Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Эрталабки гимнастика ясли ва боғчаларда эрталабки овқатланишдан 
олдин, болалар уйларида эса уйқудан турибла ўтказилади. Яслиларда 2 
ёшгача бўлганларда эрталабки гимнас-тика индивидуал ёки 5-10 кишига 
бўлинган гуруҳларда, ёши катталарда эса болаларнинг барчаси билан 
биргаликда умумий ўтказилади. Эрталабки гимнастика хилма-хил юриш, 
югуриш ва турли хил машқлар бажаришҳамда сакраш билан тугалланади. 
Айримҳолларда машқ сюжетига, ритмига мослаштирилган қўшиқлар билан 
ўтказилади. 
Тизимли ўтказилган жисмоний машқлар асосан болаларни кучини, 
эластиклигини мустаҳкамлайди, нафас олиш, қон айланиш ва юрак томир 
тизими ишларини, органлардаги модда алмашинуви жараёнини яхшилайди. 
Бундан ташқари эрталабки гимнастика уюшганҳолда яхши кайфият билан 
бошланса,ҳар кунги бажарилган жисмоний машқларнинг таoсир кучи 
қоматни тутиш ва жисмоний машқларнинг соғлиққа фойдасиҳақидаги 
дастлабки элементар билимларни шаклланишига олиб келади. 
Кичик ёшдагиларда жисмоний машқлар кимларга ёки нималаргадир 
тақлид қилиш ваҳаётда учрайдиган сюжетларни ўз ичига олиши керак. 
Машқлар 3 дан 6 гача, ёши улғайган сари 8 тагача бир комплекс бирҳафтага 
мўлжаллаб тузилади ва 3-4 кундан сўнг қийинлаштирилади, 7-12 дақиқа 
давомида ўткази-лади. 6-7 ёшдагиларга эса мактаб дастури материалига яқин 
бўлган жисмоний машқлар тавсия қилинади. Жисмоний машқ-лар дозасини 
уни бажарилиш оғирлигига қараб белгиланади. Елка ва бўйин мускуллари 
машқлари 6-12 марта, қорин ва бел мускуллари машқлари 4-8 марта 
такрорланади. 
Чиниқтирувчи муолажалар ясли ва боғчалардаги кундалик ваҳаётий 
чинқитиришдан ташқари болалар билан махсусҳаво ва қуёш ванналари, сувда 


148 
чўмилтириш орқали чиниқтиришлар киритилади. булардан ташқари яна 
айрим процедуралар борки улар жисмоний машқлар билан қўшиб олиб 
борилгандагина эффект беради (Леви Гориневская ва А.И. Бикованинг «Бола 
организмини чиниқтириш» 1962й.). 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling