Маoлумотнома
Жисмоний машқлар классификацияси
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
6.1.1. Жисмоний машқлар классификацияси Жисмоний машқларни классификация қилиш уни туркумлаш, хиллаш демакдир. Жисмоний тарбия тизимларининг тарихий таҳлили шуни кўрсатадики, жамиятнинг ривожланиш босқичларида жисмоний машқлар танлаш ва туркумлашда ўша жамият учун прогрессив ва тарбия вазифасини бажаришга мос келадиганларигагина эътибор берилган. Тарихий ривожланишнинг турли босқичларида тарбиянинг мақсад ва вазифаси ўзгариб турган, демак, жисмоний тарбия тизими ҳам ўзгарган, бу эса унинг омилларининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлди. Грецияда тарихий беш кураш – пентатлон, Гутс-Мутснинг табиий ҳаракатлари, Песталоцци ва Шписнинг XVIII аср учун танланган «элементар ҳаракатлари» ва бошқалар. Демак, давр ўзгариши билан жисмоний тарбия тизими, унинг вазифалари ва воситалари ўзгарди. Шведларни педагогик гимнастикасида жисмоний машқлар анатомик хусусиятга қараб классификация килинди, чунки улар тизимининг асосий мақсади тана тузилишининг кўриниши яхшилаш эди. Бу эса жисмоний тарбия тизимининг йўналишини торроқ бўлишига олиб келди. Чехларнинг «Сокол гимнастикаси» жисмоний машқларнинг ташқи формасига қараб спорт жиҳозида бажариладиган, спорт жиҳози сиз бажараладиган машқлар гуруҳлари деб туркумланади. Бунинг ижобий томони шундаки, пайдо бўлган янги жисмоний машқлар бу туркумларнинг бирида ўз ўрнини топар эди. Французларнинг Эбер системасида жисмоний машқлар қисқа утилитар мазмунига қараб: юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш, оғирлик кўтариш машқлари, улоқтириш, сузиш, ҳужум ва ҳимоя қилиш машқлари деб туркумланди. Австрия педагоглари классификацияси ҳам кенг камровли эмас эди. Жисмоний машқларнинг оригинал классификациясини рус анатоми, врачи, педагоги П.Ф.Лесгафт ишлаб чиқиб, мактаб ёшидагиларда жисмоний тарбияни амалга ошириш учун мўлжаллади ва қуйидагича асосий гуруҳларга бўлди: 1. Содда машқлар. 2. Мураккаб машқлар ёки юкламанинг ортиши билан бажариладиган машқлар. 3. Фазодаги ҳолатига ёки мускул ишининг бажарилиш вақтига кўра бажариладиган машқлар. 4. Техник жиҳатдан қийин, тизимли равишда бажариладиган машқлар. Машқларнинг туркумланиши кўрсатиб турибдики, П.Ф. Лесгафт классификацияси дидактик принципларга 45 йўналтирилган. Лекин бу ҳам жисмоний тарбия тарихий омилларини тўлақонли ўз таркибига сиғдира олмаган. Ҳозиргача тўлиқ илмий асосланган жисмоний машқлар классификацияси мавжуд эмас. Собиқ совет жисмоний тарбия тизимиҳам бу вазифани уддаламади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling