Маoлумотнома
Сўздан фойдаланиш услубияти
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
Сўздан фойдаланиш услубияти. Болада жисмоний машқҳақида тўғри
тасаввурҳосил қилиш уни кўз олдига келтириб фикрлашига ёрдам беради. Кўргазмалилик ва сўз ёрдамида тушунтириш услубияти иккаласи бирга қўшиб олиб борилса, кейинчалик болалар жисмоний машқларини номини эшитиши билан ёки ёзилганларини кўриши, эшитиши билан машқларни қийналмасдан бажара олиш малакасига эга бўла бошлайдилар. Тушунарлироқ бўлган сўз иборалари билан: қуёнга ўхшаб сакраймиз, қарғага ўхшаб... Болалар қанчаликҳаракат малакаси тажрибасига бой бўлса, уларга жисмоний машқ ўргатишда сўз билан тушунтириш услубиятидан фойдаланиш осонроқ бўлади. Сўзни характери ўрганишниҳар хил этапида турлича бўлиши лозим. Ўргатишни бошланишидаҳаракат тўлиқ тушунтирилади, кейинчалик эса тушунтириш, қисқа кўрсатма беришлари билан алмашинади. Кўрсатмалар ёрдамидаҳаракатдаги хатоларни тўғирлаш ва огоҳлантириш ва уларни баҳолаш мумкин. Буйруқлар ва кўр-сатмалар мактабгача ёшдагиларга жисмоний машқларни тенг бошлаш, тугаллаш, уни сурoатини аниқлаш, ритмини,ҳаракатга йўналиш бериш учун қўлланилади. Гимнастикада қабул қилин-ган энг оддий буйруқлар, машқ мусиқасиз бажарила бошланса, асосан катта ёшдаги гуруҳларда ундан фойдаланиш мумкин. Кўрсатмалардан асосан кичик ёшдаги гуруҳларда кўпроқ фойда- ланилади. Кўпчилик жисмоний машқлар, ашулалар, шеoрлар мазмуни айтиладиган воқеалар ваҳаракатни қандай бажарилиши кераклигиҳақида ёзилган матнни ўқиш билан қўшиб ижро этилади. Бажарилиш пайтида болаларга савол бериш, уларни фикрлашга ўргатиш, ўша жисмоний машқҳақида тўлиқ бўлимга,ҳаракатниҳис қилишга имкониятни кўпайтиради. Суҳбатҳам бажариладиган жисмоний машқҳақида кўпроқ маoлумот фикрга эга бўлиш ва жисмоний машқларни бажари-лишиҳақида лозим бўлган малакаларга манбаа бўлади.ҳамда жисмоний тарбия ва спортга оид китоблар ўқиш, расмлар кўриш, стадионларга экскурсиялар ва сайирлар қилиш орқалиҳам йўлга қўйилиши мумкин. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling