Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Иккинчидан – нагрузка билан дам олишни рационал алмаштириш 
муаммосини ҳал этишда тикланиш жараёни фазали эканлигини ҳисобга 
олишимиз, навбатдаги нагрузка тикланишнинг қайси фазасига тўғри 
келаётганлигини, чунки ўша нагрузканинг самараси қайси фазага 
тушганлигига қараб турлича бўлишини унутмаслигимиз керак. Агар 
нагрузкалар орасидаги интервал чўзилиб кетса «тикланиш» фазасига тўғри 
келмаса, амалда функционал имкониятлар ошмайди. Агар навбатдаги 
нагрузка қайта тикланиб улгурмаган фазага тўғри келса, пировард натижаси 


115 
функционал имкониятларнинг пасайишига ҳамда охир-оқибат чарчашга олиб 
келади. Лекин нагрузка “юқори тикланиш” фазасига мос келиб қолса, унинг 
ҳажми ва интенсивлигини ошириш учун имконият яратилади ва шу тариқа 
иш қобилияти доимий ортиб боради. Шунга эътибор бериш керакки нагрузка 
билан дам олишни ўрин алмаштирилиши ҳар бир машғулот давомида олиб 
борилмаслиги керак деган тушунча пайдо бўлмаслиги керак.
Қатор машқларни, айниқса, чидамлиликни ривожлантиришга 
йўналтирилганини қисман қайта тикланиб улгурмаган фонда бажаришга 
рухсат этилади, хатто уни мақсадга мувофиқ дейиш ҳам тўғри бўлади, чунки 
иш қобилиятининг ошиши чарчаш орқали амалга оширилади. Бу фикрни 
алоҳида туркум машғулотлар учун ҳам айтиш мумкин. Организм тўла 
тикланмаган шароитда қатор машғулотлар ўтказиб, биз уларнинг эффектини 
тўплагандек (йиққандек) бўламиз ва бу билан организмга нисбатан қаттиқ 
талаблар қўямиз, навбатдаги дам олиш давридаги кучли тикланиш учун 
етарли стимул яратамиз. Дам олишнинг интервали бу туркумдаги 
машғулотлар учун, албатта, иш қобилиятининг умумий тикланиши “юқори 
тикланиши” учун етарли даражада катта бўлиши лозим.
Қайта тиклана олмаганлик фонида аҳамиятли даражадаги юкламадан 
шуғулланувчиларнинг мувофиқ равишдаги дастлабки тайёргарлигидан сўнг 
фойдаланилади. Туркумли қайта тиклана олмаганлик фонида ўтказилган 
машғулотларнинг эффекти йиғиндисига нисбатан эҳтиёткорлик зарур. Бу 
тизимдаги нагрузкалар асосан спорт тренировкалари учун характерлидир. 
Яна битта аниқлик киритайлик. Амалиётда нисбатан абстракт ва 
соддалаштирилган тикланиш ва бир хил типдаги нагрузка жараёнининг 
графигига дуч келамиз. Ҳаётда, жисмоний тарбия практикасида нагрузка 
доимо характерига кўра (куч, тезлик, чидамлилик ва ҳ.к.) интенсивлиги 
ҳажмига кўра навбатлашади. Тикланиш жараёни турлича бўлган орган ва 
системаларда бир хилда ва бир вақтнинг ўзида бормаслиги эътиборимизда 
(гетерахрон тарзида) бўлиши лозим. Бундан ташқари, хатто бир турдаги 
функционал тузум чегарасида ҳам турли функционал хусусиятлар 
тикланишида ҳам гетерохронлик кузатилади, гитерохронлик билан боғлиқ 
биохимик жараёнлардаги тикланиш ҳам тенг амалга ошмайди. Масалан, 
мускулни энергия потенциалининг тикланишида аввалига АТФнинг миқдори 
нормаллашади, сўнгра креотинфосфат ва ниҳоят, гликоген ўз нормасига 
қайтади, бу ҳаракат аппарати иш қобилияти тикланишининг бир вақтнинг 
ўзида, айниқса, турли характердаги ишни бажаргандан сўнг рўй 
бермаслигини кўрсатади. 
Машғулотлар кетма-кетлиги ва уларнинг мазмунини турли 
томонларининг ўзаро боғлиқлиги, машғулотларнинг оптимал кетма-кетлиги 
муаммоси, кучига ярашалилик муаммоси билан узвий боғлиқ. Ҳақиқатдан 
ҳам жисмоний тарбия жараёнида бир йўлни танлаш билан биз 
шуғулланувчиларнинг имкониятлари ва уларнинг ривожланиш қонуниятлари 
Билан ҳисоблашишга мажбурмиз, яъни шу этап учун нимани уддалай оламиз 


116 
кучимизга яраша, кейингисида нимадан иборат бўлиши лозимлигини 
белгилаб оламиз. Шундай қилиб, кучига ярашалилик кетма-кетликни 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling