Мантиқ фанининг тадқИҚот объекти, предмети, вазифалари
Download 26.98 Kb.
|
1 mavzu Mantiq Formal mantiq ilmining predmeti va ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Тафаккур — мантиқ илмининг ўрганиш объекти.
МАНТИҚ ФАНИНИНГ ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ, ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ У ёки бу фаннинг номи кўпинча шу фан ўрганадиган соҳани ифода этади. Масалан, “Зоология” фанининг номидан келиб чиқиб, уни хайвонот оламини ўрганувчи фан эканлигини билиб оламиз. Шунингдек, психология, филология, гносеология ва б. фан номларида ҳам улар ўрганадиган соҳалар акс этган. Бу каби фан номларининг таркиби икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми маълум бир соҳани, иккинчи (“логия”) қисми таълимот деган маънони билдиради. “Логия”- сўзи кўп фанлар ва таълимотларнинг номида учраши билан бирга, алоҳида фанни ифодаловчи “Логика” терминининг ўзагини ташкил қилади. Логика (logos) атамаси qadimgi grek tilidagi “logos” so‘zidan kelib chiqqan. U “fikr”, “nutq”, “so‘z”, “aql”, “qonun” kabi ma’nolarni anglatadi. Маълум маънода логикани фикр, ақл қонуниятлари ҳақидаги таълимот десак бўлади. Bu atamaning arab tilidagi ekvivalenti ”mantiq” deyiladi. Biz “logika” va “mantiq” atamalariga sinonim so‘zlar sifatida qaraymiz. Мантиқ атамаси кенг маънода оламдаги қонуний, зарурий боғланиш ва алоқалар, тартиб ва изчиллик, тафаккуримизнинг ички алоқадорлиги, тадрижий ривожланиши, турли фикрлар ўртасидаги мантиқий боғланишларни ифодалайди. Ilmiy bilishda va kundalik hayotda mantiq tushunchasi turli xolatlarga nisbatan qo‘llanadi: Ob’ektiv olam qonuniyatlarini ifodalash uchun: “jamiyatning rivojlanish mantig‘i”, “hayot mantig‘i”; Fikrlar o‘rtasidagi aloqadorlikni tavsiflash uchun: “muloqot mantig‘i”, “mantiqiy fikr”, “mantiqsiz bahs”; Fanning yo‘nalishlarini belgilash uchun: “matematik mantiq”, “an’anaviy mantiq”, “modal mantiq” va h.k. Биз мантиқ (логика) атамасини асосан фан маъносида қўллаймиз. 1.Тафаккур — мантиқ илмининг ўрганиш объекти. Ҳар бир фан каби мантиқ ҳам ўзининг ўрганадиган объекти ва предметига эга. Тафаккур мантиқ фанининг ўрганиш объектидир. Тафаккурни мантиқ фанидан ташқари фалсафа, физиология, психология, диалектика, кибернетика каби бошқа фанлар ҳам ўрганади. Масалан, грамматика мантиқ фанига яқин бўлиб, фикрни аниқ ва бехато ифодалашга ёрдам беради. Тушунча ва мулоҳазаларнинг ифодаланиш структурасини аниқлашда ҳам грамматиканинг роли катта. Фалсафа тафаккурни моддийлик ва идеалликнинг ўзаро алоқадорлиги нуқтаи назаридан ўрганади. Психология тафаккурни рухий жараёнлар билан боғлиқ холда тадқиқ этади. Юқорида тилга олинган фанларнинг ҳар бири тафаккурга ўз нуқтаи назаридан ёндашади, унинг турли қирраларини очиб беради. Тафаккур билишнинг юқори босқичи - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. Ақлий билиш, тафаккурлаш воқеликни абстрактлашган (мавҳумлашган) ва умумлашган холда акс эттиради. Тафаккурлаш тил билан узвий алоқада, яъни тил фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади. Шарқ мутафаккирлари тилга катта эътибор берганлар. Ҳусусан, Кай Ковус: “Ҳамма қобилиятлардан энг яхшиси нутқ қобилиятидир. Нутқни жуда яхши ва санъаткорона ўрганиб ол, доимо гапга чечан бўлишга одат қил. Нутқи ширин кишининг меҳрибон кишилари ҳам кўп бўлади”- деб таъкидлайди. Тафаккур (ақлий билиш) ҳиссий билиш билан узвий боғлиқ. Тафаккур ёрдамида буюм ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга эришилади. Тафаккур воқеликни умумлаштириб ва мавҳумлаштириб, муайян мантиқий шаклларда, яъни тушунча, мулоҳаза ва хулоса чиқариш ҳамда улар ўртасидаги алоқалар шаклида акс эттириб, маълум мантиқий қонун- қоидаларни вужудга келтирадики, тўғри, аниқ, изчил, зиддиятлардан холи фикрлаш ана шу қонун-қоидаларга амал қилишни тақозо этади. Бу қонун-қоидалар амалиётда вужудга келган билимларни исботлаш ёки рад этиш, уларнинг тўғрилиги ёки хатолигини тасдиқлаш ёхуд инкор этишга хизмат қилади. Download 26.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling