Маoлумотнома


 Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

13.3.1. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари
ва унга қўйилган талаблар 
 
Жисмоний тарбияда педагогик жараённинг натижалари жисмоний 
тарбия дарсларида олиб бориладиган ўқув-тарбиявий ишларнинг сифатига 
боғлиқ. Бунга ҳар бир дарс замиридаги қатор вазифаларни ҳал этиш билан 
эришилади. 
Жисмоний тарбия дарслари таълим бериш (ўқитиш), тарбиялаш ва 
соғломлаштиришдек жисмоний тарбия жараёнининг умумий вазифаларидан 
келиб чиқиб, ҳар бир дарс учун аниқ «Таништириш», «Ўзлаштириш», 
«Мустаҳкамлаш», «Такомиллаштириш»дек мазмунга эга бўлган хусусий 
вазифаларни қўйиш ва униҳал қилишни назарда тутади. 
Таълим бериш вазифалари болаларни жисмоний тарбия дастурда 
тавсия 
қилинган 
машқларни 
бажаришга, ўрганилган 
машқларни 
мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга, шунингдек, малака ва кўникмаларни 
ривожлантиришга ҳамда ўрганилган машқларни турли шароитда амалиётда 
қўллашга ўргатишга йўналтирилади. Таoлим вазифаларини изчил равишда 
бажариш жисмоний тарбия дастуридаги бутун ўқув материалларини изчил ва 
мустаҳкам ўрганишга олиб келади. 
Таълимнинг айрим вазифаларини ҳал этиш учун нисбатан узоқ вақт 
ёки қатор кетмакет дарслар зарур вазифалар бошқа ҳилларини ҳал этиш учун 
эса бир дарснинг ўзи кифой қилади. Масалан, арқонга маълум усулда 
тирмашиб чиқиш ва уни бажаришда ҳаракатлар кетмакетлигини бир 
дарснинг ўзида техник жиҳатдан мукаммал ўрганиб олиш мумкин эмас. Бу 
умумий вазифа, буниҳал қилиш учун туркум дарслар лозим. Қолаверса, 
шуғулланувчини 
ҳаракат 
координацияси, жисмоний 
тайёргарлиги, 
ўзлаштириш қобилияти (қабул қилиши), ўзлаштирилаётганҳаракатга 
ўхшашҳаракат заҳирасигаҳам боғлиқ. 
Арқонни оёқлари билан ушлаб тирмашиб чиқишга бир дарсда ўргатиш 
мумкин. Бу кичик хусусий вазифа бўлиб, уни мазкур дарснинг аниқ 
вазифаларидан бири сифатида ҳал қилинади. Таълимнинг вазифалари, 
юқоридагилардан ташқари ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт, соғлиқни 
сақлаш, чиниқиш, жисмоний машқларни тўғри бажариш ҳақидаги назарий 
билимларини оширишлари билан ҳам ҳал қилинади. Жисмоний тарбия 
дарсларида фақат таълим тарбия эмас, балки инсоний фазилатлар – 
эътиборлилик, диққатини 
бошқара 
олиши, интизоми, иродаси, 
саранжомлилиги, мақсадга интилиши, мустақиллиги ва қийинчилдикларни 
енгишдаги қатoийяти ва бошқаларни қўшиб тарбиялаш талаб қилинади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling