Мантиқ фанининг тадқИҚот объекти, предмети, вазифалари
Download 26.98 Kb.
|
1 mavzu Mantiq Formal mantiq ilmining predmeti va ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мантиқ фани ва илмий билиш методологияси
Мантиқ ва метафизика. Мантиқнинг бош мақсади — асосли хулоса чиқариш турларини асоссиз хулоса чиқаришлардан фарқлашдан иборат. Бироқ мантиқнинг вазифаси бу билангина чекланмайди. Локк давридан буён мутафаккирлар билимнинг умумий табиати ва инсон онги ҳақиқатни англаши мумкин бўлган усуллар ҳақида спекулятив дискуссиялар олиб боришади. Биз бундай баҳс мунозараларни муҳим эмас деб ҳисоблаймиз. Метафизика, рационал психология ёки эпистемиология ва психология тадқиқ этадиган масалалар муайян даражада мавҳумдир ва ноаниқдир. Шунинг учун ҳам шубҳа остида қолади. Лекин метафизика яъни фалсафа муҳокама юритишнинг умумий асосларини, қонуниятларини тадқиқ этиши билан мантиққа яқин туради, унинг қоидаларининг зарурий методологик асосини ташкил этади.
Мантиқ фани ва илмий билиш методологияси Мантиқ билиш, тўғри фикрлаш методларини ўрганувчи фандир. Илмий билиш жараёнида метод муаммоси қадимги давр фалсафасида қўйилган.Хусусан, Сократ майевтика усулини, Демокрит “Канон”ларда (канон-мезон, қоида) тайёр билимларнинг чин ёки хатолигини аниқлайдиган усулларни ишлаб чиққан. Аристотель “Органон”ида (органон-билиш қуроли) фикрни мантиқан тўғри қуриш ва чин билим ҳосил қилиш воситаларини тадқиқ этган. Кейинчалик мантиқ канонми ёки органонми?, деган савол мантиқда кенг муҳокама қилинган. Янги даврда Ф. Бэкон биринчилардан бўлиб метод муаммосини мантиқ фани доирасида тахлил қилган. Р. Декарт ва И. Кантлар ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратганлар. Гегель методология ривожига муҳим хисса қўшди. Албатта, илмий билиш жараёнида ҳар бир фан конкрет тадқиқот объектига эга экан, ўзининг махсус тадқиқот усулларини ишлаб чиқиши зарур. Масалан, физикага Н.Бор қўшимча қилиш принципини киритган. Баъзи бир фанлар тадқиқот объектлари бўйича бир – бирига яқин бўлгани учун, уларнинг тушунчалари, қонунлари ва методлари ҳам бир – бирига яқиндир. Хусусан, билишда хусусийлик ва умумийлик вазифасини бажарувчи усуллар мавжуддир. Кўпчилик фанларда қўлланиладиган усуллар умумий усул дейилади. Умумий усул қўлланилиши доирасига кўра умумий бўлгани билан ўз махсус вазифасига эга. Бунга мисол қилиб мантиқ фанидаги тушунча ҳосил бўлишининг анализ ва синтез, умумлаштириш ва мавҳумлаштириш каби усулларини, шунингдек индукция ва дедукция, қиёслаш ва моделлаштиришни кўрсатиш мумкин. Булар билишнинг умуммантиқий методлари бўлиб ҳисобланади Диалектика барча фанлар учун энг умумий метод вазифасини бажаради. Шундай қилиб, билиш жараёнида илмий тадқиқотнинг хусусий, умумий ва энг умумий усуллари мавжуд бўлиб, улар ўзаро бир – бирига боғлиқ. Илмий билиш методларининг назарий асоси ривожланиб бораётган фаннинг эхтиёжлари тақозаси билан юзага келган бўлиб, у табиат, жамият ва инсон онгининг мураккаб ҳодисаларини тўғри объектив талқин этишга, фаннинг табиий алоқаларини очишга имкон беради. Ҳозирги даврда илмий билиш фаолиятининг такомиллашган шакллари ва усуллари, тартиб қоидалари, мантиғи ва тузилмалари фанда янги – янги ютуқларни қўлга киритиш имконини яратмоқда. Download 26.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling