Маoлумотнома
7.3. Тезкорлик сифати ва уни ривожлантириш усулияти
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
68 7.3. Тезкорлик сифати ва уни ривожлантириш усулияти Тезкорлик деганда, индивид ҳаракатларининг тезлик характеристикаси, асосан ҳаракат реакциясининг вақтини белгиловчи функционал хусусиятларнинг комплекси тушунилади. Тезликни намоён бўлишининг учта асосий шакли бор: 1. Якка ҳаракат тезлиги (кичик ташқи қаршиликни енгиш билан); 2. ҳаракатлар частотаси; 3. ҳаракатлар реакцияси тезлиги (яширин латент даври). Тезкорликнинг энг содда шаклларининг намоён бўлиши бир-бирига алоқадор эмас. Айниқса бу реакция вақтига боғлиқ бўлиб, кўп ҳолларда ҳаракат тезлиги кўрсаткичлари билан кореляция қилинмайди. Тезликнинг намоён қилинишини қайд этилган учта шаклининг умумлашмасидан (қўшилмасидан) аниқлаш мумкин. Масалан, 100 м га югуриш натижаси стартдан чиқиш реакцияси вақтига, алоҳида ҳаракатларнинг бажарилиши тезлиги (депсиниш, сонни тез тиклаб олиш қадамлар суръати) ва бошқаларга боғлиқ. Амалда яхлит ҳаракатлар (югуриш, сузиш) нинг тезлиги тўла ҳаракат актининг тезлигига боғлиқ. Бироқ мураккаб координацион ҳаракатлардаги тезлик фақат тезкорлик даражасига эмас, балки бошқа сабабларга, масалан, югуришда қадам узунлилигига, у ўз навбатида, оёқнинг узунлилигига ва депсиниш кучига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун яхлит ҳаракат тезлиги индивиднинг тезкорлигини қисман ифодалайди холос. Аслида тезкорликнинг энг содда шаклларининг намоён бўлаётганлигини таҳлил қила оламиз холос. Кўпинча максимал тезлик билан бажарилаётган ҳаракатларда икки хил фазаси фарқланмоқда: а) тезликни ошириб бориш (тезланиш, олиш) фазаси; б) тезликнинг нисбатан стабиллашуви фазаси (стартдаги тезланиш). Тезликни ошириб бориш қобилияти билан масофани катта тезликда ўтиш қобилияти – тезкорлик намоён қилишда бири иккинчисига боғлиқ эмас. Жуда юқори даражада стартдан чиқиш тезлигига эга бўлиб масофада тез югура олмаслиги ёки унинг аксича ҳам бўлиши мумкин. Сигналларга Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling