Мантиқ фанининг тадқИҚот объекти, предмети, вазифалари


Формал мантиқнинг билимлар тизимида тутган ўрни


Download 26.98 Kb.
bet4/6
Sana09.05.2023
Hajmi26.98 Kb.
#1449389
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu Mantiq Formal mantiq ilmining predmeti va ahamiyati

Формал мантиқнинг билимлар тизимида тутган ўрни
Мантиқ ва лингвистика. Фикрда ифода қилинаётган объект ҳамма вақт ҳам унда чин фикр кўринишида акс этмаслиги мумкин. Унинг сабаби шундаки, фикрнинг чинлиги муайян даражада уни акс эттираётган тил ифодасига боғлиқ. Бу ҳолат мантиқнинг лингвистика билан алоқадор эканлигини кўрсатади. Мантиқ мулоҳазалар импликацияси билан иш кўрар экан, у бевосита физикавий ёки тарихий ҳодисалар билан боғлиқ эмас. У фақат сўзлар билан иш кўради. Ва ана шунинг учун ҳам асосий эътиборини сўзнинг маъно-мазмунига қаратади. Бундай бўлиши табиий ҳолдир. “Мантиқ” сўзининг этимологияси ҳам мазкур мулоҳазани тасдиқлайди. Буюк инглиз файласуфи Гоббснинг таъкидлашича, мантиқ ( “умумий номларни ва сўзларни ҳисоблаш ( яъни қўшиш ва айириш) тўғрисидаги фандир)». Бунда биз сўзлар ва муайян турдаги символларни мантиқ учун зарур деб ҳисоблашимиз билан бир қаторда, уларни алмаштириб юборишимиз мумкин эмас. Биз предмет номларини ўзгартиришимиз мумкин, бу кўп ҳолларда бир тилдан иккинчи тилга ўтаётганимизда содир бўлади, лекин у мазкур сўзларнинг номларнинг мантиқий алоқасига таъсир этмайди. Биз юритаётган муҳокаманинг тўғрилиги, асосли бўлиши тилдан қандай фойдаланаётганимизга боғлиқ. Бу эса сўзларнинг қандай тартибда боғланишига боғлиқ. Мантиқ физика ёки бошқа фанлар сингари умум қабул қилинган ижтимоий фактдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам ҳар бир сўз муайян объектнинг хусусиятларини ўз маъно-мазмунида акс эттиради..
Мантиқ сўзларни уларнинг муайян маънога эга бўлиши фактидан келиб чиқиб тадқиқ этади. Сўзларнинг маъносини аниқ тасаввур қилиш мулоҳазаларимизнинг чин бўлиши учун зарур омил ҳисобланади.
Мантиқ сўзларни мулоҳаза қуришнинг зарурий элементлари ва воситалари деб билади. Ва бу хулоса чиқаришда хатога йўл қўймасликка имкон беради.
Мантиқ ва психология. Анъанага кўра, мантиқ тафаккур қонунлари ҳақидаги фан деб таърифланади. Бу таъриф ўзининг тарихий илдизлари билан мантиқ ва психология ҳали алоҳида илм соҳалари сифатида ажратилмаган даврга бориб тақалади. Лекин ҳозирда тафаккур қонунлари ёки усулларини тадқиқ этиш муайян даражада психологик омилларни ҳисобга олишни тақазолашини ҳеч ким шубҳа остига олмайди.
Мулоҳаза юритиш индивидлар томонидан амалга оширилгани учун унинг натижаси шахснинг психологик ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Шу сабабли мантиқда айниқса хулоса чиқариш ва исботлаш амалларида психологик омилларнинг ҳисобга олиниши зарур.
Мантиқий асослаш қоидалари умуман олганда эмпирик фан ҳисобланган психология доирасида ўрганилмайди. Лекин психологияни ўрганиш логикада компетентлик қобилиятини кучайтиришга имкон беради, чунки ҳеч бир билим психология сингари мантиқий назарияни хато ва англашилмаган психологик асослардан соқит қила олмайди.
Мантиқ ва математика. Математик мантиқ – фикрлаш жараёнини турли символлар ёрдамида, математик усул асосида ўрганади. Бу таълимот мантиқ фанининг ривожланишидаги янги босқич ҳисобланади. Аммо математик мантиқнинг математика ҳам, мантиқ илмидан ҳам фарқли томонлари бор. Шунинг учун математиканинг барча томонларини ушбу мантиқ қонунлари билан изоҳлаб бўлмайди. Мантиқий қонун ва шаклларга оид масалаларнинг ҳаммасини ҳам математик усул билан ҳал қилиб бўлмайди. Шунга қарамасдан математик усул мантиқ фанига сингиб бормоқда, унинг ажралмас қисми бўлиб такомиллашмоқда.
Ҳозирги замон мантиқ илмини символларсиз, математик мавҳумликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабдан мантиқ илми мутахассислари математик мантиқ асослари билан таниш бўлишлари зарур.
Мантиқ жараёнини турли символлар билан ифодалашга интилиш Арасту асарларидаёқ кўзга ташланади. XVI – XVII асрларга келиб, механика ва математика фани ривожланиши билан математик методни мантиққа татбиқ этиш имконияти кенгая борди. Немис файласуфи Лейбниц ҳар хил масалаларни ечишга имкон берувчи мантиқий математик метод яратишга интилиб, мантиқни математиклаштиришга асос солди.
Мантиқий жараённи математик усуллар ёрдамида ифодалаш асосан XIX асрларга келиб ривожлана бошлади. Бу даврда яшаган рус олими И. С. Порецкий, немис ва инглиз олимлари Ж. Буль, Фурье, Морган, Шрёдер кабилар ўзларининг асарларида бу масалага оид муҳим фикрларни илгари суришди. Ҳозирги вақтда математик мантиқ методлари фан ва техникада, кибернетика, таржимон машиналар ва бошқа кўплаб халқ хўжалиги соҳаларида қўлланмоқда.
Мантиқ ва физика. Мантиқ ҳудди лингвистик ва психология билан алмаштирилмагани сингари физика билан ҳам тенглаштирилиши мумкин эмас. Мантиқ ўрганадиган мулоҳазалар борлиқнинг нафақат айрим соҳаларига балки барча соҳаларига шу жумладан онг соҳасига ҳам тааллуқли бўлади. Шунинг учун ҳам уни физика билан қиёслаш шартли равишдагина бўлиши мумкин. Физика қурилаётган мулоҳазаларнинг объектини аниқ тасаввур қилишга имкон беради. Мана шу жиҳатидан физика моддий ҳодисалар тўғрисида мантиқан фикр юритиш учун қулай шарт-шароит яратади, деб айтишимиз мумкин.

Download 26.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling