Мантиқ фанининг тадқИҚот объекти, предмети, вазифалари


Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча


Download 26.98 Kb.
bet2/6
Sana09.05.2023
Hajmi26.98 Kb.
#1449389
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 mavzu Mantiq Formal mantiq ilmining predmeti va ahamiyati

2.Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча.
Инсон билиш жараёнида буюм ва ҳодисалар, уларнинг сифат, хусусиятлари ҳақида тушунчалар хосил қилади, фикр-мулоҳаза юритади, уларни мантиқий боғлаб, хулосалар хосил қилади. Бу жараённи тушуниш учун тафаккур шакли ва тафаккур қонуни нима эканлигини билиб олиш зарур.
Тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши)дир. Фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифодаланган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади. Масалан, “нон” тушунчасида ун, сув ва туз қўшиб қорилган хамирдан маълум бир шаклга келтирилган ва юқори ҳароратда (тандирда) пишириб олинган, озиқланиш учун тайёрланган махсулот акс этади. Агар тушунча (нон) акс эттираётган предметни А билан, унда фикр қилинаётган муҳим белгиларни, яъни фикрлаш элементларини а, б, с,..., n билан белгиласак, тушунчанинг мантиқий структурасини А (а, б, с,..., n) шаклида символик тарзда ифодалаш мумкин.
Мулоҳаза (ҳукм)ларда предмет билан унинг хоссаси, предметлар ўртасидаги муносабатлар, предметнинг мавжудлиги ҳақидаги фикрлар тасдиқ ёки инкор шаклда ифода этилади. Масалан, “Ҳунарли киши – хор бўлмас” деган мулоҳазада предмет (ҳунарли киши) билан унинг хоссаси (хор бўлмаслик) ўртасидаги муносабат қайд этилган. “Алишер Навоий Абдураҳмон Жомий билан замондош бўлган”деган мулоҳазада иккита предмет (Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий) ўртасидаги муносабат қайд этилган. Мазмун жиҳатдан турли хил бўлган бу мулоҳазалар тузилишига кўра бир хилдир: уларда предмет ҳақидаги тушунча (S) билан предмет белгиси ҳақидаги тушунча (P) ўртасидаги муносабат қайд этилган, яъни Р нинг S га хослиги тасдиқланган.
Умумий ҳолда мулоҳазанинг мантиқий тузилишини S - Р(эмас) формуласи ёрдамида ифода этиш мумкин. Тушунча ва мулоҳазани фарқлашда уларнинг шакли эътиборга олинади. Масалан: аълочи ўқувчи(тушунча) ва ўқувчи аълочидир (мулоҳаза).
Хулоса чиқаришда ҳам унинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули мавжуд бўлиб, унга кўра ўзаро мантиқан боғланган мулоҳазалардан янги бир мулоҳазани хосил қилиш мумкин.
Масалан, Инсонни камолотга етиштирувчи нарсалар фойдалидир
Илм эгаллаш инсонни камолотга етиштиради
Демак, илм эгаллаш фойдалидир.
ёки
Тадбиркор инсонлар режа билан иш юритадилар
Демак, режа билан иш юритадиганлар тадбиркор инсонлардир.
Бу хулоса чиқариш йўллари турлича бўлишига қарамасдан, бир хил мантиқий структурага эга. Ҳар иккаласида ҳам хулоса чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилаётган мулоҳазалардан хулоса мантиқий боғлиқлик мавжуд бўлгани сабаб хосил қилинди.
Юқоридаги мисоллар тафаккур шакли фикрнинг конкрет мазмунига нисбатан мустақил ҳолда мавжуд бўлишини ва ўзига хос қонуниятларга эгалигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам мантиқ илмида тафаккур шакли алоҳида олиб ўрганилади.
Фикрнинг чин бўлиши ва шакл жиҳатдан тўғри қурилиши ишончли билимга эришишнинг зарурий шартларидан биридир. Ўзи ифода қилаётган предметга мувофиқ келувчи фикр чин ҳисобланади (масалан, пахта-юмшоқ). Предметга мос келмайдиган фикр ёлғондир (масалан, сув – суюқлик эмас»). Фикрнинг чин ёки ёлғон бўлиши унинг мазмунига тегишли хусусиятдир.

Фикрнинг чин бўлиши формал жиҳатдан тўғри қурилган бўлишига ҳам боғлиқ. Бу хусусият фикрнинг шаклига тааллуқли бўлиб, тафаккурда ҳосил бўладиган турли хилдаги мантиқий амалларда ўз аксини топади. Фикр чин бўлиб, шаклига кўра хато бўлиши, ва аксинча, фикр ёлғон бўлиши, лекин шаклига кўра тўғри тузилган бўлиши мумкин.



Download 26.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling