Manzil: Yangi Namangan tuman xokimiyati orqasi Mo’ljal: Oromgoh dahasi 7-avtobus bekati Telefon: +99890 675-67-67
Download 438.66 Kb.
|
Davlat xizmatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЙРИМ
- КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА КАДАСТР ПАСПОРТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Manzil: Yangi Namangan tuman xokimiyati orqasi Mo’ljal: Oromgoh dahasi 7-avtobus bekati Telefon: +99890 675-67-67 Bolani bogʻchaga joylashtirish uchun elektron shaklda murojaat qilish tartibini bilasizmi? Mutaxassis Sizga oson va mustaqil ravishda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz (https://my.gov.uz/oz/service/285)) orqali xizmatdan foydalanishga yordam beradi. Eslatma: Turli hujjatlarni toʻplab, tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari huzuridagi turli qabul komissiyalariga borish shart emas. Sababi Hukumatning 28.03.2018-yildagi 244-son qarorga АЙРИМ ТОИФАДАГИ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ ⚠️ Хизмат: Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ☑️ Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар ҳисобланади: 🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар; 🔹 давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар; 🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар; 🔹 ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; 🔹 давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари. 🙎♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар 🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби: 1. Мурожаат қилувчи давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси)га юборилади. 3. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида ўрганилиб, нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақдаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. 4. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА КАДАСТР ПАСПОРТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ⚠️ Хизмат: Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш 🙎♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар 🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби: 1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради. 2. Ваколатли oрган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади. 3. Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади. 🗓 Хизматни кўрсатиш муддати Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади: ➖ кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: 🖥 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади. ✅ Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади: 👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда; 👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда; 👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда). ⏳ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади. ☑️ Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади. Download 438.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling