган нарса эмас, у аввало ҳар бир инсоннинг ички маънавий салоҳиятини шакллантириш йўлида барча моддий ва маънавий бойликларни ўзлаштириш, Ватан ва миллат манфаатлари йўлида ҳалол, фидойилик билан меҳнат қилиш жараёнида шаклланади. Шу маънода ҳам Президентимиз «Маънавият-тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак»24 лигини таъкидлайди.
Кўриниб турибдики, Президентимиз маънавиятни «тайёр» ҳолатда қарамайди. Уни шакллантириш ва ривожлантириш, миллатнинг чинаккам мулкига, тараққиёт омилига айлантириш учун фидойилик кўрсатиш зарурлигини таъкидламоқда.
Президентимиз асарларини қунт билан ўрганиб борар эканмиз, уларда олдинги асарларда илгари сурилган ғоялар кейингиларида ижодий ривожлантирилганлиги, мазмунан ва моҳиятан бойитилганлигини кўрамиз. Энг асосийси шундаки, ана шу бойитиш жараёнида жамият ва миллатимиз тараққиётида содир бўлган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда юзага келган янги муаммоларни ҳал этишнинг назарий асослари ўз ифодасини топган. Шу муносабат билан маънавиятнинг жамиятни ривожланишидаги роли ҳақида Президентимиз томонидан келтирилган қуйидаги фикрларнинг моҳиятини тушуниб олиб, уни бевосита ҳар биримиз ўзимизнинг кундалик вазифамизга айлантиришимиз миллатимиз ва мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш учун муҳим амалий аҳамиятга эгадир. «Барчамиз яхши англаб олишимиз керакки, ҳаётимизнинг бошқа соҳаларидаги аҳвол, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самарадорлиги, аввало халқ маънавиятининг тикланиши, тарихий меросимизнинг кенг ўрганилиши, анъаналаримизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи билан узвий боғлиқдир».25
Ҳақиқатан ҳам маънавий қашшоқлик билан ҳеч қачон миллат иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тараққиётга эриша олмайди. Маънавият ҳар қандай тараққиёт учун манба бўлиб ҳизмат қилади. Чунки маънавият қанча юксак бўлса, қилинадиган ишларнинг самарадорлиги ва унуми ҳам шу даражада юксак бўлади.
Маънавият орқали инсон ва миллат қилинаётган ишларнинг мазмуни ва моҳиятини аниқ тушуниб етади, ўз меҳнатини қувонч ҳамда тараққиёт омилига айлантиришга эришади.
Шу маънода ҳам Президентимиз маънавиятни ислоҳ қилишни биринчи даражали вазифа сифатида кун тартибига қўймоқда.
Президентимиз маънавиятнинг моҳиятини очиб бериш билан бир вақтда бу соҳада амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотларнинг стратегик йўналишларини ҳам белгилаб беради. Шу жумладан, у «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида қуйдагиларни таъкидлайди: «…авваламбор ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш. Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатларини қарор топтириш, уларнинг, мен ўзбек фарзандиман, деб ғурур ва ифтихор билан яшашига эришишидир».26
Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейинги ўтган давр ичида Президент Ислом Каримов асарлари ва маърузаларида «Маънавият»нинг моҳияти, унинг жамият тараққиётида ва инсон камолотида тутган ўрни ҳақидаги ғоялари яна ҳам ривожлантирилиб келинди. Президентимиз «Маънавият»га жамият барча соҳаларда содир бўладиган ўзгаришларнинг манбаи сифатида қараб келади. Шунинг билан бирга маънавиятни мамлакатимиз ва ёшларимизга қарши қаратилган турли хуружлар ҳамда ёвуз кучлардан ҳимоя қилишда қудратли куч эканлигига эътиборни қаратади. У «Бундай бало – қазоларга» қарши курашда, фарзандларимизнинг маънавий дунёсини ҳимоя қилишда нималарга таянишимиз зарур? Аввало тўғри тарбия, соғлом турмуш ғояси, фақатгина қаттиқ ирода ва иймон-эътиқод ҳисобидан бунга эришиш мумкин»,27деб таъкидлайди. Бундай вазифани амалга оширишнинг асосий имконияти ёшларимиз онги ва қалбига маънавиятимизнинг битмас – туганмас бойликларни етказиш ҳисобланади.
«Маънавият» тушунчасига тариф беришда, унинг жамият ва инсон камолотида ўрнини белгилаб беришда Президент ана шу концептуал ғояларни изчиллик билан ривожлантириб келмоқда.
«Маънавиятшунослик» ҳам бошқа фанлар каби ўзининг мустақил таркибий қисмларига эга. Улар маданият, маданий мерос, мафкура, қадриятлардир.
Маънавият ва маданият бир-бирига яқин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарқ қилади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тўлдириб турадилар. Маданият ҳар доим маълум бир маънавиятнинг тимсолини ифодалайди. Ўз навбатида маънавият ҳам қайсидир нарса, белги, тасвир, рамзлар моддийлигида намоён бўлади.
Маданият дейилганда, меҳнат қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуқлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, кишиларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий кўникмалари, меҳнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни сақлаш, аҳоли ўртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний ғоялар ва шу кабилар. Бошқача айтганда, маданият-бу инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги яратган моддий ва маънавий қадриятлар дунёсидир. Унинг тадқиқот манбаига:
• инсон яратган санъат соҳаси;
• кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил;
• жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим;
• ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар;
•жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараён кабилар киради.
Маданият бир бутун икки соҳадан иборат: Моддий ва маънавий маданият. Узоқ вақтлар фанда маданият деганда фақат маънавий маданият назарда тутилган. Негаки, борлиқни ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик белгилайди деб ҳисоблашган.
Индустриал жамиятининг вужудга келиши, унинг техникавий тараққиёти ва технологияларини тезда алмашиши маданиятшуносларни инсониятнинг барча моддий маданиятини ўрганишга мажбур қилди.
Моддий маданият бир бутун уч соҳадан иборат: 1-соҳаси бу меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа воситалари, техника қурилмаларга, бу жамият ҳаётининг моддий техника асоси деб аталади.
2-соҳасига ижтимоий ҳаёт ва унинг барча тармокларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи кўплаб ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Бунга турли ҳокимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар, таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, буш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби барча ижтимоий институтлар амалда жамият маданиятини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради.
Моддий маданиятнинг учинчи соҳаси (ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) инсоннинг ўзи ҳисобланади. Моддий маданиятнинг бу сохаси нафақат инсониятни шунчаки биомавжудотлик муаммоларини тадқиқ қилмасдан, балки авлодларнинг ўзаро муносабатлари муаммоларини ҳам таҳлил қилади.
Умуман, моддий маданиятга мехнат маданияти, ишлаб чикариш маданияти, турмуш маданияти, экологик маданиятлар киради.
Маънавий маданият кишилар маънавий ижодкорлиги фаолиятлари натижалари- тасаввурлар, ғоялар, илмий билимлар, диний қарашлар, санъат соҳалари, ахлокий ва ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлади.
Маънавий маданиятнинг аниқ соҳаларига фалсафа, ҳуқуқ, ахлоқ, эстэтика ва умуман ижтимоий гуманитар фан соҳалари киради.
Маданиятнинг иккинчи тури-бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг ақли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият тушунчаси кўп қиррали бўлиб инсоният ўз-ўзини, авлодларини сақлаб қолишда, ҳаётда пайдо бўлиб турадиган ижтимоий –маънавий инқирозларни енгиб, янги шароитлар яратишда ва уни ўрганишда, тараққиёт йўлларига ўтишнинг энг тўғри йўлларини кашф этишда хизмат қиладиган билим, тажриба, дунёқараш, анъаналар ва урф-одатлар мажмуини ифодалайди. Маънавий маданият илм-фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлоқ, ҳуқуқ, сиёсат, маориф, маърифат, оммавий ахборот воситалари, урф-одатлар, анъаналар ҳамда дин ва диний амалиёт-ибодат, диний маросимлар, диний адабиёт, санъат каби кўплаб тарихий ва замонавий қадриятлар йиғиндисидан ташкил топадиган инсоннинг зоҳирий ва ботиний маънавияти, руҳияти оламидир. Юқоридагилар маънавий маданиятнинг инсон ва жамият фаолиятида намоён бўлувчи кўриниш ва шаклларидир.
Маънавий бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, назариётчилар, хуллас, халқ томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш жараёнида жамият тараққий этади, меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий қиёфаси шаклланади, ахлоқ одоби, дид ва фаросати, эстетик завқи, ижодий кучи ва қобилиятлари тараққий этади.
Умуман кишилик жамиятини маданиятсиз, хусусан маънавий маданиятсиз тасаввур қилиш қийин. Жамият, инсон бор экан у маълум маданиятга эга, бусиз бўлиши мумкин эмас.
Маданиятнинг барча турлари диалектик бирликда, ўзаро алоқадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб қараш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта меҳнат қуролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон ақл-идрокисиз, тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Бошқача қилиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида ҳам маънавият ётади. Ҳар қандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон ақлий ва жисмоний меҳнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият воқеъликни бадиий акс эттириш ва ўзлаштириш воситасидир.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling