Мантиқ илмининг ривожланишида, илмий услуб билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда
Download 23.33 Kb.
|
1 2
Bog'liq3 мавзу Янги даврда Ғарбий Европада мантиқ илмига янгича ёндашувларнинг (2)
Мантиқ илмининг ривожланишида, илмий услуб билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда Р. Декарт (1596 – 1650) нинг хизматлари алоҳида аҳамиятга эга. Декарт машҳур француз файласуфи, йирик математик ва мантиқшунос олимдир. Унинг билиш ва билиш воситаларига оид фикрлари Ф.Бэконнинг қарашлари билан ўхшашдир. У ҳам фанда схоластикага қарши бўлган. Олим Францияда қирол Людовик XIII ва кардинал Ришельенинг ҳукмронлиги даврида яшаган. Бу даврда инквизация авж олган, ҳар қандай илғор, прогрессив фикр черков томонидан таъқиб этилган. Декарт илмий фаолият билан ҳотиржам шуғулланиш мақсадида Голландияга кўчиб кетади. Лекин у ерда ҳам руҳонийларнинг таъқибига учрайди. 1649 йили Стокгольмга кўчиб ўтади ва 1650 йили вафот этади. 1663 йили Ватикан томонидан олимнинг барча асарлари қораланади. Бундай бўлишига сабаб, Декартнинг инсон ақлига юқори баҳо берганлиги, уни чин, ҳақиқий билимнинг асосий мезони деб эълон қилганлигидир. Унинг таъкидлашича, ҳис-туйғулар нотўғри маълумот беради, ақл эса бу маълумотларга шубҳа билан қараб, уларни саралайди. Олимнинг фалсафий қарашлари «Фалсафа мукаддимаси» асарида ўз ифодасини топган. Мантиқий қарашлари эса, унинг «Услуб ҳақида мулоҳазалар» асарида баён этилган. Айниқса, асарнинг «Услубнинг асосий қоидалари» деб аталувчи қисми мантиқ фани ривожи учун аҳамиятли бўлган. Унда билишнинг илмий услубини ҳарактерлайдиган асосий қоидалари ишлаб чиқилган. Декарт Аристотел мантиғини танқид қилиб, янги мантиқ геометрия ва алгебранинг ютуқлари асосида қурилиши керак дейди. Аввалги мантиқдаги қонун-қоидалар ўрнига ўзининг қуйидаги қоидаларини таклиф қилади: Фақат менга аниқ-равшан бўлган, яъни шошмашошарлик ва нотўғри фикрга йўл қўймаслик, ақл учун аниқ бўлган ва эътирозга, шубҳага ўрин қолдирмайдиган нарсаларнигина ҳақиқат деб қабул қилиш. Бу қоида бошқаларнинг фикрига ёки ўз таҳминларига таянишни қоралайди; Қайси бир қийинчиликни синчиклаб қараб, хал қиладиган бўлсам, уни имкон борича қисмларга бўлишга ҳаракат қиламан. Декарт бу қоидаси билан ҳар бир нарсани аниқ, конкрет ўрганиш принципини илгари суради; Фикрлашни тартиб бўйича, энг оддий ва майда предметлардан бошлаш, оз-оздан поғонама-поғона мураккабларини билишга кўтарилиш, табиий равишда олдинма-кетин келмайдиган нарсалар ўртасида ҳам тартиб бўлиши мумкинлигини фараз қилиш; Ҳеч бир нарса тушиб қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳамма нарсанинг рўйхатини тўлиқ ва кўринишини кенг олиш керак. Декарт аниқлик (ясность) ва равшанликни (отчётливость) ҳақиқатнинг мезони деб билади, математик объектлар шундай аниқлик ва равшанликка эгадирлар. Адашиш, янглишишнинг сабаби – инсоннинг билиш ва эркин танлаш қобилиятларига боғлиқ дейди. Интуиция, дедукция ва индукция Декарт таълимотида ҳақиқатга олиб борувчи йўллардир. Интуция деганда Декарт хаёлига келган нарсани эмас, балки соғлом ақлда туғиладиган барқарор ва аниқ тасаввурни тушунган. Интуция ёрдамида ҳар қандай киши ўзининг мавжуд эканлигини, нималарни ўйлаётганини, учбурчак уч томонига эга эканлигини ва бошқаларни аниқлаши мумкин. Интуция билан бирга биз дедукциядан ҳам фойдаланамиз. Декарт фикрича, дедукция дейилганда аввал билинган нарсалар асосида номаълум нарсани билишни таъминлайдиган жараённи тушуниш керак. Дедукция ёрдамида фикрнинг мунтазам ҳаракати билан ҳулоса ҳосил қилинади. Дедукцияда маълум ҳаракат ва муайян узлуксизлик мавжуд бўлиб, бу нарса интуицияда йўқдир. Нарсалар интуиция ва дедукция йўли билан билиниши мумкин. Декарт фикрича, дедукциядан геометрияда ва алгебрада кўпроқ фойдаланилади. Декартнинг машҳур афоризми («Мен фикр қиляпман, демак мен мавжудман») ни баъзи олимлар силлогизмнинг қисқарган кўриниши деб кўрсатадилар. Декарт эса уни руҳнинг ўз-ўзини кузатиши натижасида бевосита хосил қилинган билим дейди ва унинг силлогистик йўл билан хосил қилинмаганлигини айтади. Дедукция ёрдамида бевосита билим ҳосил қилинади. Декарт фикрича, ҳулоса чиқаришда асосий нарса билинган нарсадан билинмаган нарсага ўтиш, ноаниқ нарсани аниқ қилишдир. Декарт дедукцияни аналитик ва синтетик методларга бўлади. Аналитик методда фикр мавжуд фактлардан принципга қараб кўтарилади; синтетик методда эса аксиомалардан натижага (оқибатга) қараб боради. Декарт синтетик метод кўпроқ илмий қимматга эга деб айтса ҳам, аналитик метод кўпинча илмий кашфиётларга олиб келади деб таъкидлайди. Декартнинг фикрича, услубнинг аҳамияти дедукцияни қандай қилиб қуриш керақлигини кўрсатишдадир. Услуб қандай қилиб ақлдан тўғри фойдаланишни кўрсатади, тадқиқ қилиш мумкин бўлган нарсаларни, билишда дедукцияни қандай қилиб қуриш керак эканлигини аниқлайди. Дедукцияда бавосита билим хосил қилинади. Олим дудукция орқали номаълум нарса ҳақида билим хосил қилиш уч босқичда амалга ошади деб кўрсатади: Ҳар қандай савол қандайдир номаълумликни ифодалаши керак. Бу номаълумлик нима биландир белгиланган бўлиши керак ва бу белги айнан шу нарсани тадқиқ қилишга йўналтириши керак. Саволда аввалдан маълум бўлган билим ҳам ифодаланган бўлиши керак, чунки номаълумлик аввал билинган ва маълум бўлган нарса орқали аниқланади. Декарт анализ ва синтез жараёнлари ҳақида махсус таълимот яратади. Унинг қарашлари анъанавий мантиқ фанидаги қарашлардан фарқ қилади. Декарт анализ ва синтез тушунчаларини фикрнинг мазмуни билан боғлайди. Масалан, агар фигурадан учбурчак тушунчасига, ундан тенг ёнли учбурчак тушунчасига фикран ўтилса, бу синтетик усул, яъни дедуктив усул бўлади. Агар тенг ёнли учбурчакнинг фигура бўлиш, учбурчакли бўлиш, тенг ёнли бўлиш хоссалари аниқланса, анализ усули, яъни индуктив усул бўлади. Индукцияни Декарт Бэконга қараганда бир оз бошқачароқ талқин қилади. Унинг фикрича, индукция тажрибага асосланади, унда текширилаётган буюмларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади. Санаш (энумерация) орқали муайян масала бўйича ҳамма ҳолатлар текширилади. Ҳар доим ҳам тўлиқ энумерация, яъни санаш лозим бўлавермайди. Баъзи вақтларда айрим олинган нарсалар ҳам етарли бўлади. Декарт аналогия воситасида ҳам номаълум нарсалар ҳақида билимга эга бўлиш мумкинлигини айтиб ўтади. У таққослаш усулига аналогияга нисбатан кўпроқ эътибор беради. Таққослаш ақлий усул бўлиб, унинг воситасида қидирилаётган нарса у ёки бу муносабатда бошқа нарса билан тенг, айнан ёки ўхшаш бўлади. Фақат таққослаш орқали ҳақиқатни билиш мумкин. Шундай қилиб, мутафаккир фикрича, интуция, дедукция, индукция ва таққослаш, аналогия ҳақиқатни топиш йўлларидир. Унинг ҳақиқатга инсон ақли воситасида эришилади деган сўзлари, инсон ақлига берган юқори баҳоси, рационализми мантиқ фанининг кейинги тараққиётига катта туртки берди. Декарт классик кўринишдаги мантиқий таълимот яратмаган бўлса ҳам, унинг ғоялари издошлари, шогирдлари томонидан ривожлантирилди. Бу даврга келиб Францияда эркин фикрловчи зодагонлар, зиёлилар, рухонийлар епископ Янсений атрофида бирлашган эдилар. Янсенистлар тўгараги аъзолари Пор-Роял ёпиқ аёллар ибодатхонасида йиғилишар эди. Антуан Арно, Пьер Николь, Б.Паскал ва б. бу тўгаракнинг аъзолари бўлишган. Download 23.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling