1-курс Тронспорт логистикаси. Фан ўқтувчиси : Норимов Шоҳрух мавзу: моддаларнинг анализ килиш методлари


Download 18.38 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi18.38 Kb.
#1002536
Bog'liq
KIMYO Tronsport logistikasi


1-курс Тронспорт логистикаси.
Фан ўқтувчиси :Норимов Шоҳрух

МАВЗУ:МОДДАЛАРНИНГ АНАЛИЗ КИЛИШ МЕТОДЛАРИ,
УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.

1. Сифат анализи хакида тушунча.


2. Сифат анализи методлари.
3. Микдорий анализ хакида тушунча.
4. Микдорий анализ методлари.

Аналитик кимё фанида анализлар асосан икки турга, сифат ва микдорий анализга булинади.
Сифат анлизда текширилаётган модда таркибида кандай элементлар группаси ва кандай ионлар бор йуклигини аникланади.
Текширилаётган модда микдорига, анализда ишлатиладиган эритмаларнинг хажмига кура анализ методлари макро-, ярим микро-, микро- ва ультромикрометодларга булинади.
Аналитик реакциялар “хул” ва “курук” усулларда утказилади.
Агар реакция эритмада олиб борилса, у “хул” усулда бажарилган булади. Модда сувда, кислотада ёки ишкорда эритилади.
Эритмалардан фойдаланилмасдан, курук моддаларнинг узи билан бажариладиган анализ усуллари “курук” усул дейилади. “Курук” усулларга куйидагилар киради.
Алангани буяшига асосланган усул.
Купгина элементларнинг бирикмалари рангсиз алангани буяйди. Масалан, натрий-сарик, калий-бинафша, калций-кизилгишт, барий-саргишяшил ва мис-яшил рангга буяйди. Бундай анализ утказиш учун модда куритилади ва яхшилаб майдаланади. Шиша таёкчага кавшарланган платина симни чуглангунча киздирилади ва майдаланган моддага ботирилади. Модда ёпишган платина симни алангага тутиб, аланга рангининг буялиши кузатилади ва тегишли хулоса чикарилади.
Микрокристаллоскопик усул.
Кимёвий реакциялар ёрдамида элементларнинг бирикмалари хосил килинади, уларнинг кристаллари аник геометрик шаклга эга булади. Геометрик шаклга караб хулоса чикарилади.
Н.А.Тананаевнинг “томчилар” усули.
Бу усулда сезгирлик даражаси юкори булган айрим аналитик реакциялар реагентларнинг бир неча томчиси билан соат ойнаси ёки филтрь когози устида утказиш мумкин. Анализ килинадиган модда соат ойнаси ёки филтрь когозига томизилади, устига эса тегишли реактив томизилади. Реакция узгаришига караб хулоса чикарилади.
Н.А.Тананаевнинг кукунсиз анализ усули.
Купгина металларнинг котишмаларини анализ килиш учун уларни аввал кукун холига келтириш ёки эритмага утказиш керак. Баъзи моддаларни бундай холга келтириб булмаслиги мумкин. Заргарлик буюмлари, машина ва аппаратларнинг деталларини анализ килишда металл сиртига уни эрита оладиган эритувчи томизилади. Бунда хосил булган эритмани капилляр най ёрдамида металл сиртидан олиб, сифат анализи утказилади.
Кукунлар аралашмасини эзиб ишкалаш усули.
Ф.А.Флавицкий томонидан таклиф этилган.Анализ килинаётган моддадан тахминан 0,01 грамм ва шунча микдор реактив кукуни чинни хавончага солиниб, аралаштирилади ва эзилади. Аралашманинг ранги узгаришидан ёки узига хос хид пайдо булишидан аникланаётган элементнинг бирикма таркибида борлиги хакида тегишли хулоса чикарилади.
Аналитик кимёнинг микдорий анализ булими текширилаётган модда таркибини микдор жихатидан урганади. Микдоий анализда мураккаб модда таркибидаги элементларнинг микдори - масса фоизи аникланади.
Моддаларни анализ килишда олдин сифат анализи утказилиб, сунгра микдор анализи утказилади. Микдор анализи натижаларига кура реакциянинг мувозанат костантаси, модданинг эрувчанлик купайтмаси ва бошка кийматлар хисоблаб чикарилиши мумкин.
Микдорий анализларни бажаришда асосан учта усулдан фойдаланилади.
1. Кимёвий усул.
2. Физик-кимёвий усул.
3. Физикавий усул.

Кимёвий усул — кимёвий реакцияларга асосланган. Кимёвий анализ усули асосан уч хил булади.


1). Тортма (гравиметрик) анализ.
2). Хажмий (титриметрик) анализ.
3). Газ анализи.

Тортма анализ. Текширилаётган модда намунаси аналитик тарозида тортилади, кейин намуна эритмага утказилади, зарурий аникланадиган элемент чуктирилади ва чукмани фильтрлаб эритмадан ажратилади. Чукма узгармас огирликка эга булгунча куритилади ва аналитик тарозида тортилади. Чукманинг массасини билган холда зарурий компонентнинг фоиз микдори хисоблаб топилади.
Хажмий анализ. Бу усул реакцияга киришаётган эритмалар хажмини улчашга асосланган. Улардан бирининг коцентрацияси маълум булиб, иккинчи эритманинг концентрацияси титрлаш асосида хисобланади. Титрлашда тегишли индикаторлардан фойдаланилади.
Газ анализи. Бу усулда газлар аралашмаси махсус реактив эритмаси оркали утказилганда айрим компонентларнинг эритмага ютилиши туфайли газлар аралашмасининг хажми камаяди. Ана шунга асосланиб аралашмадаги баъзи газларнинг фоиз микдори аникланади.

Физик-киёвий усул. Анализнинг физик-кимёвий усули кимёвий реакциялар вактида содир буладиган физикавий узгаришларни текширишга асосланган. Бу анализ асосан уч турли булади.


1). Оптик усул.
2). Электрокимёвий усул.
3). Хроматографик усул.

Оптик усул. Оптик анализ усули текширилаётган модданинг атом ва молекулаларига таъсир этувчи электромагнит нурларининг ютилиши, сочилиши ва кайтишига асосланган.


Электрокимёвий усул. Электрокимёвий анализ усулида теширилаётган модда таркибидаги аникланаётган модданинг электрокимёвий хусусиятларидан фойдаланилади. Электрокимёвий усулга асосан потенциометрик, кондуктометрик, полярографик ва электрогравиметрик усуллари киради.
Хроматографик усул. Хроматография модда аралашмаларини, уларни ташкил этувчи компонентларга ажратишнинг физик-кимёвий усули булиб, у адсорбентларнинг турли моддаларни танлаб адсорблашига асосланган.

Физикавий усул. Бу усулда кимёвий реакциялардан фойдаланилмайди, факат моддаларнинг физикавий хусусиятлари текширилади. Микдорий анализда физик анализ усулларидан радиометрик ва масса-спектрометрик анализ усуллари энг куп кулланилади.
Download 18.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling