Маoлумотнома


-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ТАРБИЯНИНГ БОШҚА


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

 
3-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ТАРБИЯНИНГ БОШҚА 
ЙЎНАЛИШЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ 
3.1. Жисмоний тарбия жараёнида ақлий тарбия 
Жисман етарли даражадаги ривожланганлик нормал ақлий 
ривожланишга шароит яратади.
“Ҳар қандай меҳнат бу ақлий, жисмонийдир. Агар ақлий ва 
жисмоний меҳнат орасидаги фарқни ажратсак, биттасида асосий ролни мия, 
иккинчисида мускуллар ўйнайди. Миянинг фаолияти мускулларнинг ўзаро 
фаолиятига, мускуллар фаолияти эса миянинг бошқариши орқали амалга 
оширилади”, - деган эди Че,рнишевский.
Жисмоний билимлар асосчиси П.Ф. Лесгафт кўрсатгани-дек, ақлий ва 
жисмоний ривожланиш бир-бири билан узвий боғлиқ. Ақлнинг ўсиши ва 
ривожланиши ўз навбатида жисмоний ривожланишни тақазо қилади.
Жисмоний тарбиянинг вазифаси шунда муваффақиятли ҳал 
қилинадики, шуғулланувчилар жисмоний машқларни онгли равишда 
тушуниб бажарсалар ёки улар спорт машғулотларига қизиқиб, ташаббус 
кўрсатиб ижодий ёндашсалар, организмда ҳаракат малакаларини тўғри 
шаклланиши, функционал қобилиятларини ривожланиши учун умумий 
махсус билимларга таянишлари лозим бўлади. 
Жисмоний тарбияда ёки спортда талантни очиш шуғулланувчида 
умумий жисмоний ривожланганлик ва тайёрланганлик ҳамда соҳа бўйича 
чуқур малакавий билимларга эга бўлиш, бош мия, мускуллар фаолиятидан 


22 
фойдаланиш кўр-кўроналикка йўл қўймасликни талаб қилади. Машғулотга 
онгли муносабатда бўлмаслик талантни сўнишига сабаб бўлади. Энг 
ҳавфлиси шуғулланувчида бир томонламалилик, фақат спорт билан 
шуғулланишгагина одат шаклланади - жамият учун эса боқимандалар 
кўпаяди. 
Спорт тренировкаси сирларини ўрганиш, уни тушуниш, шуғулланувчи 
маҳоратини ошишига олиб келади. Бунга фақат ҳар томонламалилик 
орқалигина эришиш мумкин. Жаҳон рекордларини ўрнатиш, чемпионлик 
лавозимлари учун курашиш, спортчидан юқори савия, чуқур билим ва 
жисмоний қобилиятни талаб қилади. Бунга эришиш учун эса машаққатли 
меҳнат, ўткир интеллект соҳиби бўлишлик талаб қилинади. 
Ақлий ва жисмоний тарбияниг ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий-
илмий фанларнинг тадқиқотлари асосида улуғ рус физиологи И.М. Сеченов 
ва И.П. Павлов томонидан исботланган. “Мен бутунҳаётим бўйи ақлий ва 
жисмоний меҳнатни севдим, кўпроқ иккинчисини. Айниқса, мияда пайдо 
бўлган фикрни ҳал қилиш учун ақлимни қўлим билан боғлаганимда ўзимни 
жуда яхшиҳис қилар эдим”, - деб ёзган эди улуғ рус олими И.П. Павлов. 
Демак, жисмоний тарбия интелектининг ақлий тарбияси билан ўзаро 
узвий боғлиқҳолда амалга оширилиши лозим.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling