Маoлумотнома
Талабларни аста-секинлик билан ошириш
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нагрузкаларнинг оширишнинг умумий тенденцияси билан вазифаларни янгилаш заруриятининг дойимийлиги.
- Нагрузкаларга биологик мосланиш нинг
10.6. Талабларни аста-секинлик билан ошириш
(прогрессивлаштириш) принципи Жисмоний тарбия жараёнининг ушбу принципи машғулотларда шуғулланувчиларга қўйилаётган талабларнинг умумий тенденциясини ифодалаб, янги, қийин вазифаларни танлаш, қўллаш, бажаришни, аста- 119 секинлик билан унга боғлиқ бўлган нагрузкаларнинг ҳажми ва интенсивлигини оширишни меъёрига эътиборни ўз ичига олади. Нагрузкаларнинг оширишнинг умумий тенденцияси билан вазифаларни янгилаш заруриятининг дойимийлиги. Жисмоний тарбия жараёни, машғулотдан-машғулотга, бир этапдан бошқа этапга узлуксиз ўзгариб боради. Характерли белгилари: машқлар мураккаблигини, улар таъсирини даражаси давомийлигининг ўзгарувчанлигидир. Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятларининг бир шаклдан иккинчи шаклига айланиши айтарли даражада қийин бўлиб, биринчи навбатда маълумот бериш вазифаларини ҳал қилишдек зарурият бор. Табийки, машқни янгиламай туриб, ҳаёт учун аҳамияти зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмаларини юзага келтириш қийин. Бу кейинчалик такомиллаштиришнинг шартига ҳам айланиши мумкин, чунки машқ қанча янгиланса, ҳаракат малакаси ва бажара билиш заҳираси шунча кенгаяди, шу сабабли ҳаракат фаолиятларини янги шаклини ўзлаштириш, эгаллаш, олдин эгалланган малака ва кўникмаларни такомиллаштириш осонлашади. Яна ҳам аҳамиятлиси, турли хил ҳаракат координацияларини ўзлаштириш жараёни натижасида содир бўладиган қийинчиликларни енгиш (ҳаракат вазифалари)ни ҳал қилишда, ўз-ўзидан машқларни координациялаш қобилияти ривожланади ва уларни такомиллаштиришнинг бепоён уфқлари очилади. Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятларининг шаклларини қийинлаштириш жисмоний нагрузканинг барча компонентларини ошиб бориши билан кузатилади. Бу ўз навбатида қуйидаги жисмоний сифатлар: куч, тезкорлик, чидамлиликни ривожланишига сабаб бўлади. Жисмоний машқлар таъсиридан организмда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар даражаси (маълум даражадаги физиологик чегарада) нагрузкаларнинг ҳажми ва интенсивлигига пропорционалдир. Лозим бўлган барча шартларга риоя қилинса, нагрузка меъёридан, янги толиқиш чегараси бошланадиган жойдан ошириб юборилмаса – унинг меъёри қанча юқори бўлса, организмдаги адаптация даври шунчалар аҳамиятли ва пишиқ бўлади; нагрузка қанчалик интенсив, тикланиш ва “юқори тикланиш” жараёни шунчалик бақувват бўлади. Бу мускулларнинг энергия ресурсларини тикланиши мисолида тажрибада исботланган. Организмнинг жавоб реакцияси бир хил нагрузкаларга ўзгармас бўлиб қолавермайди. Чунки нагрузкага мослашган сари ундан организмда содир бўладиган биологик ўзгаришлар эскиради, ташқи иш бирлигига сарфланган энергия озаяди, ўпка вентиляцияси, юракнинг минутли уриш частотаси ва қон босими камаяди: қон таркибидаги биохимик ва морфологик ўзгаришлар сезилмас даражага бориб қолади. Физиологик нуқтаи назаридан “функцияни тежамлаштириш” содир бўлади. Организм функционал имкониятининг ўзгармас ишларига мослашишининг ортиши натижасида шу ишни 120 бажаришда энергия сарфлашни иқтисод қилиш, қисман зўриқиш билан бажаришга олиб келади. Нагрузкаларга биологик мосланишнинг маъноси анашулардан иборатдир. Бу жисмоний тарбия жараёнининг етакчи Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling