Ma’naviyatshunos!IK
“MA’NAVIYATSHUNOSLIK" TARIXIY-NAZARIY FAN SIFATIDA. UNINING IJTIMOIY-GUMANITAR FANLAR TIZIMIDAGI O’RNI
Download 0.61 Mb.
|
001 маънавиятшунослик
4. “MA’NAVIYATSHUNOSLIK" TARIXIY-NAZARIY FAN SIFATIDA. UNINING IJTIMOIY-GUMANITAR FANLAR TIZIMIDAGI O’RNI.
Маънавиятшуносликнинг таркибий қисмлари ва уларни ўзаро алоқадорлиги Маънавият ва маданият, уларнинг ўзаро муносабати «Маънавиятшунослик» ҳам бошқа фанлар каби ўзининг мустақил таркибий қисмларига эга. Улар маданият, маданий мерос, мафкура, қадриятлардир. Маънавият ва маданият бир-бирига яқин тушунчалардир. Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарқ қилади. Шунинг билан бирга улар бир-бирини тўлдириб турадилар. Маданият ҳар доим маълум бир маънавиятнинг тимсолини ифодалайди. Ўз навбатида маънавият ҳам қайсидир нарса, белги, тасвир, рамзлар моддийлигида намоён бўлади. Маданият дейилганда, меҳнат қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш, фан-техника ютуқлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, кишиларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий кўникмалари, меҳнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни сақлаш, аҳоли ўртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний ғоялар ва шу кабилар. Бошқача айтганда, маданият-бу инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги яратган моддий ва маънавий қадриятлар дунёсидир. Унинг тадқиқот манбаига: • инсон яратган санъат соҳаси; • кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил; • жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим; • ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар; •жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараён кабилар киради. Маданият бир бутун икки соҳадан иборат: Моддий ва маънавий маданият. Узоқ вақтлар фанда маданият деганда фақат маънавий маданият назарда тутилган. Негаки, борлиқни ҳақиқат, яхшилик, гўзаллик белгилайди деб ҳисоблашган. Индустриал жамиятининг вужудга келиши, унинг техникавий тараққиёти ва технологияларини тезда алмашиши маданиятшуносларни инсониятнинг барча моддий маданиятини ўрганишга мажбур қилди. Моддий маданият бир бутун уч соҳадан иборат: 1-соҳаси бу меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришнинг барча воситалари, турар жойлар, алоқа воситалари, техника қурилмаларга, бу жамият ҳаётининг моддий техника асоси деб аталади. 2-соҳасига ижтимоий ҳаёт ва унинг барча тармокларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи кўплаб ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Бунга турли ҳокимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар, таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, буш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби барча ижтимоий институтлар амалда жамият маданиятини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради. Моддий маданиятнинг учинчи соҳаси (ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) инсоннинг ўзи ҳисобланади. Моддий маданиятнинг бу сохаси нафақат инсониятни шунчаки биомавжудотлик муаммоларини тадқиқ қилмасдан, балки авлодларнинг ўзаро муносабатлари муаммоларини ҳам таҳлил қилади. Умуман, моддий маданиятга мехнат маданияти, ишлаб чикариш маданияти, турмуш маданияти, экологик маданиятлар киради. Маънавий маданият кишилар маънавий ижодкорлиги фаолиятлари натижалари- тасаввурлар, ғоялар, илмий билимлар, диний қарашлар, санъат соҳалари, ахлокий ва ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлади. Маънавий маданиятнинг аниқ соҳаларига фалсафа, ҳуқуқ, ахлоқ, эстэтика ва умуман ижтимоий гуманитар фан соҳалари киради. Маданиятнинг иккинчи тури-бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг ақли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият тушунчаси кўп қиррали бўлиб инсоният ўз-ўзини, авлодларини сақлаб қолишда, ҳаётда пайдо бўлиб турадиган ижтимоий –маънавий инқирозларни енгиб, янги шароитлар яратишда ва уни ўрганишда, тараққиёт йўлларига ўтишнинг энг тўғри йўлларини кашф этишда хизмат қиладиган билим, тажриба, дунёқараш, анъаналар ва урф-одатлар мажмуини ифодалайди. Маънавий маданият илм-фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлоқ, ҳуқуқ, сиёсат, маориф, маърифат, оммавий ахборот воситалари, урф-одатлар, анъаналар ҳамда дин ва диний амалиёт-ибодат, диний маросимлар, диний адабиёт, санъат каби кўплаб тарихий ва замонавий қадриятлар йиғиндисидан ташкил топадиган инсоннинг зоҳирий ва ботиний маънавияти, руҳияти оламидир. Юқоридагилар маънавий маданиятнинг инсон ва жамият фаолиятида намоён бўлувчи кўриниш ва шаклларидир. Маънавий бойликлар олимлар, мусаввирлар, бастакорлар, шоир ва ёзувчилар, назариётчилар, хуллас, халқ томонидан яратилади. Маънавий маданиятни яратиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш жараёнида жамият тараққий этади, меҳнат унумдорлиги ортади, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланади, кишиларнинг маънавий қиёфаси шаклланади, ахлоқ одоби, дид ва фаросати, эстетик завқи, ижодий кучи ва қобилиятлари тараққий этади. Умуман кишилик жамиятини маданиятсиз, хусусан маънавий маданиятсиз тасаввур қилиш қийин. Жамият, инсон бор экан у маълум маданиятга эга, бусиз бўлиши мумкин эмас. Маданиятнинг барча турлари диалектик бирликда, ўзаро алоқадорликдадир. Моддий маданиятни маънавий маданиятдан батамом ажратиб қараш мумкин эмас. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ва маънавий маданият органик равишда бирикади. Бирорта меҳнат қуролини, моддий бойликнинг бирор турини инсон ақл-идрокисиз, тафаккурисиз, ақлий меҳнатисиз яратиб ва такомиллаштириб бўлмайди. Бошқача қилиб айтсак, моддий маданиятни барпо этиш замирида ҳам маънавият ётади. Ҳар қандай моддий ва маънавий маданият дурдоналари инсон ақлий ва жисмоний меҳнати синтези асосида юзага келади. Маънавий маданият воқеъликни бадиий акс эттириш ва ўзлаштириш воситасидир. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling