Мантиқ фанининг тадқИҚот объекти, предмети, вазифалари
Тафаккур қонуни муҳокама юритиш жараёнида қатнашаётган фикрлаш элементлари ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат
Download 26.98 Kb.
|
1 mavzu Mantiq Formal mantiq ilmining predmeti va ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Мантиқ фанининг предмети. Формал мантиқнинг предмети ва структураси
Тафаккур қонуни муҳокама юритиш жараёнида қатнашаётган фикрлаш элементлари ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин.
Бу талабларга биринчи навбатда, уларнинг муайян принциплар, қоидалар тарзида, яъни тўғри тафаккур принциплари сифатида амал қилиниши киради. Тўғри тафаккур принципларининг бузилиши муҳокаманинг нотўғри қурилишига сабаб бўлади. Масалан, Ўсимлак ердан баланд. Баланд нарсалар каттадир. Ўсимлик ердан катта. Бунда, “баланд” тушунчасининг икки хил маънода қўлланиши чин фикрлардан хато хулоса чиқишига олиб келди. Яна бир мисол: Йўлбарс - ўтхўр хайвон. Қўй йўлбарсдир. Демак, қўй – ўтхўр хайвон. Бунда хато қурилган муҳокамадан хулоса чиқариш қоидаларига амал қилингани учун чин хулоса чиқди. Тафаккур шакли ва қонунларини билиш ва улардан тўғри фойдаланиш билиш жараёнининг самарали бўлишини таъминлайди. 3. Мантиқ фанининг предмети. Формал мантиқнинг предмети ва структураси Фан маъносида, мантиқ инсон тафаккурининг энг умумий шакллари, қонунлари ва фикрлаш усулларини ўрганади. Бу мантиқ фанининг предмети ҳисобланади. Шу боис, мантиқ норматив фандир. Мантиқ антик даврдан бошлаб фалсафий фанлар тизимига киритилган. Мантиқ илмининг асосчиси, Аристотел фалсафани назарий ва амалий қисмларга бўлган. Мантиқ ва физикани фалсафанинг назарий қисмига киритган.Фалсафанинг амалий қисмини ахлоқ ва сиёсат ташкил этган. Ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ мантиқшунослари фанларни силлогистик ва силлогистик бўлмаганларга ажратишган. Мантиқ силлогистик яъни назарий фанлар туркумига кирган. Буюк мутафаккир Абу Наср Форобийнинг таъкидлашича: ”Мантиқ санъати интеллектнинг мукаммаллашувига олиб келувчи ва инсонни ҳақиқат томон йўналтирувчи қонунларнинг мажмуасини ўрганади. Бу қонунлар инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. Инсон бу қонунлар ёрдамида билимларини текшириб, уларнинг чин ёки хатолигини аниқлаш имконига эга бўлади.” Ҳозирги даврда ҳам мантиқ назарий ва амалий турларга бўлинади. Назарий мантиқ муайян билимларнинг мантиқий системаси ёки мантиқий назариялар йиғиндиси бўлиб, улар табиий ва махсус формаллашган (сунъий) тил воситасида, маълум бир принцип ва аксиомаларга асосан қурилгандир. Назарий мантиққа анъанавий (формал)мантиқ, классик символик мантиқ ва ноклассик символик мантиқнинг турли йўналишлари киради. Назарий мантиқнинг ўзига хослиги юқори даражада абстракциялашганлигидадир. Амалий мантиқ тушунчаси:1.Инсонларнинг табиий тафаккурлаш жараёнини; 2. Назарий мантиқдан конкрет холатларда фойдаланишни, яъни далиллаш ва рад этишни; 3. Фаолият мантиғи, қарор қабул қилиш мантиғи, танлаш мантиғи, эвристика, праксеология, конфликтология ва б. шу турдаги мантиқий назариялар ва тадқиқотларни ифодалайди. Назарий мантиқни формал, амалий мантиқни ноформал мантиқ деб ҳам юритилади. Формал мантиқ тарихий келиб чиқишига кўра анъанавий (классик) мантиқ деб ҳам номланади. Унинг асосчиси юнон файласуфи Аристотел (мил.ав. 384-322йиллар) дир. Формал мантиқ норматив фан бўлиб, инсонни тўғри фикрлашнинг қонун-қоидалари, тамойиллари билан таништиради. Ноформал мантиқ (informal logic)– табиий тилда аргументлашни қуриш ва баҳолашнинг ноформал стандартларини, уни талқин қилишнинг усуллари ва мезонларини ишлаб чиқувчи норматив фандир. Ноформал мантиқ ХХасрнинг 70- йилларида формал мантиқ имкониятларини танқид қилиш асосида шаклланган. Унинг асосчилари канадалик Энтони Блейр (Винздор университети) ва Ральф Джонсон (Онтарио университети). Ноформал мантиқнинг алоҳида йўналиш сифатида шаклланишига табиий ва гуманитар фанларда мантиқий исботлашнинг фарқ қилиши таъсир кўрсатди. Математика ва табиий фанларда қўлланиладиган формал мантиқнинг исботлаш усуллари чинлик қийматига кўра баҳоланса, гуманитар фанларда қадриятлар тизимига кўра (яхши, ёмон,...) баҳоланади. Шунинг учун формал мантиқ “исботлаш мантиғи”, ноформал мантиқ “аргументлаш мантиғи” деб аталади. Download 26.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling