Маoлумотнома
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
шарт қилиб олади. Кетма-кетлилик муаммоси кучига ярашалилик
муаммосига бориб тақалмайди. Уларнинг қай йўсинда бориши, жисмоний тарбиянинг қайси этапида қандай йўл тутиш лозимлигини аниқлаш, нима учун кучига ярашалилик танланди, уларни қайсинисини йўлидан бориш мақсадга осон олиб боради? Мана шу саволларга бериладиган жавоб орқали оптимал кетма-кетлилик муаммоси ҳал қилинади. Аввал айтиб ўтилгандек, таълим ва тарбия жараёни йўлини танлашда риоя қилинадиган қоидалар – маълумдан номаoлумга, осондан қийинга, оддийдан мураккабга бўлиб, бу қоидалар кетма-кетликнинг айрим шартсиз компонентлари эканлигини ифодалайди ва шунинг учун унга киритилиши лозим бўлган қўшимчалар конкретлаштирилиши зарурлиги кўрсатилиб ўтилган. Агар жисмоний тарбия жараёни тўлалигича назарда тутилса, умумий материалнинг аста-секинлиги, биологик ёш ривожланиши қонуниятлари ва кенг умумий жисмоний маълумотдан, нисбатан чуқурлаштирилган, ихтисослаштирилган Машғулотларга ўтиш, кейинчалик умумий тайёргарлик билан биргаликда қўшиб олиб бориш мантиқан тўғри ҳисобланади. Маълумки, жисмоний тарбиянинг турли воситаларидан фойдаланиш учун биологик фундамент бирданига вужудга келмайди. Ҳаммадан аввал ҳаракат координацияси ва тезкорликни белгиловчи функциялар ҳал қилинади, сўнгра максимал куч сифатлари ва ундан кейинроқ чидамлилик намоён қила олишнинг чегаралари вужудга келади (В.С. Фафелp, Н.В. Зимкин, И. Неккер ва бошқалар). Шунга мувофиқ, жисмоний тарбиянинг дастлабки этапларида координация талаб қилувчи машқлар, тезкорлик қобилияти учун, сўнгра куч талаб қилувчи машқларнинг миқдори ва ҳажми оширилади ва охирида чидамлиликни ривожлантиришга юқори талаб қўювчи машқларни бажариш учун машқлар тавсия этилади. Албатта, бундан жисмоний сифатлар навбатма-навбат тарбияланар экан, деган хулоса чиқармаслигимиз керак. Жисмоний тарбия жараёни ҳар доим ҳар томонлама бўлиши зарур, гап шуғулланувчи ёшининг ривожланиши қонуниятларини қўллаб, акцентини кетма-кет шу жараённинг турли томонларига қаратиш хақида бормоқда. Умумий кенг жисмоний билимлар берадиганлардан ихтисослаштирилган машғулотларга ўтиш қонунийдир. Дастлаб керагича асосан амалий фаолият турларининг элементар асосини ташкилловчи турли- туман ҳаракатлар (энг содда гимнастика ҳаракатлари, машқлари, асосий ҳаётий зарурий ҳаракатлар – юриш, югуриш, сакрашлар, тўсиқлардан ошишлар, улоқтириш ва ҳ.к.лар) ўзлаштирилади. Шу аснода спорт ёки профессионал фаолият тури бўйича ихтисослик танланади. Жисмоний тарбия жараёнининг турли этапларида материални кетма- кетлиги кўпинча, конкрет шарт-шароитларга боғлиқ. Назарда тутилган 117 ҳаракат фаолиятлари турлари орасидаги объектив боғлиқликнинг мавжудлиги, улардан бири-бирига узатиладиган, ўтадиган элементларнинг борлиги ва мос келиши, ўзлаштирилиши, мустаҳкамлаш, такомиллаштиришни осонлаштиради. Ҳар қандай конкрет ҳолатда материални ўқитиш тартиби тизимини шундай танлаш керакки, улар фаолиятларнинг ўзаро оптимал алоқасини тиклашга ва уларнинг уланишига ёрдам берсин. Бу билан амалиётда ҳаракат малакасини ва жисмоний сифатларни “кўчиши” деб аталиши қонуниятидан фойдаланишнинг аҳамияти ортади, қайсики у таълим ва тарбия жараёнида ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларнинг тизимини тузаётиб, ҳаракат малакаси ва жисмоний сифатларнинг “ижобий кўчиши”ни максимал даражада бўлишини ва имконияти борича, “салбий кўчиш”ни тормозловчи таъсирини йўқотиш устида ишлаш лозим. Демак, салбий эффект берувчи “кўчишдан” умуман юз ўгириш керак деган хулосага келмаслигимиз зарур. Жисмоний тарбиянинг мазмуни ҳаётдан келиб чиқади, уни турмуш талаби белгилайди, ҳаётий амалиётда эса жисмоний сифатларнинг турли даражада ривожланганлигига, ундан ҳам турлича бўлган ҳаракат малакаларини эгаллаган бўлишлигимиз, шулар қатори, керакли малакаларга қаршилик кўрсатувчиларга ҳам эга бўлмоғимиз лозим. Ҳаракат малакаларининг мустаҳкамланиши, бир тартибга кириши натижасида жисмимиз ва унинг турли тизимларида “салбий эффект” берувчи малакаларни ҳам осонликча енга оладиган имкониятлар юзага кела бошлайди, бу ўз навбатида, умумий ўсишни, ривожланишни бошқачасига прогресснинг вужудга кела бошланаётганлигидир. Мисол учун, чидамлиликнинг ривожланиши вақтинчалик куч ва тезкорликнинг сусайиши билан кузатилиши мумкин. Кейинчалик бу ўз навбатида у ёки бу сифатнинг ривожи учун база яратади бошқача айтганда, жисмоний сифатнинг ривожланиши, такомиллашиши организмнинг функционал имкониятлари ошишининг умумий фони содир бўлади. Юқорида қайд қилинганидек, тормозловчи фаолиятнинг “салбий кўчиши”ни чегараловчи ва уни ижобий факторга айлантириш муаммоси ҳақида гапирдик. Бу муаммони, энг аввало, бир-бирига салбий муносабат кўрсатаётган машқларни вақти-вақти билан (уларнинг ҳажмини, вазнини ва ҳ.к.ларини) ҳамда мувофиқ машқларни, уларнинг навбатлашувини жисмоний тарбия жараёнининг турли этапларида, оз бўлсада, яқинлаштириш, ўхшаш томонларини топиш билан ҳал қилинади. Машқларни навбати (бирин- кетинлиги) уларнинг тузилиши ва қийинлигига мувофиқ белгиланади. Нисбатан мураккаб бўлмаган ва мураккаб машқлар, қоидадагидек нисбатан анча қийин ва бирмунча қийинлари таркибига кириб, бутуннинг бўлагини (қисмини) вужудга келтириб қўйилган мақсад ҳал қилиниши амалиётда исботланган. 118 Оптимал кетма-кетликдаги машғулотлар ва машқларни ҳар бир машғулот чегараси айнан шу машғулот учун танлаш характерига кўра турли нагрузкаларнинг натижаси (таъсири)ни ҳисобга олишнинг аҳамияти жуда каттадир. Тажрибада (С.П. Летунов, Н.Н. Яковлев ва бошқалар) исботлашганки, тезкорлик характеридаги нагрузка, чидамлиликни талаб қилувчи нагрузкаларга қулай физиологик фонни вужудга келтиради. Охиргиси шундай фон қолдирадики (албатта, нагрузка аҳамиятли даражада бўлган бўлса), бир неча соатлар давомида тезкорлик машқларини бажаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аниқланганки, тезкорлик нагрузкаси куч талаб қиладиган машқлар билан яхши навбатлашади, бу ўз навбатида ижобий натижага олиб келади (Н.Н. Яковлев, В.М. Дғячков ва бошқалар), ижобий натижа олдин куч талаб қиладиган машқлардан, сўнг, тезкорлик талаб қиладиган машқлар кетма-кетлигида бажарилса содир бўлиши исботланган. Юқорида таъкидланганидек, нагрузкаларнинг тартиби, уларнинг қуйидаги йўналишига қараб: куч, тезкорлик-чидамлиликка ёки тезкорлик, куч чидамлилик деб белгиланиши лозим. Бу алоҳида машғулотлар ичидаги машқлар кетма-кетлиги учун ҳам, ҳафталик машғулотларнинг йўналишини ёки узунлигига кўра яқин бўлган циклларда машқларни, машғулотларнинг тартибини ўзгартириш учун ҳам тўғри келади. Бунда, чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган машғулотлардан сўнг актив ва пассив дам олишнинг шундай интервали назарда тутиладики, навбатдаги тезкорлик ёки куч талаб қилувчи характеридаги машқларга уларнинг зарур бўлмаган таъсирлари бўлмаслиги керак. Кўрсатилган тартиб кўп ҳолларда ўзини оқлаган, лекин у албатта ягона ва мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, машғулотлар ва машқларнинг кетма- кетлиги қатор конкрет шароитларга, шу қаторда шуғулланувчилар контингентининг хусусиятлари ва жисмоний тарбиянинг у ёки бу этапидаги машғулотларнинг умумий йўналиши, қўлланилаётган нагрузкаларнинг катталиги ва уларнинг динамикаси хусусиятлари ва шу кабиларга боғлиқдир. Бундай шарт-шароитларни ҳисобга олиб, уларни қўллаш учун мақсадга мувофиқ йўлни танлаш албатта, осон эмас. Ҳозирча бу муаммони барча деталлари билан ҳал қилиш анча мушкуллигича қолмоқда. Вақти келиб, сўзсиз равишда алоҳида машғулотнинг ўзини ёки машғулотлар тизимини тўлалигича программалаштириш имконига эга бўламиз. Албатта, соҳа бўйича катта шижоат билан программалаштириш ва модуллаштиришнинг асосли равишдаги кибернетик услубиятини яратиш ва қўллаш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling